Рус
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Голосование
Тадбиркорликни ривожлантириш қандай омилларга боғлиқ?
 
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
1020
5008
4229

+779
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
121626
163253
144867

+18386

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 4 395 247
Главная "БИРЖА" Инновацион салоҳият – замонавий иқтисодиётни ривожлантириш пойдевори

innovatsion_160Инновацион салоҳият тушунчаси кенг маънони англатиб, мамлакатда фан, иқтисодиёт, технология, тиббиёт, таълим ва бошқа соҳаларда рўй бераётган ўзгаришлар ва янгиликларни ифодалайди. Инновацион салоҳиятнинг ошиши, ўз навбатида, инновацион фаолият ва унинг самарали ташкил этилганлигига боғлиқдир. Инновация тизимини уч хил даражада ўрганиш мумкин. Микродаражада, бунда яхшиланиб борувчи инновациялар асосида доимий равишда маҳсулотлар ва уларнинг параметрлари янгиланиб туриши юз беради. Мезодаражада, техниканинг янги авлодлари алмашинуви, ўрта муддатли иқтисодий даврлар асосини ташкил этган асосий фондлар фаол қисмининг янгиланиши юз беради.

Ва ниҳоят, макродаража, муҳим таянч инновациялар асосида технология ўзаро боғланган ишлаб чиқаришлар мажмуи сифатида етакчи технологик босқичлар алмашинувининг жадаллашуви. У тахминан эллик йилда бир маротаба юз беради.

Инновацион салоҳиятни оширишда инновацион лойиҳаларни тузиш ва ишлаб чиқиш муҳим ўрин эгаллайди. Чунки, инновацион лойиҳалар амалга оширилаётган янгиликларнинг самарадорлигини аниқлайди. Амалиётда инновацион лойиҳаларнинг фойдалилиги унинг рентабеллиги билан баҳоланади. Инновацион лойиҳалар рентабеллик коэффициенти даражаси бирдан паст бўлса ундай лойиҳаларни тўхтатиб қўйиш керак.

Инновацион салоҳият бўйича хориж тажрибаси тўғрисида гапирилса, бунда АҚШ, Швейцария, Германия, Буюк Британия, Франция, Хитой, Жанубий Корея, Япония давлатлари рейтингда юқори ўринларни эгаллайди. Айтиб ўтиш лозимки, ушбу давлатларда инновация ва янги технология ишланмалари учун мамлакат ЯИМдан йилига ўртача 2,5-4,0 фоиз атрофида маблағлар ажратилмоқда. Айниқса, инновацион фаолият борасида интеграцион алоқалар ҳам ривожланган.

Фикримизча, Ўзбекистон шароитида интеграциялашган тузилмаларга эга инновацион тузилмалардан фойдаланиш энг оптимал йўл бўлади. Интеграциялашган  тузилма ўз олдига аниқ қўйилган мақсадга эришиш учун инновацион фаолият билан шуғулланувчи бир нечта турли ташкилотларнинг бирлашувини назарда тутади. Самарали фаолият кўрсатаётган интеграциялашган инновация тизимларига мисол учун Япониянинг “Кейрэцу”ларини, яъни фирманинг саноат-молия гуруҳларига бирлашувини келтириш мумкин. Инновацион салоҳият ва инновацион фаолиятнинг иқтисодий механизми таҳлилининг муҳим жараёни инновация фаолиятининг индикаторлари тизимини ишлаб чиқишдан иборат. Бунинг учун янгидан янги вазифаларни ҳал этишга имкон берувчи тадқиқотлар, ихтиролар ва кашфиётлар кўринишида мавжуд бўлган илмий-техник ишланма сифатида белгилаб олиш мумкин бўлган инновацион салоҳият кўрсаткичларини киритиш талаб этилади.

Ишлаб чиқаришнинг инновацион салоҳияти корхона тасарруфида бўлган илмий ахборот, ишлаб чиқариш персонали, корхонанинг зарур жиҳозлари ва ташкилий тузилмаси билан тавсифланади. Ишланмаларнинг инновацион салоҳияти тайёр ишланмалар миқдори, тадқиқотлар сифати, уларнинг жаҳон даражаларига мувофиқлиги билан белгиланади.

