Рус
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Голосование
Тадбиркорликни ривожлантириш қандай омилларга боғлиқ?
 
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
2476
5428
5743

-315
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
105465
187770
159783

+27987

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 5 067 915
Главная "БИРЖА" Аёл шаънига доғ тушириб...

adliya-tarozi-ayol_160Бу мавзуни тилга олиш анча ноқулай, лекин бошқаларни ҳушёрликка чорлаш, миллий урф-одатларимиз ва маънавиятимизга мутлақо зид ишлар билан шуғулланаётган айрим нопок кимсаларга нисбатан муросасиз бўлишга чақириш мақсадида ушбуларни ёзишга жазм этдик... Ҳар бир инсон ўзи истиқомат қиладиган уйини муқаддас гўша деб билади. Чунки бу жойда фарзанд тарбиялайди, бахтли кунларини ўтказади. Шунинг учун инсонга ўз уйи қадрдон. Азалдан уйни ёмон кўзлардан, нобоп ишлардан, нопок кимсаларнинг қадамидан асраш халқимизга хос эзгу одатлар сирасига киради.

Лекин афсуски шундай шахслар борки, инсон ўзи учун азиз бўлган қўрғонида жирканч ишлар билан шуғулланиб, уни булғайдилар.

 

Елена Масутина (исм-шарифлар ўзгартирилган) ҳали ёш, эндигина 25 баҳорни кўрган, аммо муқаддам бир марта судланган. Афсуски, бу сафар ҳам тавбасига таянмади, аксинча, эски қилиғини, ўша эски “ҳунари”ни давом эттиргани туфайли яна судланди. Қандай “ҳунар” экан, дейсизми? Аёл шаънига доғ тушириб, қўшмачилик билан шуғулланиш, фоҳишахона юритиш “ҳунари”.

Фоҳишахона ташкил этиш, ғаразли ва паст ниятларда қўшмачилик билан шуғулланишни ўзига касб қилиб олган Елена Масутина пойтахтимиз маркази, аниқроғи Буюк Ипак йўли кўчасидаги кўп қаватли уйлардаги ҳонадонида фаолиятини йўлга қўйди. Уйни енгилтак аёлларга, суюқоёқларга суяги йўқ эркакларга вақтинча ижарага бериб, пул ишлайдиган бўлди.

Табиийки, унинг ножўя кирдикорлари атрофдагиларни бефарқ қолдирмади. Ўтказилган тезкор тадбир чоғи Елена Масутинанинг кирдикорлари фош бўлди. Фоҳишахона очиб, узлуксиз равишда қўшмачилик билан машғул бўлиб келгани учун Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек туман суди ҳукмига кўра қонун олдида қилмишларига яраша жавоб берди.

Сардор АШУРОВ,

Департаментнинг Тошкент шаҳар бошқармаси  

ВОЖАБЭОО бўлими катта инспектори.

 

© Copyright 2008 - 2017    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Сайт не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений.

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"