Рус
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Голосование
Тадбиркорликни ривожлантириш қандай омилларга боғлиқ?
 
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
2599
5836
6238

-402
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
87983
172957
187770

-14813

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 5 223 390
Главная "БИРЖА" Атроф-муҳит муҳофазаси янги босқичда

chiqindi_180Мамлакатимизда экологик хавфсизликни таъминлаш ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш масаласига ҳам жиддий эътибор қаратилмоқда. Президентимиз жорий йилнинг 21 апрелида имзолаган “Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида давлат бошқаруви тизимини такомиллаштириш тўғрисида”ги Фармон фикримизнинг исботи бўла олади.

Ушбу ҳужжатга кўра, Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси Вазирлар Маҳкамасига бўйсунувчи ва ҳисобот берувчи Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасига айлантирилди. Унинг зиммасига бир қанча муҳим вазифалар юклатилиб, янги тузилмалари ташкил этилди. Жумладан, қўмита ва жойлардаги бошқармаларнинг марказий аппаратларида Чиқиндиларнинг ҳосил бўлиши, тўпланиши, сақланиши, ташилиши, утилизация қилиниши, қайта ишланиши, кўмилиши ва реализациясини назорат қилиш инспекциялари ҳамда Биохилма-хиллик ва муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларни муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланишни назорат қилиш ҳудудий инспекциялари тузилди. Қорақалпоғистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш қўмитаси ҳамда вилоятлардаги бошқармалар ҳузурида “Тоза ҳудуд” давлат унитар корхоналари, туман-шаҳар ҳокимликлари ҳузуридаги ободонлаштириш бошқармаларининг чиқиндиларни олиб кетиш бўйича хизмат кўрсатадиган участкалари негизида уларнинг филиаллари ташкил этилиши белгилаб қўйилди.

Агар республикамиз бўйича кунига 12-13,5 минг тонна, бир йилда салкам 5 миллион тонна қаттиқ маиший чиқиндилар ҳосил бўлаётганини инобатга олсак, бу муаммо кескин ва тезкор чоралар кўришни тақозо этиши табиий. Инчунин, ҳукуматимизнинг шу йил 9 июндаги 368-сонли қарори билан Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг Чиқиндиларнинг ҳосил бўлиши, тўпланиши, сақланиши, ташилиши, утилизация қилиниши, қайта ишланиши, кўмилиши ва реализациясини назорат қилиш инспекцияси тўғрисидаги Низом амалиётга татбиқ этиладиган бўлди. Қўмита раисининг 4 июлдаги буйруғига асосан жойлардаги бошқармаларга тегишли назорат инспекцияларининг намунавий низоми тасдиқланди. Бошқа ҳудудлар сингари Навоий вилоятида ҳам ушбу ҳужжатлар ижросини таъминлаш ҳамда Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси қошида худди шунақа инспекция фаолиятини йўлга қўйиш тўғрисида буйруқ чиқарилди ва унинг низоми қабул қилинди. Инспекция фаолияти шу асосда ташкил этилиб, штат бирликлари малакали ва олий маълумотли кадрлар билан тўлиқ шакллантирилди. Бу борадаги ишларни самарали ва тизимли йўлга  қўйиш учун вилоят туман-шаҳарларига секторлар бўйича инспекторлар бириктирилди. Ҳозир ҳар бир сектордан инспекторлар бажараётган ишлар тўғрисидаги кунлик маълумотлар олиниб, умумлаштириб борилмоқда.

Инспекция ходимлари томонидан аҳоли ўртасида атроф-муҳит мусаффолигини сақлаш, экологик-ҳуқуқий онгни ошириш, экологик маданиятни юксалтириш, одамларни “Тоза ҳудуд” ДУК фаолияти билан яқиндан таништириш мақсадида маҳаллаларда, таълим-тарбия масканларида, корхона-ташкилотларда семинарлар ўтказилаяпти. Вилоятнинг барча шаҳар ва туманларида маҳаллий ҳокимликлар билан бирга уюштирилган тадбирларда Президентимизнинг “Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида давлат бошқаруви тизимини такомиллаштириш тўғрисида”ги Фармони, “Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси фаолиятини ташкил этишни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ҳамда “2017-2021 йилларда маиший чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш тизимини тубдан такомиллаштириш ва ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорлари мазмун-моҳияти тарғиб қилиниб, мутасадди ходимларга бажарилиши лозим бўлган ишлар кетма-кетлиги хусусида топшириқлар берилаяпти. Шунингдек, мавзуга оид деворий суратлар, флаер, рисола каби тарқатма материаллардан кенг фойдаланилаяпти. Ҳокимликлари билан бошқарма ўртасида қўшма қарорлар имзоланиб, уларга биноан давлат идоралари, фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари, нодавлат-нотижорат ташкилотлари ҳамкорлигида аҳолининг чиқиндиларга боғлиқ ишлардан хабардорлигини ошириш бўйича профилактик чоралар кўрилаяпти.

Қолаверса, инспекция назоратчилари ҳудудларда рейдлар ўтказиб, маҳалла-гузарлар ва корхоналардаги ноқонуний чиқиндихоналарни аниқлаш, уларни бартараф этиш, айбдорларга нисбатан ваколатлари доирасида чоралар кўриш бўйича тизимли ва дастурли ишларни амалга оширишмоқда. Рейд текширувлари натижасида биргина август ойида 78 нафар фуқаро ва мансабдор шахсга, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 91-моддасига мувофиқ,12 миллион сўмликдан ортиқ жарима солинди. Вилоятнинг 7 та ҳудудида мавжудлиги аниқланган жами 4 минг тоннадан ортиқ ноқонуний тўпланган маиший ва қурилиш чиқитлари ҳомий ташкилотлар кўмагида қонуний чиқиндихоналарга жойлаштирилди.

Зеро, чиқиндилар дунё миқёсидаги глобал муаммолардан ҳисобланади. Уларни қайта ишлаш муҳим аҳамият касб этади. Гарчи юртимизда бу борада мавжуд имкониятлар ҳали тўлиқ ишга солинмаган бўлса-да, келажакда у истиқболли соҳага айланишига шубҳа йўқ.

 Алижон ЖАЛИЛОВ,

Чиқиндиларнинг ҳосил бўлиши, тўпланиши,

сақланиши, ташилиши, утилизация қилиниши,

қайта ишланиши, кўмилиши ва реализациясини

назорат қилиш инспекцияси бошлиғи,

Навоий вилояти Кенгаши депутати.

 

© Copyright 2008 - 2017    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Сайт не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений.

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"