Рус
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Голосование
Тадбиркорликни ривожлантириш қандай омилларга боғлиқ?
 
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
144
5625
5083

+542
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
111712
185137
156139

+28998

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 4 726 609
Главная "БИРЖА" Сифатсиз гўшт можароси

 

Тtarozi-ayol-adolat_160ун ярмидан ошганда Қашқадарё вилоятининг Чироқчи туманидан келган “Nexia” русумли машина пойтахтимизнинг Яшнабод тумани Боткина кўчасидаги кўп қаватли уйлардан бирининг олдига келиб тўхтади. Ўша уй хонадонларининг биридан чиққан икки йигит ва ҳайдовчи машинадаги юкни тушириб, уйнинг ертўласига таший бошлашди. Лекин ўша пайтда қаердандир   келиб қолган уч-тўрт  одам улар нима ташиётгани билан қизиқишди. Улар СВОЖЖДЛҚК депортаментининг Яшнабод тумани бўлими ходимлари эди. Маълум бўлишича, машинада 766 килограмм гўшт олиб келинган экан.

Туман Давлат ветернария бўлими бошлиғининг суд жараёнида гувоҳлик беришича, бу гўшт текшириб кўрилганда, хавфли касаллик бактериялари йўқ бўлса-да, 30 дан ортиқ микроблар борлиги, маҳсулот эскирганлиги боис истеъмолга яроқсиз эканлиги аниқланган.

Хўш, бу сифатсиз гўшт қандай қилиб Тошкенга келиб қолди. Текширув-суриштирув чоғида маълум бўлишича, асли қашқадарёлик бўлган Нусрат Оқилов укаси Низом Оқиловга қишлоқда бекорчи юрмай, Тошкентга келиб, қассобчилик билан шуғулланишни маслаҳат беради. Низом акасининг бу маслаҳатига амал қилиб, Чироқчидаги дўсти Раҳмат Нурматов (мақоладаги барча исм ва фамилиялар ўзгартирилган) билан суҳбатлашади. У Чироқчидан гўшт юборадиган, Низом маҳсулотни пойтахт бозорларида сотадиган бўлади. Фойдани эса тенг бўлишга келишишади.

Нусрат Оқилов укасининг бизнесига ёрдам бериш мақсадида уйининг ертўласига иккита музлаткич қўйиб беради. Шу билан иш бошланиб кетади...

Албатта, гўшт олиб келиб сотиш фойдали, савобли иш. Бу бозорларда маҳсулот арзонлашишига ёрдам беради. Лекин масаланинг иккинчи томони ҳам бор. Гўшт тез айнийдиган, сифатсиз бўлса турли касалликларни келтириб чиқарадиган маҳсулот ҳам. Шунинг учун гўшт савдоси билан шуғулланишнинг ўзига хос талаблари бор. Аввало, маҳсулотни сотишдан олдин, албатта, ветеренар текширувидан ўтказиш керак.  Бундан ташқари, гўшт сотадиган киши ҳам врач кўригидан ўтган бўлиши шарт. Юқорида номлари тилга олинган шахслар эса бу қоидаларнинг ҳеч бирига амал қилишмаган. Шунинг учун ҳам улар келтирган гўшт текшириб кўрилганда,  сифатсиз эканлиги, истеъмолга яроқсизлиги маълум бўлган. Истеъмолга  яроқсиз, ўзгалар саломатлигига раҳна соладиган маҳсулот сотиш эса жиноят.

Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар Яшнабод туман судида ушбу иш кўриб чиқилганда, ака-ука Оқилов ва Раҳмат Нурматов ўз айбларига тўла иқрорлик бидириб, енгилроқ жазо беришларини сўради. Суд жиноятнинг енгиллаштирувчи ва оғирлаштирувчи томонларини ҳисобга олди ва уларнинг ҳар бирини энг кам ойлик иш ҳақининг 100 баравари миқдорида жаримага тортди.

И. МУЛЛАЖАНОВ,

СВОЖЖДЛҚК департаменти Яшнабод

тумани бўлими катта инспектори.

 

© Copyright 2008 - 2017    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Сайт не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений.

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"