Рус
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Голосование
Тадбиркорликни ривожлантириш қандай омилларга боғлиқ?
 
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
1722
4184
5097

-913
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
109056
163253
144867

+18386

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 4 382 677
Главная "БИРЖА" Сертификат – сифатли маҳсулотнинг юзи

sert_160Маҳсулот ва хизматларни сертификатлаштириш – бозорни муваффақиятли эгаллашнинг шартларидан бири ҳисобланади. Сертификатлаштириш тартиботи моҳияти жиҳатдан маҳсулот ва хизматларнинг сифатини стандарт талабларига мувофиқлигини тасдиқлайди. Бошқача қилиб айтганда, маҳсулотларни сертификатлаштириш – бу ҳар хил товарлар, ишлар, ускуналар ёки хизматларни сифати бўйича синчиклаб текширишни амалга оширишдир. Товар ва хизматларнинг сифати ва хавфсизлигини тасдиқловчи ҳужжатлар сифат сертификати, хавфсизлик сертификати ёки мувофиқлик сертификати ҳисобланади.

Сертификатлаштириш соғлом ва қонуний шарт-шароит яратиш учун амалга оширилиб, тадбиркорлар, ишлаб чиқарувчилар, маҳсулот сотувчилар ва хизмат кўрсатувчилар учун қандай бўлса, худди шундай уларнинг истеъмолчилари учун ҳамдир. Айнан маҳсулот ва хизматларни сертификатлаштириш ташқи бозорда ҳам, ички бозорда ҳам харидорларнинг ишончини қозонишга олиб келади. Сертификат бу маҳсулот ва хизматларни белгиланган стандарт талабларига мувофиқлигини расман тасдиқловчи ҳужжатдир.

Маҳсулотларни сертификатлаштиришнинг асосий мақсади уларни хавфсизлигини тасдиқлашдан иборат. Амалдаги қонун ҳужжатларига асосан маҳсулотларни сертификатлаштириш мажбурий ва ихтиёрий бўлиши мумкин. Кўпгина корхоналар халқаро даражадаги рақобатбардошликни таъминлаш учун ISO сифат тизими бўйича сертифкатлаштирилмоқда.

Мамлакатимизда маҳсулотларнинг сифати ва рақобатбардошлигин ошириш учун бугунги куннинг талабидан келиб чиқиб, соҳаларда замонавий, иннвацион, шунингдек фаннинг илғор техника ва технологиялари жорий этилмоқда. Мамлакатимизда маҳсулот ва хизматларни сертификатлаштириш бўйича фаолиятни тартибга солиш учун қатор қонун ва қонун ости ҳужжатлари қабул қилинган. “Маҳсулот ва хизматларни сертифкатлаштириш тўғрисида”ги, “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги, “Мувофиқликни баҳолаш тўғрисида”ги қонунлар шулар жумласидандир.

Мажбурий сертифкатлаштириш маҳсулотларни хавфсизлигини тасдиқласа, ихтиёрий сертификатлаштириш ишлаб чиқарувчи томонидан сўралган кўрсаткичлар бўйича сифатини тасдиқлайди. Ихтиёрий сертификатлаштириш бошқа ишлаб чиқарувчиларга нисбатан рақабат устунлигини яратади. Бундан ташқари, фақат сертификатлаштирилган маҳсулотларгина халқаро кўргазма ва ярмаркаларда қатнашади. Сертифкатлаштирилган маҳсулотлар харидорларга кўпгина маҳсулотлар ичидан тўғри танлов қилишга ёрдам беради. Сертифкатлаштириш истеъмолчини ишлаб чиқарувчи ва сотувчиларнинг виждонсизлиги, шунингдек товламачилигидан ҳимоя қилади.

Мамлакатимизда аҳолининг ҳуқуқий маданияти ортиб, истеъмолчилар ҳақ ҳуқуқини таъминланаётгани ва кучли ҳимоя остига олинаётганлиги боис бугунги кунда истеъмолчилар маҳсулотнинг сифати, унинг хусусияти билан қизиқаяпти. Зарур ҳолларда уларнинг мувофиқлик сертификатини талаб қилишаётгани эса эътиборга лойиқдир. Бундай ёндашув, табиийки, ишлаб чиқарувчиларни, четдан маҳсулот олиб келаётган тадбиркорларимизни зийрак торттиради ва бу маҳсулот сифатига ижобий таъсир этмай қолмайди. Айниқса соғлом рақобат муҳити шаклланганлиги боис, ишбилармонларимизнинг ишлаб чиқараётган ва етиштираётган маҳсулотлар сифатига ўз-ўзини назорат тарзида эътибор беришиб, истеъмол учун сифатли, хавфсиз маҳсулотлар тақдим этишмоқда. Буни ўз маҳсулотларига мувофиқлик сертификати олиш учун харакат қилаётган корхоналарнинг сони ортиб бораётганидан кўришимиз мумкин.

Истагимиз, аввало ҳар бир истеъмолчи синчков, эътиборли, талабчан бўлсин. Бирор товарни харид қилаётганида унинг сифатига нисбатан шубҳа туғилдими, сотувчидан маҳсулотнинг мувофиқлик сертификатини талаб қилишса, маҳсулот ёрлиғига аҳамият қаратишса сифатсиз, истеъмол учун яроқсиз маҳсулотларга бозор ва дўконларда ўрин қолмайди. Бу эса ҳар биримизнинг вазифамизга айланмоғи лозим.

И.НУСУРОВ,

“Қашсерт” сертификатлаштириш идораси

етакчи мутахассиси.

 

© Copyright 2008 - 2017    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Сайт не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений.

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"