Рус
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Голосование
Тадбиркорликни ривожлантириш қандай омилларга боғлиқ?
 
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
1022
6861
5999

+862
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
122090
187770
159783

+27987

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 5 084 540
Главная "БИРЖА" Қўли гул бунёдкорлар

quli_gul_160Бугун республикамизнинг ҳар бир вилояти, шаҳрию туманлари улкан қурилиш майдонини эслатади. Қисқа фурсатда фойдаланишга топширилаётган ҳар бир бино-иншоот ҳудуд қиёфасини тамомила ўзгартириб, унинг янада чирой очишига сабабчи бўлаётир. Бунёдкорлик ишларининг бундай кенг авж олиши, табиийки, аҳоли фаровонлиги, қолаверса, иқтисодий юксалишнинг белгисидир. Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари Федерациясининг “Лойиҳалаш, экспертиза ва баҳолаш” шўъба корхонаси 2004 йилнинг октябрь ойида давлат рўйхатидан ўтган бўлиб, шу йиллар давомида шаҳримиз ва вилоятлардаги қурилиш, экспертиза ва баҳолаш жараёнларида фаол иштирок этиб келаётган нуфузли ташкилот ҳисобланади.

Шўъба корхонаси Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси томонидан берилган уй-жой-хўжалик ва саноат қурилиши учун объектлар ва комплекслар лойиҳа-смета ҳужжатларини яратиш, шу жумладан, уларнинг муҳандислик тармоқлари ва тизимларини лойиҳалаштириш, бинолар ва иншоотларнинг техник ҳолатини текшириш ҳамда қурилиш лойиҳаларининг экспертизасини ўтказиш борасидаги фаолиятларни амалга оширишга рухсат берилувчи лицензияларига эга бўлиб, айни шу талаблар асосида иш юритмоқда.

Корхонага соҳасининг билимдони, ташаббускор ва ташкилотчилик қобилиятига эга бўлган Н. Сатторова етакчилик қилиб келмоқда. Эришилаётган муваффақиятлар сабаби хусусида сўраганимизда, раҳбар жамоа билимдон, ўз касбига меҳр қўйган инсонлар, асосан ёшлардан таркиб топганлигини мамнуният билан таъкидлади.

Корхона фаолиятига назар ташлар эканмиз, жамоа ўтган йиллар мобайнида бир неча юзлаб бино-иншоотларнинг лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиққанлигига, унинг тавсиясига кўра бунёд этилган кўркам иморатлар бугун шаҳар ва қишлоқларимизнинг ҳуснига ҳусн қўшиб турганига гувоҳ бўламиз. Жумладан, ташкилот 2005-2011 йилларда Тошкент вилояти ҳудудидаги кўплаб мактаблар, 1991 йилгача қурилган кўп қаватли уйларни таъмирлаш ва реконструкция қилиш Давлат дастурларида фаол иштирок этиб, лойиҳа-смета ҳужжатларини тайёрлаган.

2011 йилдан бошлаб республикамиз аҳолисини уй-жой билан таъминлашни кучайтириш мақсадида барча вилоят ва туманларда намунавий лойиҳалар асосида турар-жойлар қурилиши бошланди. “Лойиҳалаш, экспертиза ва баҳолаш” шўъба корхонаси 2013 йилдан то ҳозирги кунгача буюртмачи “Қишлоқ қурилиш инвест” МЧЖ ИК билан тузилган шартнома асосида қишлоқ жойларда намунавий уй-жойлар қуриш давлат дастури асосида ҳар йили 200-300 дан зиёд янги уйларнинг лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқмоқда. Шуниси қувонарлики, корхона ишига шу кунгача буюртмачи томонидан эътирозлар билдирилмаган.

Жорий йилнинг биринчи чорагида корхона фуқароларнинг квартираларига етказилган зарар қийматини аниқлаш юзасидан 3100000 сўмлик 28 та шартнома тузган. “IDEAL MEGA STROY” билан Тошкент шаҳрида қуриладиган 7 қаватли, кўп хонадонли турар-жой бош режасини, лойиҳа ва смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш борасида 45000000 сўмлик қийматга эга битим имзоланган. Айни дамда лойиҳа ва смета ҳужжатлари экспертизадан ўтказилиш жараёнида. Шунингдек, “Universal plyus lider” МЧЖ билан ҳам 35000000 сўмлик шартнома имзоланган бўлиб, айни кунда сўнгги босқичдаги ишлар якунига етмоқда.

Корхонанинг нуфузи, ҳамкорларнинг ишончи тобора ортиб бораётганини имзоланаётган шартномалар сони ва ҳажми йилдан-йилга ўсиб бораётганидан ҳам кўриш мумкин. Масалан, 2015 йилнинг биринчи чорагида 35283,3 минг сўмлик шартнома тузилган бўлса, 2017 йилнинг шу даврига келиб 95090,2 минг сўмлик битимлар имзоланган. Шўъба корхонаси иш кўламини янада кенгайтириш ниятида “Golden pages», “Sitash” каби тўплам ва телефон орқали маълумот берувчи идоралар хизматидан самарали фойдаланмоқда.

Шўъба корхонасининг сифатни устувор санаб, шу йўлдан оғишмай бораётгани унга кенг имкониятлар эшигини очмоқда. Хизмат кўрсатиш сифатини янада юқори босқичга олиб чиқиш мақсадида жамоа O‘z DSt ISO 9001:2015 миллий стандарти ва ISO 9001:2015 халқаро стандарти сертификатини олиш йўлида амалий ишлар олиб бормоқда.

Корхонада меҳнат қилаётганларнинг орзу-ўйлари, галдаги режалари билан қизиқдик. Жавоблар ҳаётбахш ва қувонарли: “Халқ ўз ҳаётидан рози бўлиб яшасин”, “Тўйлар кўпайсин, уй-жойлар ва бинолар қурилиши тўхтамасин”, “Замонамиз тинч бўлсин”.

Шўъба корхонасининг 20 нафарга яқин ишчи-ходимлари муштарак мақсад йўлида астойдил меҳнат қилишмоқда. У аҳоли фаровонлигини таъминлаш, мамлакатимизда кенг миқёсда олиб борилаётган бунёдкорлик ишларига ўзларининг камтарона меҳнатлари билан ҳисса қўшиш. Бу йўлда аҳил жамоага улкан ютуқлар тилаб қоламиз.

Муқаддас ЮСУПОВА.

 

© Copyright 2008 - 2017    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Сайт не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений.

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"