Рус
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Голосование
Тадбиркорликни ривожлантириш қандай омилларга боғлиқ?
 
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
138
5625
5083

+542
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
111706
185137
156139

+28998

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 4 726 603
Главная "БИРЖА" Офатнинг йўлини тўсиб...

 

pojar_uskuna_160Ўлкамиз кунлар исиб, жисмоний ва юридик шахслар томонидан олиб борилаётган қурилиш ишлари ҳам авж паллага кирди. Мамлакатимиз ҳудудида бино ва иншоотларни қуриш, реконструкция қилиш, кенгайтириш, техник қайта жиҳозлаш ва таъмирлаш ишлари, қурилиш майдонларида вақтинчалик бино ва иншоотларни лойиҳалаш, ишлатиш пайтида уларнинг идоравий тегишлиги ва мулкчилик шаклидан қатъи назар ёнғин хавфсизлиги қоидаларига амал қилиниши шарт. Қурилишда ишлаётган ҳар бир шахс ёнғин хавфсизлиги қоидаларини билиши ва уларга қатъий риоя этиши керак. Юртимизда катта ҳажмдаги қурилиш, таъмирлаш ва ободонлаштириш ишлари жадал суръатларда олиб борилаётгани бугун ҳеч кимга сир эмас.

Айни дамда, ёнғин хавфсизлиги ходимлари томонидан ана шу объектларда тушунтириш ишларини олиб бориш, кўргазмали амалий машғулотлар ёрдамида таҳдид солаётган хатарнинг нечоғли аянчли оқибатларга олиб келиши мумкинлигини кўрсатиб бериш асосий вазифа қилиб қўйилган.

Бино ва қурилиш майдонларида ёнғин хавфсизлигини таъминлаш мақсадида ёнғинга қарши чора-тадбирлар, ёнғиннинг олдини олиш ишлари йўлга қўйилган ҳамда қаттиқ назоратга олинган. Ишчи-хизматчи ва қурувчилар билан ёнғин хавфсизлиги мавзусида қатор учрашувлар, суҳбатлар ўтказилиб, тарғибот-ташвиқот ишлари олиб борилмоқда.

“Ёнғинни ўчиргандан кўра, унинг олдини олиш мақсадга мувофиқ” шиорига амал қилиб назоратни кучайтирсак, бир ёқадан бош чиқариб ёнғин хавфсизлиги қоидаларига амал қилсак, “тилсиз ёв”ни жиловлаган, ўзимиз ва атрофимиздагиларнинг ҳаёти, соғлиғини, халқимизнинг маънавий-маъданий, тарихий ёдгорликларини асрашга ва келажак авлодга етказишга ўз ҳиссамизни қўшган бўламиз.

Комил АРИПОВ,

12-ҲЁХО 23-ҲЁХҚ кичик инспектори, сафдор.

 

© Copyright 2008 - 2017    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Сайт не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений.

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"