Рус
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Голосование
Тадбиркорликни ривожлантириш қандай омилларга боғлиқ?
 
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
1351
5176
6201

-1025
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
129807
185137
156139

+28998

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 4 744 704
Главная "БИРЖА" Хизматлар онлайн тарзда

online_160Ҳозирги ривожланиш даврини замонавий ахборот-технологияларисиз тасаввур этиш мушкул. Шу боис, сўнгги пайтларда бундай илғор ишланмалар иқтисодиётнинг бошқа соҳалари қаторида суғурта бозорига ҳам чуқур кириб бораётир. Тизимга энг илғор ахборот-коммуникация технологияларини кенг жалб қилиш ахборот алмашинувининг ягона тизимини шакллантириш, ҳужжатларни расмийлаштириш ҳамда суғурта фаолиятида иш жараёнлари самарадорлигини оширишда қўл келади.

“Kafolat sug’urta kompaniyasi” AJ 2014 йилдан буён суғурта хизматларини интернет орқали онлайн тарзда амалга оширишни бошлаган. Ўтган йиллар мобайнида ўтказилган таҳлиллар шуни кўрсатмоқдаки, ушбу компания хизматларидан онлайн тарзда фойдаланиш тобора оммавийлашмоқда.

Жумладан, 2017 йилнинг январь-апрель ойларида мижозлар томонидан компания суғурта хизматларидан онлайн тарзда фойдаланиш 2016 йилнинг мос даврига нисбатан 3,5 баробарга ошган суғурта хизматлари учун эса 10,7 баробар кўпроқ суғурта мукофотлари электрон тўловлар тизимлари орқали тўланган.

Бугунги кунда компания хизматларидан компаниянинг расмий веб-сайти (www.kafolat.uz) орқали ҳамда Android операцион тизимида ишловчи смартфонлар учун мобил дастур орқали фойдаланиш ва суғурта хизматлари учун тўловни MBANK, UPAY, UZCARD электрон тўлов тизимлари орқали амалга ошириш мумкин.

Зилола ТЎРАБЕК қизи

 

© Copyright 2008 - 2017    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Сайт не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений.

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"