Рус
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Голосование
Тадбиркорликни ривожлантириш қандай омилларга боғлиқ?
 
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
5975
5293
5648

-355
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
113707
159783
185137

-25354

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 4 888 387
Главная "БИРЖА" Самарали тараққиёт йўлида

kafolat_160_4Тошкентда анъанавий ICTWEEK Uzbekistan – 2017 Ахборот-коммуникация технологиялари ҳафталиги ўтказилди. Ҳафталикнинг илк расмий тадбирида давлат органлари, АКТ соҳаси корхона ва ташкилотлари раҳбарлари, халқаро экспертлар чиқиш қилди. Икки кунлик ICTForum 2017 очилиш маросимида “Egovernment Uzbekistan”, “Бизнес секторда рақамли трансформация”, “IT-инфраструктура” ва “Ахборот хавфсизлиги” секцияларида маърузалар ўқилди. Тадбир давомида анъанавий ICTEXPO 2017 Ахборот технологиялари миллий кўргазмаси ҳам намойиш этилди.

ICTWEEK доирасида Халқаро электроалоқа уюшмасининг АКТ секторида ахборот хавфсизлигига бағишланган минтақавий семинар-тренинг ҳам бўлиб ўтди. Шунингдек, Алоқа соҳасида Минтақавий ҳамкорлик ишчи гуруҳининг ахборот жамиятини ривожлантириш бўйича мажлиси ва бошқа тадбирлар ташкиллаштирилди.

Тадбир Ахборот-коммуникация технологиялари ҳафталиги ICTWEEK Uzbekistan – 2017 иштирокчиларини тақдирлаш маросими билан якунланди. Маросимда давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ўртасида “Давлат ва хўжалик бошқарув органларида ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш ва ривожлантиришда эришган ютуқлари учун” номинацияси бўйича тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

“KAFOLAT sug'urta kompaniyasi” AJ ҳам ҳар йили ўтказиладиган ушбу тадбирнинг фаол иштирокчисига айланган. Жорий йилда компания “АКТни самарали жорий этиш ва ривожлантириш” номинациясида фахрли 2-ўринни эгаллади.

****

“KAFOLAT sug’urta kompaniyasi” AJ да хўжалик бошқаруви органларида ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш ва ривожлантириш бўйича ихтисослашган таркибий бўлинмалар раҳбарлари учун семинар йиғилиш бўлиб ўтди. Тадбирда компания мутахассислари, бошқа корхона ва ташкилотлар АКТни ривожлантириш департаментлари раҳбар ва ходимлари иштирок этди.

Семинарда “KAFOLAT sug’urta kompaniyasi” AJ ахборот-коммуникация технологиялари департаменти бош менежери Илҳом Каримов компанияда АКТ жорий этиш ва ривожлантириш, суғурта фаолиятининг бугунги кундаги ҳолати ҳақида тақдимот қилди. Тақдимотда компаниянинг ташкил топиши, фаолиятнинг асосий йўналишлари, таркибий тузилмаси, штат бирлиги, АКТ департаменти, АКТ инфратузилмаси, серверлар, маълумот узатиш тармоқлари, ахборот ҳавфсизлик назорати, корпоратив тармоқлари бўйича амалга оширилган ишлар, ахборот тизимлари, компания расмий веб-сайти, онлайн сотув, унинг қулайликлари, мобил дастур ҳақида тўхталиб ўтди.

Компаниянинг истиқболли режалари, компания расмий веб-сайтини қайтадан янгилаш, интернет хизматларидан фойдаланиш имконларини кенгайтириш тўғрисида маълумот берди.

Тақдимот мавзуси юзасидан семинар қатнашчилари ўртасида қизғин баҳс-мунозаралар бўлиб ўтди ва иштирокчиларнинг қизиқтирган саволларига компаниянинг масъул ходимлари томонидан жавоб берилди. Тадбир ўзаро фикр, тажриба алмашув ҳамда баҳс-мунозараларга бой тарзда ўтди.

Зилола ТЎРАБЕК қизи.

 

© Copyright 2008 - 2017    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Сайт не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений.

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"