Рус
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Голосование
Тадбиркорликни ривожлантириш қандай омилларга боғлиқ?
 
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
133
5625
5083

+542
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
111701
185137
156139

+28998

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 4 726 598
Главная "БИРЖА" Янги қарор: фонд бозорида IPO ва SPO

ipo_160Мамлакатимизда хусусий тадбиркорликни ривожлантириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш, давлат мулки объектларини сотиш тартиб-таомилларини янада соддалаштириш ва бу жараённи жадаллаштириш, уларни хусусийлаштиришда бюрократик тўсиқларни бартараф этиш, хусусий мулк қилиб сотилган объектларда рақобатбардош товарлар ишлаб чиқариш ва хизматлар кўрсатишни ташкил қилиш масаласига  катта эътибор қаратилмоқда. Айниқса, Президентимизнинг 2017 йил 17 январдаги  “Тадбиркорлик мақсадларида фойдаланиш учун давлат мулки объектларини сотишни жадаллаштириш ва унинг тартиб-таомилларини янада соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони бу йўналишда янги жараёнларга йўл очди. Бугунги кунда мазкур фармон ижросини таъминлаш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

Жорий йилнинг 10 май куни Вазирлар Маҳкамаси томонидан қабул қилинган “Фонд биржасида акцияларни оммавий таклифини ўтказишни ташкил этиш тўғрисида”ги қарорни кўрилаётган  муҳим чоралардан  бири дейиш мумкин.

Ундан кўзланган мақсад давлат мулки объектларини сотишнинг  халқаро амалиётда фойдаланилаётган  шаклларини   жорий этиш  ҳамда фонд бозорига кенг аҳолини жалб қилишдан иборат. Қарорда  акциядорлик жамиятлари акцияларини  аҳоли ва тадбиркорлик фаолияти субъектларига  халқаро амалиётда қўлланилаётган акцияларни бирламчи (IPO) ва иккиламчи (SPO) оммавий таклиф этишни синов тариқасида йўлга қўйиш кўзда тутилган. Бунда мазкур жараённи “Кварц” “Шаҳрисабз вино-ароқ”, “Қўқон механика заводи” акциядорлик жамиятларида Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки ва “Асака” банкини андеррайтерлар сифатида жалб қилган ҳолда амалга ошириш белгиланган. Алоҳида кўрсатиб ўтилганидек, ушбу акциядорлик жамиятлари акциялари бир шахс томонидан (андеррайтердан ташқари) сотиб олинганида, унинг сони жами сотилаётган акцияларнинг 0,05 фоизидан ортиқ бўлмаслиги лозим.

Ҳужжатда Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 6 октябрдаги “Давлат мулки объектларини хусусийлаштириш тартиби тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида”ги қарори  давлат акция пакетларини иккиламчи (SPO) оммавий  таклиф этиш йўли билан сотиш чоғида ҳамда уларнинг қийматини аниқлаш пайтида татбиқ этилмаслиги алоҳида қайд қилинган.

Бирламчи (IPO) ва иккиламчи (SPO) оммавий таклиф этиш орқали акцияларни фонд биржасида сотиш назарда тутилган.

Давлат рақобат қўмитаси зиммасига  “Тошкент” республика фонд биржаси билан ҳамкорликда  қимматли қоғозлар билан биржа савдо қоидаларини  мазкур қарорга мослаштириш вазифаси юклатилган.  Шунингдек, зарурат туғилганда акцияларни бирламчи (IPO) ва иккиламчи (SPO) оммавий  сотиш тартибларини такомиллаштириш ҳамда  синов тариқасида  бажарилган ишлар якунига қараб, ушбу тартибни бошқа акциядорлик жамиятларига ҳам татбиқ этиш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш кўрсатилган.

Қарор билан фонд биржасида акцияларнинг бирламчи (IPO) ва иккиламчи (SPO) оммавий таклифини ўтказиш  тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланган.

Унда энг аввало асосий тушунчаларнинг мазмуни очиб берилган. Масалан, бирламчи (IPO) ошкора таклиф – бу акциядорлик жамияти томонидан инвесторлар кенг доираси ўртасида қўшимча акцияларни фонд биржасида жойлаштириш ҳисобланади.

Иккиламчи (SPO) таклиф этиш эса акциядор томонидан ўзига тегишли акцияларини фонд биржасида инвесторларнинг кенг доирасига сотиш дейилади. Бирламчи (IPO) савдони ўтказиш учун акциядорлик жамиятининг ваколатли органи томонидан қўшимча акциялар чиқарилуви тўғрисида қарор қабул қилиниши, савдо ташкилотчиси, яъни инвестиция воситачиси, тижорат банки ёки суғурта компанияси билан шартнома имзоланиши керак бўлади. Иккиламчи (SPO) савдо ҳам  уни ташкил этувчи билан тузилган шартнома асосида ўтказилади.

Низомда  акциялари бирламчи (IPO) ва иккиламчи (SPO) оммавий таклиф этиш асосида сотилиши кўзда тутилган акциядорлик жамиятлари ҳақида аниқ маълумотни шакллантириш учун ушбу жамият фаолиятини ўрганиш, нархлар чегарасини аниқлаш,  инвесторлар билан акциядорлик жамияти фаолиятининг асосий кўрсаткичлари ҳақидаги очиқ ахборотларни хабардор қилишга йўналтирилган учрашувларни ташкил этиш, аризаларни қабул қилишни уюштириш каби вазифаларни бажариш жараёнидан иборат обуна кампаниясини ўтказиш тартиблари акс эттирилган.

Низомга кўра, акцияларни бирламчи (IPO) сотишни 6 босқичда, иккиламчи (SPO) сотишни эса 5 та босқичда  амалга оширишнинг тавсия қилинган схемаси кўрсатиб ўтилган.

Замира ТОЖИЕВА.

Biznes Daily”.

 

 

© Copyright 2008 - 2017    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Сайт не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений.

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"