Рус
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Голосование
Тадбиркорликни ривожлантириш қандай омилларга боғлиқ?
 
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
5990
5293
5648

-355
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
113722
159783
185137

-25354

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 4 888 402
Главная "БИРЖА" Энергия тежамкорлиги: лойиҳа-тажриба-самара

korkhonalarining_energiy_16Иқтисодиёт вазирлиги томонидан Жаҳон банки гуруҳи билан ҳамкорликда “Саноат корхоналарининг энергия самарадорлигини ошириш” лойиҳасини ҳаётга татбиқ этиш ва бу ҳақда оммавий ахборот воситалари орқали аҳолини хабардор қилиш жараёни давом этмоқда. Айниқса, Президентимизнинг жорий йил 26 майдаги “2017-2021 йилларда қайта тикланувчи энергетикани янада ривожлантириш, иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳада энергия самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари дастури тўғрисида”ги қарорида белгиланган вазифалардан келиб чиқиб бу йўналишдаги ишлар кўлами янада кенгаймоқда.

Қўшма лойиҳа доирасида яқинда ўтказилган навбатдаги медиа турни айни шу жиҳатдан ғоятда аҳамиятли тадбир дейиш мумкин. Иқтисодиёт вазирлиги, тижорат банклари вакиллари ва журналистлардан иборат иштирокчилар гуруҳи 4 кун давомида Фарғона, Наманган, Андижон вилоятларидаги бир қатор корхоналарда бўлиб, уларда энергияни тежайдиган технологияларни жорий этиш тажрибаси ҳамда энергия самарадорлигига эришиш учун инвестицияни йўналтиришнинг фойдаси ва афзалликлари билан танишдилар.

Масалан, “Қўқонспирт” акциядорлик жамиятига ташриф чоғида олинган маълумотга кўра, Хитойнинг “Гонгтонг” компанияси билан ҳамкорликда кўрилган чоралар, айниқса янги ускуналарнинг ўрнатилгани натижасида бугунги кунда ишлаб чиқарилаётган карбонат ангидрид гази тозалиги ва сифати бўйича жаҳон талабларига жавоб бермоқда. Корхона цехининг тўла қувватда ишлай бошлаши йилига 1,4 млн. кВт электр-энергиясини тежашга олиб келади ва бу эски ускуналар сарф қилган электр-энергияси кўрсаткичларидан 2,4 баробар камроқдир.

“Фарғонаазот” корхонаси вакилларининг қайд этишларича, бу ерда 3 та сублойиҳа амалга оширилмоқда. Улардан амалиётга татбиқ этилганидан биттаси “Буғ турбинасини модернизациялаш ҳамда реформинг печида ёндиргичларни алмаштириш” бўлиб, ундан олинадиган энергия тежамкорлиги 52,7 млн.куб/метрдан иборат.

Қолган лойиҳалар, яъни ҳаво ажратувчи цехни модернизациялаш ва техник сувни мибран усули билан деминерализация қилиш ускунасини жорий этиш натижасида 60 млн.кВт/соатдан ортиқ электр энергиясини тежаш мумкин. Бу эса корхонада нафақат энергия самарадорлигига эришиш орқали таннархнинг пасайишига хизмат қилиши, балки маҳсулот сифатининг яхшиланиши ва рақобатбардошлигини таъминлаши билан аҳамиятлидир.

Маълумки, “Кварц” акциядорлик жамияти шиша ва шиша маҳсулотларини ишлаб чиқаришга ихтисослашган бўлиб, бу маҳсулотга бўлган ички истеъмол талабини қондираётган корхона ҳисобланади. Иштирокчилар учун “Қолип ясайдиган ускуна” ва “Шишани шакллантирувчи асбоб” каби лойиҳаларни ишлаб чиқаришга жорий этишнинг иқтисодий афзалликлари ҳақида ахборот берилди. Эътироф этилганидек, йиллик энергия самарадорлик кўрсаткичи 11 млн. кВт/соатни ташкил этиб, маҳсулот таннархининг пасайишида муҳим омил бўлмоқда.

“Учқўрғон ёғ-мой” акциядорлик жамияти фаолияти билан танишув асносида иштирокчилар бу ерда эски қозонхона ўрнига янги, Австриянинг “Astebo” компаниясида ишлаб чиқарилган энергия тежамкор буғ қозони ўрнатилгани, натижада йилига 2,3 млн. кВт/соат электр энергияси ҳамда 1,7 млн. куб метр табиий газ тежалаётганлигига гувоҳ бўлишди. Корхона вакилларининг таъкидлашича, бу технология электр энергияси ва табиий газга сарфланадиган маблағдан йилига 220 миллион сўм иқтисод қилиш, маҳсулот таннархини 10-15 фоиз арзонлаштириш имконини беради.

Андижон вилоятидаги “Ўзтрансгаз” акциядорлик компаниясига қарашли Хўжаобод газни ер остида сақлаш иншоотида амалга оширилаётган сублойиҳанинг ҳам тақдимоти бўлиб ўтди. Бу иншоотда ўрнатилган ишлатилган иссиқликни электр энергиясини ишлаб чиқаришга йўналтирадиган ускуна Марказий Осиёда ягона ҳисобланади. Унинг афзаллиги шундаки, авваллари “ҳавога” кетадиган иссиқлик эндиликда ушбу ускуна орқали қайта ишланиб, қўшимча 2,8 млн. кВт/соат электр энергияси ҳосил қилинади. Бу эса корхонанинг ўз фаолияти давомида электр энергиясига бўлган йиллик эҳтиёжини юз фоизга қоплайди.

Медиа-тур давомида мутахассислар томонидан йирик саноат корхоналарида энергия тежамкор технологияларни жорий этиш тажрибаси, энергиядан фойдаланиш самарадорлигини оширишга инвестиция йўналтиришнинг аҳамияти ва самараси хусусида атрофлича маълумот берилди. Журналистларни қизиқтирган саволларга жавоблар қайтарилди. 

Замира ТОЖИЕВА.

Biznes Daily”.

 

© Copyright 2008 - 2017    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Сайт не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений.

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"