Рус
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Голосование
Тадбиркорликни ривожлантириш қандай омилларга боғлиқ?
 
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
2614
5648
5319

+329
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
105053
159783
185137

-25354

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 4 879 732
Главная "БИРЖА" Суғурта маданияти ва журналистика

 

uzbekinvest_160_2Мамлакатимизда суғурта фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича амалга оширилаётган тадбирлар суғурта бозорини жадал ривожлантириш учун зарур шароитларни яратмоқа, унинг халқаро талабларга жавоб бера оладиган ва рақобатбардош соҳага айланишини таъминламоқда. Бугунги кунда юртимизда фаолият юритаётган 30 га яқин суғурта компаниялари томонидан жисмоний ва юридик шахсларга 100 дан ортиқ хизматлар кўрсатилмоқда.

Суғурта бозор иқтисодиёти шароитида аҳоли ва тадбиркорлар, йирик корхона ва ташкилотларнинг мулкий манфаатларини ишончли ҳимоя этувчи энг самарали восита ҳисобланади.. Шу боис, мамлакатимизда иқтисодиётни таркибий ўзгартириш ва диверсификация қилишни чуқурлаштириш, бандликни таъминлаш, одамларимизнинг даромади ҳамда ҳаёт сифатини оширишнинг муҳим омилларидан бири тариқасида xизмат кўрсатиш ва сервис соҳасининг етакчи тармоқларидан бўлган суғурта тизимини ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Суғурта соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар, унинг инсонлар ҳаёти, соғлиғи ва мол-мулкини ҳимоя қилиш, тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришдаги ўрни ва аҳамияти тўғрисида кенг жамоатчиликни хабардор қилиш ҳамда аҳолининг суғурта маданиятини ошириш долзарб масалалардан бири ҳисобланади. Бу борада мамлакатимизда фаолият юритаётган оммавий ахборот воситаларининг ўрни муҳим аҳамият касб этади. Шу мақсадда “Ўзбекинвест” экспорт-импорт миллий суғурта компанияси ва Ўзбекистон мустақил босма оммавий аxборот воситалари ва аxборот агентликларини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди ҳамкорлигида журналистлар учун ташкил этилган “Аҳолининг суғурта маданиятини оширишда журналистларнинг ўрни” мавзусидаги амалий семинарда суғуртанинг асослари, унинг афзалликлари, суғурта шартномаси тузилишидан то суғурта қопламаси тўловигача бўлган суғурта механизми, суғурта соҳасини ОАВда ёритишнинг ўзига хос хусусиятлари каби масалалар ҳақида мутахассислар томонидан атрофлича маълумот берилди.

Хусусан, “Ўзбекинвест” компанияси журналистлар билан алоқаларни кенгайтириш бўйича ишларни такомиллаштириб келмоқда. Масалан, мамлакатимизда аҳолининг суғурта маданиятини ошириш, суғурта ҳимоясининг афзалликлари, “Ўзбекинвест” компанияси фаолияти ва кўрсатилаётган хизматлар тўғрисида кенг жамоатчиликни хабардор этишда журналистлар ролини ошириш мақсадида “Суғурта фаолияти — журналистлар нигоҳида” танлови жорий этилди ва унинг ғолиб ва ҳамда совриндорлари тақдирланиб келинмоқда. Ушбу танлов суғурта ҳимоясининг афзалликларини кенг жамоатчиликка етказишда муҳим роль ўйнаяпти.

Компания веб-сайтида (www.uzbekinvest.uz) аҳолининг суғурта маданиятини ошириш мақсадида яратилган имконият асосида Интернет фойдаланувчилари онлайн тартибида саволларга жавоб бериш орқали суғурта асосларини ўрганиши ва соҳага оид билимларини текшириб кўриши мумкин. Компания сайтида жойлаштирилган ушбу янги модулда (training.uzbekinvest.uz) суғурта масалалари, хусусан суғуртанинг мажбурий ва ихтиёрий турлари, суғурта даъволарини кўриб чиқиш тартиби ҳамда “Ўзбекинвест” компаниясининг фаолияти билан боғлиқ бошқа маълумотлар ҳам мавжуд.

Бундан ташқари, компаниянинг марказий аппарати ва ҳудудий филиалларида Ахборот-маслаҳат гуруҳларининг фаолияти йўлга қўйилган. Мижозлар суғурта масалалари, жумладан мавжуд суғурта турлари, суғурта шартномаси шартлари, суғурта даъволарини кўриб чиқиш, суғурта товонини тўлаш тартиблари ва бошқа масалалар тўғрисидаги батафсил маълумотларни олиш учун электрон почта ( Этот e-mail адрес защищен от спам-ботов, для его просмотра у Вас должен быть включен Javascript ) ёрдамида мутахассислар маслаҳатларидан фойдаланишлари мумкин.

Семинар якунида аҳолининг суғурта маданиятини оширишда “Ўзбекинвест” компанияси ва оммавий ахборот воситалари ўртасидаги ҳамкорликни янада кенгайтириш масалалари муҳокама этилди ва журналистларни қизиқтирган бошқа саволларга Компания мутахассислари жавоб беришди.

Зилола ТЎРАБЕК қизи.

 

 

© Copyright 2008 - 2017    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Сайт не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений.

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"