Рус
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Голосование
Тадбиркорликни ривожлантириш қандай омилларга боғлиқ?
 
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
1023
6861
5999

+862
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
122091
187770
159783

+27987

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 5 084 541
Главная "БИРЖА" Темирчилик руҳиятимни метиндек мустаҳкамлади

temirchi_160Шарқ мамлакатларида қадимдан ҳунармандчиликка катта эътибор бериб келинади. Шу сабабли ҳам бизда миллий ҳунармандчиликнинг кўплаб тармоқлари мавжуд. Айниқса, ушбу соҳанинг асрлар давомида авлоддан авлодга меърос бўлиб келгани ҳамда миллийлик касб этгани алоҳида эътирофга лойиқ. Заргарлик, ганжкорлик, ўймакорлик, хаттотлик, тўқувчилик каби ҳунармандчиликнинг кўплаб турлари орасида устоз-шогирдлик анъанаси мавжуд. Аслида, ҳунармандчилик турларининг ҳар бири алоҳида олам ва уларни ўзида жамловчи яна бир олам мавжудки, уни қўл меҳнати деб атаймиз.

Айни дамда ҳунармадчилик соҳасининг темирчилик касби хусусида сўз юритиш ниятида Самарқанд вилояти, Каттақўрғон шаҳрида яшовчи темирчилар сулоласининг тўртинчи вакили, 18 ёшли Иброҳим Нигматуллаевни суҳбатга чорладик.

– Иброҳимжон, қачондан буён темирчилик билан шуғуллана бошлагансиз?

– Темирчилик касби билан анча эрта, яъни 12 ёшимдан шуғулланганман. Бироқ темирчилик устахонасига кириб келишим бундан анча илгарироқ бошланган. Айтмоқчиманки, устахонамиз уйимизга яқин жойлашгани туфайли болалик кунларимнинг кўп қисми темирчилик хонасида ўтарди. Кўпинча ойимнинг мени чақириши, уйга киришга ундаши хархашаларим туфайли амалга ошмасди. Бу ҳолни темирчилик соҳасига болалигимдан ҳам руҳан, ҳам жисмонан боғланганим билан ифодалаш мумкиндир. Кейинчалик мактабга чиққач ҳам дарсдан сўнг устахонага шошардим. Ўн икки ёшимдан эса ўзимни бутунлай шу касбга, темирлар ўйилиб ётган қадрдон гўшамга бағишладим.

– Ушбу касбга кўнгил қўйишингизнинг асосий сабаби темирчилар сулоласидан эканингизми ёки

– Темирчилик ҳунарига кўнгил қўйишим сабабларидан бири, аввало, мендан олдинги уч авлодимизнинг темирчи бўлганидир. Бироқ буни асосий сабаб қилиб кўрсатиш ҳам, назаримда, унчалик тўғри бўлмайди. Чунки менинг бу соҳа билан шуғулланишим шунчаки сулоламда анъанага айланиб қолган касбни давом эттиришгина эмас, балки руҳиятимнинг темирчилик касби билан уйғунлигидандир, десам, муболаға бўлмайди. Балки руҳиятимнинг метиндек мустаҳкамлиги ҳам шу билан боғлиқдир, деб ўйлаб қоламан.

Темирчиликни бошлаб берган илк аждодимиз – бобомнинг дадалари. Уларнинг темирчига шогирд тушишларига сабаб эса ўша пайтларда темирчилар бармоқ билан санарли даражада оз бўлган экан. Қолаверса, дадаларидан жуда ёш айрилган бобомизнинг оилавий шароитлари оғир бўлган. У киши оиланинг эркаги – тиргагига айланиб, болаликдан рўзғор тебратишга мажбур бўлганлар.

Касбингизнинг ҳаётингизда маънавий ўрни ҳам борми?

– Болалигимдан темирчилик билан шуғулланиш мен учун шунчаки бир қизиқиш бўлган эди, ҳозир эса ўзимни бу соҳадан йироқда тасаввур қила олмайман. Бу ерда ўзимни кучли ҳис қиламан. Ҳатто байрам кунлари ҳам оилам даврасидан бўш вақт топилди дегунча, устахонамга кириб чала қолган ишларимни давом эттираман. Буни фақат моддий томон билан боғлаш нотўғри бўлади. Юртимизда тадбиркорликнинг кўплаб соҳаларида фаолият юритиш учун имкониятлар яратилган. Пул топишнинг бошқа йўллари ҳам жуда кўп. Лекин темирчилик – бу менинг чин маънодаги ҳаётим, умрим мазмуни!

Ёзнинг иссиқ кунларида олов ичида ишлашингизга тўғри келади. Шундай вақтларда бу касбни бекор танлаган эканман, деган хаёлга ҳам бормаганмисиз?

– Йўқ, асло. Ўйлайманки, менда бундай фикрнинг туғилиши мумкин ҳам эмас. Тўғри, сиз айтгандек вазиятларда қаттиқ чарчашим, силлам қуриши, иш жараёним бироз сустлашгандек бўлиши мумкин. Бироқ ўз қўлларим билан ясаган буюмларимни кўрганимда кўзим қувнайди, барча чарчоқларим танамдан қувилади. Қолаверса, меҳнат қуролларисиз иши унмайдиган мижозларимиз вақтини ўғирламаслик фикри янада қаттиқроқ ишлашимга туртки бўлади. Уларнинг миннатдорчиликларини эшитганда, боғбонларнинг мен ясаган меҳнат қуролларидан фойдаланиб, етиштирган меваларидан менга ҳам илинишганда аввалги кучимга янада куч қўшилгандек бўлади.

Темирчиликдан бўш вақтларингизда нималар билан шуғулланасиз?

– Бўш вақтларимда спорт билан мунтазам шуғулланаман, китоб мутолаа қилишни яхши кўраман, оилам билан табиат қўйнига чиқишни канда қилмайман.

Ҳозирги кунда устахонангизда қандай буюмлар ясаётганингиз ҳамда келажакдаги режаларингиз ҳақида сўзласангиз...

– Айни пайтда устахонамизда ўроқ, кетмон, белкурак каби меҳнат қуроллари ясалади. Қишки мавсумда эса асосан ўтин ёқиладиган печлар ясаймиз. Сабаби қишда шаҳримизда газ муаммоси мавжуд, шунинг учун аҳолининг кўп қисми ўтиндан фойдаланишади.

Ёзги мавсумда эса аҳолига меҳнат қуролларини фақатгина қўлда ясаб, етказиб бериш бирмунча мушкул бўлиб қолади. Шу сабабли белкурак ясайдиган босма дастгоҳ олиб келиш ниятим бор. Шаҳримизда ҳали бундай дастгоҳ мавжуд эмас. Агар шу режамиз амалга ошса, аҳолини бирмунча кўпроқ ва сифатлироқ меҳнат қуроллари билан таъминлашимизга имкон туғилади.

 

Азиз ҚОДИРОВ суҳбатлашди.

 

 

© Copyright 2008 - 2017    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Сайт не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений.

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"