Рус
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Голосование
Тадбиркорликни ривожлантириш қандай омилларга боғлиқ?
 
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
4225
5206
5371

-165
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
126610
121104
111250

+9854

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 4 092 111
Главная "БИРЖА" Оила маънавияти – юрт таянчи

oila_160Бугунги кунда мамлакатимизда давлат ва жамиятни ривожлантириш, юртимиз обрў-эътиборини янада юксалтириш, демократик ислоҳотлар,  халқимиз турмуш даражасини ошириш борасида том маънодаги мисли кўрилмаган янгиланиш ва ривожланиш жараёнлари кечмоқда. Маълумки, истиқлолга эришганимиздан сўнг, мамлакатимизда оилани мустаҳкамлаш, унинг жамият ҳаётидаги ўрни ва нуфузини оширишга эътибор кучайди. Бутун жамиятимизда бўлгани каби, оилада ҳам ўзига хос қадриятлар  тикланди. Ҳар бир хонадонда тинчлик барқарор бўлса, юрт равнақ топиши табиий. Масалан, фарзандларнинг дунёга келиши ва камол топиши авлодлар давомийлигини таъминласа, келажак авлодларнинг соғлом, баркамол бўлиб ўсиши, жамият учун муносиб ворислар бўлиб етишиши эса шу оиланинг жамиятдаги ўрни беқиёс эканидан далолатдир.

Зеро, жамиятнинг мустаҳкам бўлиши соғлом муҳитда, ота-она бағрида вояга етаётган муносиб ворисларга боғлиқдир.

Майса нурга интилганидек, ўзини англаган ёки англашга интилаётган инсон ҳам мудом маънавиятга талпиниб, таяниб, ундан куч олиб яшайди. Маънавият инсон аҳлоқи ва умрининг мазмуни бўлибгина қолмай, иймон эътиқодининг ажралмас ўзаги ҳамдир. Маънавияти бой инсон жамият, Ватан, эл-юрт олдида доимо ўзини бурчли деб билади, бундай масъуллик эътиқод чўққиларини юксалтиради. Ҳар бир одам қалби ва шуурида алоҳида кечадиган бу руҳий жараён умумлаштирилса, бутун бир халқ, миллат ва оила маънавияти келиб чиқади.

Оила маънавиятини эса шу оила умргузаронлик қилаётган маҳалла муҳити ва таъсиридан айро тасаввур қилиш мумкин эмас. Шу нуқтаи назардан оила, маҳалла ва мактаб муштарак тушунчалардир. Бирида туғилиб, иккинчисида камол топиб, учинчисида инсон ўзлигини англайди.

Ўзбекистон маҳаллалари каби кучли, самарали ва таъсирчан восита бошқа мамлакатларда йўқлигининг ўзиёқ бизнинг халқимизни бир поғона юқорига кўтаради. У узоқ даврлардан ижтимоий ҳаётда беқиёс ўринга эга бўлиб келган. Инсон қалбида ватан туйғусининг шаклланишида, миллий ғурурнинг вужудга келишида, миллатчилик иллатларидан холи бўлишида катта таъсир кўрсатган.

“Ватан нимадан бошланади?” деган саволга ҳар бир ўзбек ҳеч иккиланмай оиладан деб жавоб беради.  Оила ва маҳалла ҳар томонлама бир-бири билан боғлиқ. Зотан, маҳалла оилалардан ташкил топади. Фарзандлар оила бағрида камол топгани каби, оила ҳам маҳалла муҳитида вояга етади, нурли келажак сари  интилади.

Зеро, маҳалла оиланинг энг яқин маслаҳатчиси, тоғдек таянчидир. Шарқ халқлари, чунончи ўзбек халқи шу нарсани билади, теран маъно мазмунини яхши тушунади.  Улар учун ҳаётнинг муҳим хусусият ҳурсандчилик кунлари ҳам бошга иш тушган онларда ҳам бир-бирига ҳамдард ва ҳамнафас бўлишдир.

Ота-онанинг фарзанд олдидаги ўзига яраша бурчлари ҳам бор. Диёнатли инсонлар, ибратли хонадон оқсоқолларидан сўрасангиз, уларни лўнда қилиб санаб беради: яхши ном қўйиш, яхши муаллим қўлига топшириб, саводини чиқариш, илмли, касбли ҳунарли, уйли жойли қилиш. Бугун ана шундай олийжаноб анъаналар қайтадан қарор топиши ва ривожланиши учун қулай муҳит яратилди. Бу шубҳасиз, ота-оналар ва мустақил, буюк келажакка интилаётган давлатимиз зиммасига жуда катта вазифалар ва масъулият юклайди. Оила ўсиб келаётган ёш авлодни маънавий ва жисмоний шакллантиришнинг муҳим бўғини бўлганлиги учун ҳам, айнан оилада ўзаро ҳурмат, меҳр-оқибат, ҳалоллик, фидойилик каби олий даражадаги аҳлоқий маънавий сифатлар шаклланади, авлоддан авлодга етказилади.

Мамлакатимизда оиланинг ўзига хос томонларидан бири уни ташкил этадиган аъзоларининг кўп сонли эканлигидир. Уларда турли авлод вакиллари бирга яшайди.  Шундай оилалар борки, ўз таркибига етти, саккизта, ҳатто ўндан ортиқ фарзандларни олади, унинг бағрида бир неча кичик оилалар истиқомат қилади. Бу эса болаларни тарбиялаш, уларни умуминсоний қадриятлар, анъаналардан баҳраманд қилиш, билим даражасини ошириш учун қулай шароитлар яратади. Оилавий муносабатлар нисбатан мустақил ҳодиса бўлиб, оиланинг ички ишларига ҳеч ким ҳуда-беҳудага аралашишига ҳаққи йўқ. Шу сабабли оила муқаддас ва даҳлсиз ҳисобланади.

Шу маънода, оилада маънавий муҳитнинг шаклланишида ота ва оналарнинг алоҳида ўрини бор. Айниқса, фарзандларни оилага тайёрлаш борасида “Қуш инида кўрганини қилади” деганларидек, аввало, ота-оналарнинг ўзлари аҳил ва тотув бўлиб яшашлари, фарзандларга ибрат кўрсатмоқлари зарур. Зеро, катталарга ҳурмат-иззат кўрсатиш, уларнинг олдида одоб сақлаш, дуосини олиш ота-боболаримиздан бизга мерос бўлиб келмоқда. Мана шу анъаналар, қадриятларга амал қилиб яшашимиз, ёш авлодни шарқона одоб-ахлоққа ўргатмоғимиз лозим.

Албатта, оиладаги ота ва онанинг юксак маънавиятли, кенг мушоҳадали ва ўзаро баҳамжиҳат муносабатда бўлиши шу оиланинг мавқеи, обрў-эътибори баланд бўлишига таъсир кўрсатади. Ана шундай оила фарзандлари эса маънавияти баланд, комил инсон бўлиб вояга етадилар. Ҳар бир инсон учун эса энг катта бахт оилавий хотиржамлик ва фаровонликдир. Оиласидан, фарзандларидан кўнгли тўқ инсоннинг ишида унум ва барака бўлади. Шундай экан ўзбек оилаларимизда ҳамиша тинч-тотувлик, фаровонлик ҳукм сураверсин.

Мадина КУМУШЕВА

Қибрай тумани Молия иқтисодиёт

коллежи ўқитувчиси.

 

 

© Copyright 2008 - 2017    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Сайт не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений.

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"