Рус
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Голосование
Тадбиркорликни ривожлантириш қандай омилларга боғлиқ?
 
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
649
5319
5546

-227
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
97440
159783
185137

-25354

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 4 872 120
Главная "БИРЖА" Агросаноат инфратузилмасини ривожлантириш: таҳлил ва таклиф

agrar_160Олий Мажлис Сенатининг Аграр, сув хўжалиги масалалари ва экология қўмитаси томонидан  бир қатор вазирлик ва идоралар масъул вакиллари, мутахассилари, соҳага оид олий ўқув юртлари олимлари жалб этилган ҳолда  “Агросаноат инфратузилмаси самарадорлигини янада яхшилаш ва ошириш: ҳуқуқни қўллаш амалиёти ва мавжуд муаммолар” мавзуига бағишланган  анжуман ўтказилди.

Унда Сенатнинг Аграр, сув хўжалиги масалалари ва экология қўмитаси раиси ўринбосари Б. Тажиев, Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши раиси, Сенат аъзоси Б.Юсупов, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги бошқарма бошлиғи М. Қосимов, Адлия вазирлиги бошқарма бошлиғи А. Набираев, “Ўзбекозиқовқатхолдинг” холдинг компанияси бошқарма бошлиғи Б.Юнусов, Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги илмий-ишлаб чиқариш маркази бош илмий котиби Н.Хушматов ва бошқалар томонидан қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчиларини янада қўллаб-қувватлаш ва улар фаолияти самарадорлигини оширишнинг устувор вазифалари, агросаноат инфратузилмасини ривожлантиришнинг ҳуқуқий, илмий-амалий асослари, бу йўналишдаги илғор тажриба ва амалиёт масалаларига доир бир қатор маърузалар тақдим этилди.

Сўзга чиққанлар таъкидлаб ўтганларидек, ўтган йиллар давомида мамлакатимизда аграр секторни бир томонлама ривожлантиришдан воз кечилиб, кўп тармоқли соҳага айлантирилди. Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспорти ҳажмини оширишга ҳамда маҳсулот етказиб берувчиларнинг молиявий-иқтисодий барқарорлигини таъминлаш йўлида тегишли чоралар кўрилмоқда. Соҳанинг барча тармоқларини модернизация қилиш, ер-сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш, замонавий ресурстежамкор агротехнологияларни жорий этиш ҳамда замонавий бозор муносабатларини янада чуқурлаштириш натижасида бир қатор ижобий натижаларга эришиляпти. Қишлоқ хўжалигини диверсификациялаш натижасида соҳанинг ялпи ички маҳсулотдаги улуши 17 фоизга етди, ўсишнинг йиллик суръати ўртача 6-7 фоизни ташкил этмоқда. Иқтисодиётнинг аграр секторида 3 миллион 600 мингдан ортиқ киши банд, бу эса мамлакатимиз аҳолисининг 11 фоизидан ортиғини ташкил этади.

Мураккаб иқлим шароитларига қарамай, буғдой ва пахта, мева-сабзавотларни етиштириш ҳажмининг салмоқли тарзда ошиб бориши ички эҳтиёжларни тўлиқ таъминлаш, нархлар барқарорлигини сақлаш ва экспорт имкониятларини кенгайтириш имконини бермоқда. Агросаноатда инфратузилманинг ўзига хос ўрни эътиборга олиниб амалга оширилган ишлар натижасида бугун мамлакатимизда қарийб 1,5 мингта муқобил машина-трактор саройи, 1,5 мингдан зиёд сувдан фойдаланувчилар уюшмаси, 700 дан ортиқ ёқилғи-мойлаш материалларини сотиш пункти ва 840 та минерал ўғитлар сотиш пункти, 500 дан ортиқ мини-банк, 2600 дан зиёд зооветеринария пункти ҳамда тахминан 300 та консалтинг ва маркетинг хизматлари пункти, шунингдек 400 дан ортиқ агрофирма фаолият кўрсатмоқда. Соҳадаги ютуқларда Ер кодекси, “Деҳқон хўжалиги тўғрисида”ги, “Фермер хўжалиги тўғрисида”ги, “Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида”ги,“Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида”ги ва бошқа қонунлар ҳамда кўплаб норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар муҳим ҳуқуқий асос бўлиб хизмат қилмоқда.

Шу билан бирга, қишлоқ хўжалигини ривожлантиришнинг ижтимоий-иқтисодий ва табиий-экологик омиллари, агросаноат соҳасидаги ҳозирги тенденциялар, аҳолининг қишлоқ хўжалиги маҳсулотларига бўлган эҳтиёжи, ташқи бозорда бу маҳсулотга қўйилаётган талаблар таҳлили мазкур йўналишда айрим муаммолар ва фойдаланилмаётган имкониятлар борлигини кўрсатмоқда. Масалан, фермер ва деҳқон хўжаликларини минерал ўғит, ёнилғи-мойлаш материаллари, уруғлик ва қишлоқ хўжалиги техникаси билан таъминлаш, шунингдек, уларни молиявий қўллаб-қувватлаш билан боғлиқ ечимини кутаётган масалалар мавжуд. Бундан ташқари, фермер хўжаликлари ва суғурта ташкилотлари ўртасидаги суғуртага оид муносабатлар бозор иқтисодиёти талаблари асосида тўлиқ йўлга қўйилмаган. Оқибатда форс-мажор ҳолатлар содир бўлганда фермер хўжаликларига суғурта товонлари тўлиқ тўлаб берилмаяпти.

Анжуманда шу каби ҳолатларни ва бошқа кузатилган камчликларни бартараф этиш мақсадида бир қатор таклиф-тавсияларни ўз ичига олган қўмита қарори қабул қилинди. Унда белгиланганидек, суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар кўламини янада кенгайтириш, экинларни тупроқ унумдорлиги ҳолати, ерларнинг зарарланганлик даражаси, сув таъминоти ва бошқа омилларни ҳисобга олган ҳолда экиш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини экспорт қилиш ҳажмларини ошириш долзарб масалалардан бири ҳисобланади.

Бундан ташқари, сув ресурсларидан оқилона ва самарали фойдаланиш, сувдан фойдаланувчилар уюшмаларининг фаолиятини такомиллаштириш ҳамда уларни гидротехник ва гидрографик тадбирларни амалга ошириш учун муҳандислик-техник воситалар билан етарли даражада таъминлаш лозим. Фермер ва деҳқон хўжаликлари томонидан шартнома мажбуриятлари бажарилишини таъминлашнинг норматив-ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш, агросаноат соҳасига ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш алоҳида аҳамиятга эга. Агросаноат инфратузилмасини ривожлантиришда давлат-хусусий шерикликнинг асосий йўналишлари ва объектларини белгилаш бўйича комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш муҳим. Хорижий тажрибани ўрганиш ҳамда ички эҳтиёжни чуқур таҳлил қилиш орқали машина-трактор паркларини ривожлантириш бўйича истиқболли лойиҳалар ишлаб чиқиш ва ҳаётга татбиқ этиш бугунги кун талаби бўлиб турибди. Шунингдек, қишлоқ хўжалиги техникасини таъмирлаш ва сервис хизмати кўрсатишни самарали ташкил қилиш, бу соҳада замонавий ва мақбул усуллардан фойдаланиш мақсадга мувофиқдир.

Анжуманда шу каби чораларнинг кўрилиши 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида белгиланган устувор вазифаларнинг самарали ижросини таъминлашда ҳам муҳим омил бўлиши таъкидланди.

Замира ТОЖИЕВА.

Biznes Daily”.

 

© Copyright 2008 - 2017    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Сайт не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений.

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"