Рус
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Голосование
Тадбиркорликни ривожлантириш қандай омилларга боғлиқ?
 
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
4210
5206
5371

-165
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
126595
121104
111250

+9854

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 4 092 096
Главная "БИРЖА" “Ўзбекинвест” фаолияти эътироф этилди

 

uzbekinvest_160_1“SAIPRO” ахборот-рейтинг агентлиги 2016 йил якунларига кўра, “Ўзбекинвест” экспорт-импорт миллий суғурта компаниясининг “uzA++” (Энг юқори молиявий кўрсаткич) рейтингини тасдиқлади. Эътироф этилишича, компаниянинг ўтган йилдаги фаолияти якунлари бўйича кўрсаткичлари юқори даражада сақлаб қолинган. Йиғилган суғурта мукофотлари ҳажми 30,4 фоизга ўсиб, унинг кўпайиши эса компания суғурта мажбуриятлари ҳажмининг ортишига ҳам таъсир қилиб, 19,9 фоизни ташкил этган. Умуман, суғурта портфелининг кўрсаткичлари яхшиланган, диверсификациялаш даражаси аввалгидек юқори даражада қолган.

Шунингдек, бултур тўлаб берилган суғурта бадаллари ҳажми 24,6 фоизга ўсган бўлиб, бу йиғилган суғурта мукофотларининг ўсиш даражасидан паст. Натижада суғурта мукофотларининг зарар кўриш даражаси 0,7 фоизга пасайган ва 14,4 фоиздан иборат бўлган. Таъкидлаш лозимки, ушбу кўрсаткич анча паст ҳисобланади ва компания суғурта портфели барқарорлигини баҳолашга салбий таъсир этмайди.

Шуни қайд этиш лозимки, компания қайта суғурталаш бозорида ҳам фаол иштирок этмоқда. Пировардида  мазкур йўналиш суғурта портфелининг сон ва сифат кўрсаткичларига ижобий таъсир этиб, қайта суғурталаш фаолиятини юқори даражада комплекс баҳоланиши сақланиб туришини таъминлаяпти. Таъкидлаш жоизки, компания филиаллари ва жойлардаги бўлинмалар мамлакатимизнинг барча ҳудудларини қамраб олганлиги, унинг суғурта бозорида етакчиликни сақлаб туришига замин яратяпти. Буни компания фаолияти мисолида кўриш мумкин. Масалан, ўтган йил якунларига кўра, барча ҳудудий бўлинмалар бўйича суғурта мукофотларининг ўсиши кузатилди. Бу жамоа  ишчанлик фаолиятининг комплекс баҳосига ижобий таъсир кўрсатмоқда.

Хусусан, бултур активлар 12,9 фоизга ўсган. Таъкидлаш жоизки, компания активлар ва шахсий маблағларнинг ҳажми бўйича бозорда етакчи ҳисобланади. Ҳисобот даврида шахсий маблағлар ва суғурта захираларининг кўпайиши активларнинг ўсиш манбаидан иборат бўлган.  Активлар таркибида инвестициялар жалб этишни кўпайтириш орқали ўсиш амалга оширилган. Умуман компания активлари динамикаси ижобий баҳоланиб, капитал адекватлиги яхши ҳолатда сақланмоқда. Активлар ликвидлиги даражаси ҳам юқори баҳоланяпти.

Компаниянинг асосий суғурта фаолиятидан кейин инвестиция фаолияти иккинчи асосий йўналиш ҳисобланиб, бултур инвестициялар ҳажми 13,8 фоизга кўпайиб, 311,2 млрд. сўмга етган.

Бир сўз билан айтганда, компаниянинг барқарор молиявий аҳволи, суғурта бозорини бошқаришни тартибга соладиган тўлаш қобилияти бўйича етарли захирага эгалиги, шунингдек, бозордаги етакчилик ўрни унинг баҳолаш рейтинги сақланишини таъминловчи муҳим омил ҳисобланади.

Ҳ.КАРИМОВ.

 

 

© Copyright 2008 - 2017    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Сайт не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений.

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"