Инновацион салоҳият ишланмаларнинг самарадорлиги ишлаб чиқилаётган ва жорий этилаётган янгиликларга сарфланган  харажатлар билан баҳоланади. Инновация соҳасида қарор топадиган бозор муносабатлари мажмуасининг  бевосита ифодаси -  инновациялар бозоридир. Инновациялар бозори деганда, инновацияларни яратиш, ўзлаштириш, трансферлаш ва тижоратлаштириш жараёни тушунилади. Унинг самарали фаолият кўрсатиши бозор инфратузилмасининг яхши шаклланганлиги билан боғлиқ бўлади. Шу сабабли бозор инфратузилмаси инновацион янгиликларни трансфер ва тижоратлаш масалаларига тўла жавоб бериши лозим. Ҳозирги бозор механизми, инновацион салоҳият билан шуғулланувчилар ва фаолият натижалари истеъмолчиларининг рақобатлашуви ва иқтисодий тенглиги учун шароит яратилиши керак.

Давлат инновациялар бозорида барча истеъмолчилар билан тенг равишда шерик сифатида чиқиши зарур, чунки инновацион фаолиятни қўллаб-қувватлашнинг дастурий-мақсадли, имтиёзлар сиёсати, молиявий кафолатлар каби механизмлари ишлаб чиқилади.

Инновациялар бозори учун хос бўлган асосий хусусиятларга қуйидагиларни киритиш мумкин:

– инновациялар бозорида интеллектуал мулк (янги технология, патентлар, лицензиялар, дастурий таъминот) сотиш шакли бўлган турли товарлар гуруҳида айланиб юради;

–  инновациялар бозорида товарлардан кўп маротаба фойдаланиш мумкин (масалан, махсус бўлмаган лицензияга эга ихтиро турли тармоқларда қўлланилиши мумкин);

– инновациялар нархи фақат уни яратишга сарфланган харажатларнинг миқдори билан эмас, балки унинг истеъмол қиймати ва инновацияларга бўлган талаб билан ҳам белгиланади;

– инновацион салоҳиятни оширишда замонавий бозорнинг шаклланишида бир қатор корхоналарнинг мамлакат ичида ҳам, жаҳон бозорларида ҳам технологик трансфери рўй бериши мумкин.

Инновациялар трансферининг энг ривожланган шаклларидан бири сифатида технологиялар трансфери ишлаб чиқаришнинг технологик даражасини оширишда, миллий иқтисодиётни жаҳон ҳўжалигига интеграциялашувини чуқурлаштиришда муҳим аҳамият касб этади. Шунга боғлиқ равишда инновация сиёсати доирасида технологияларнинг халқаро трансферини тартибга солиш ва қўллаб-қувватлашнинг давлат механизмларини ривожлантиришни талаб қилади.

Бугунги кунда нафақат инновацион лойиҳалар, балки инновацион дастурларни мамлакатимиз ҳаётида амалга ошириш муҳим масалалардан биридир. Бу борада 2017–2021 йилларга мўлжалланган 12 та ижтимоий ва инфратузилма дастурларини амалга ошириш белгиланган. Бу дастурда транспорт ва савдо хизматини яхшилаш, ичимлик сув таъминоти, йўлларни тузатиш ва тўғрилаш, бошқа тадбирлар амалга оширилиши кўзда тутилган.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёев томонидан таклиф этилган 2017–2021 йилларда мамлакатимизни янада ривожлантиришнинг Ҳаракат стратегиясида: “Принципиал жиҳатдан янги маҳсулот ва технология турларини ўзлаштириш, шу асосда ички ва ташқи бозорларда миллий товарларнинг рақобатбардошлигини таъминлаш”муҳимлиги таъкидланган. Бу мамлакатимизда инновацион салоҳиятни оширишга қаратилган чоралардан биридир.

Инновацион салоҳиятни ошириш мақсадларини белгилаб олишда ишлаб чиқарилаётган маҳсулотдан юқори даражада самара олиш, ишланмаларнинг кам харажатли бўлишини таъминлаш лозим. Инновация фаолиятини ташкил этишда ушбу талабларни эътиборга олиш муҳим ҳисобланади.

Равшан НУРИМБЕТОВ,

иқтисод фанлари доктори,

профессор.

 

 

© Copyright 2008 - 2017    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Сайт не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений.

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"