Рус
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Голосование
Тадбиркорликни ривожлантириш қандай омилларга боғлиқ?
 
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
1029
6861
5999

+862
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
122098
187770
159783

+27987

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 5 084 547
Главная "БИРЖА" Долзарб қонун лойиҳалари муҳокама қилинди

 

oliymajlis_180Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларни ҳуқуқий жиҳатдан таъминлашга қаратилган бир қатор қонун лойиҳалари кўриб чиқилди. Дастлаб Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 1 январь “Тадбиркорлик мақсадларида фойдаланиш учун давлат мулки объектларини сотишни жадаллаштириш ва унинг тартиб-таомилларини янада соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонидан келиб чиққан ҳолда қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритишни назарда тутувчи қонун лойиҳаси иккинчи ўқишда муҳокама қилинди.

Лойиҳага кўра,  Солиқ кодекси, “Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш тўғрисида”ги, “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги, “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги, “Баҳолаш фаолияти тўғрисида”ги, “Хусусий мулкни ҳимоя қилиш ва мулкдорлар ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида”ги қонунлар давлат мулки объектларини реализация қилиш жараёни тартиб-таомилларини янада соддалаштириш ва жадаллаштиришга қаратилган моддалар билан тўлдирилди. Ўзгартишлар хусусий мулк қилиб сотилган объектларда рақобатбардош маҳсулотлар ишлаб чиқариш ҳамда хизматлар кўрсатишни ташкил этиш ҳисобига хусусий тадбиркорликни ривожлантириш учун қулай шароитлар яратишга қаратилгани билан аҳамиятлидир.

Депутатлар, шунингдек,  Жиноят ва Жиноят-процессуал кодексларига, Бюджет кодексига ҳамда  Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга ўзгартиш ва қўшимчалар киритишни назарда тутувчи қонун лойиҳаларини ҳам иккинчи ўқишда кўриб чиқдилар. Масалан, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги ҳамда  Бюджет кодексларига киритилган ўзгартиш ва қўшимчалар  билан маъмурий ҳуқуқбузарлик ҳақида баённома тузиш, паспорт тизими қоидаларини бузганлик учун жарима миқдорини камайтириш ваколатига эга бўлган шахсларнинг аниқ рўйхати белгиланади, маҳаллий бюджетларнинг республика бюджетига қарамлиги қисқаради.

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ваколатига тааллуқли бошқа масалалар депутатлар томонидан атрофлича муҳокама этилди.

Ўз мухбиримиз.

 

© Copyright 2008 - 2017    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Сайт не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений.

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"