Рус
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за март текущего года составил 16,85 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за март текущего года составил 16,85 млрд. сумов
Голосование
Тадбиркорликни ривожлантириш қандай омилларга боғлиқ?
 
Главная "БИРЖА" Баҳолаш фаолиятининг устувор вазифалари

baholash_160Баҳоловчи ташкилотлар ассоциациясининг йиллик умумий ҳисобот йиғилиши бўлиб ўтди. Унда мазкур ассоциацияга аъзо баҳоловчи ташкилотлар раҳбарлари, мутахассислари иштирок этишди. Тадбирда ассоциация бошқаруви раиси О. Исломов, ассоциация қошида тузилган қўмиталар раҳбарлари Л. Иноғомов, Х. Ғаниев, Тафтиш комиссияси раиси В. Глазкова томонидан ҳисобот даврида олиб борилган ишлар хусусида маълумотлар берилди.

Қайд этилганидек, қўйилган вазифаларни бажаришда “Баҳолаш фаолияти тўғрисида”ги қонун ҳамда Президентимизнинг 2008 йил 24 апрелдаги “Баҳоловчи ташкилотлар фаолиятини янада такомиллаштириш ва кўрсатилаётган хизматлар сифати учун уларнинг масъулиятини ошириш тўғрисида”ги қарори муҳим ҳуқуқий асос бўлиб хизмат қилмоқда. Ушбу ҳужжатлар талабларига риоя қилинган ҳолда баҳолаш фаолиятини лицензияловчи орган — Давлат рақобат қўмитаси билан ҳамкорликда бир қатор вазифалар бажарилган. “Давлат уй-жой фондини хусусийлаштириш мақсадида қийматни баҳолаш”, Мудофаа вазирлиги мутахассислари учун “Ҳарбий-техник мулкларни баҳолаш” миллий стандартларининг мазмун-моҳиятини тушунтиришга бағишланган давра суҳбатлари ўтказилган.

“Транспорт воситалари қийматини баҳолаш”, “Машина-ускуналар қийматини баҳолаш”, “Қимматбаҳо металлар ва тошлар ҳамда заргарлик буюмлари қийматини баҳолаш” тўғрисидаги миллий стандартлар лойиҳалари мутахассислар иштирокида бир неча бор муҳокама қилинган. Бундан ташқари, “Ўзкоммунхизмат” агентлиги томонидан тайёрланган “Ташқи ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш объектларини баҳолаш ва қайта баҳолаш методикаси” ўрганилган. Давлат рақобат қўмитасининг “Кўчмас мулк қийматини баҳолаш” миллий стандартига ўзгартиш киритиш ҳақида”ги, “Иетеллектуал мулк объектлари қийматини баҳолаш” миллий стандартига ўзгартиш киритиш тўғрисида”ги қарорлари лойиҳалари кўриб чиқилган. Шунингдек, Тошкент молия ҳамда Тошкент архитектура ва қурилиш институтлари томонидан тақдим этилган “Магистрлик йўналишида Баҳолаш иши ва риэлторлик, бакалаврлик йўналишида баҳолаш иши бўйича малака талаби” стандартини кўриб чиқишда ассосицация аъзолари фаол иштирок этган.

Алоҳида эътироф этилганидек, ҳисобот даврининг муҳим воқеаларидан бири бу ислоҳотларнинг ҳозирги босқичи талаблари ва хориж тажрибасидан келиб чиқиб, Давлат рақобат қўмитаси билан Халқаро молия корпорацияси ўртасида ҳамкорликка доир битим имзолангани бўлди. Унга кўра, транспорт воситаларини, машина ва ускуналарларни, товар-материал захираларини, қишлоқ хўжалик маҳсулотлари ва ҳайвонларини, жумладан, келгуси ҳосил ва наслларни, қимматбаҳо металлар, тошлар ва заргарлик буюмларини, шунингдек, дебитор қарздорликни баҳолашнинг миллий стандартларини тайёрлаш кўзда тутилган. Ҳозирги кунда улардан бештасининг лойиҳаси тайёрланган, учта ҳужжат лойиҳаси муҳокамадан ўтган.

Президентимизнинг 2015 йил 24 апрелдаги “Акциядорлик жамиятларида замонавий корпоратив бошқарув услубларини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони, шу йилнинг 28 апрелидаги “Иқтисодиётда хусусий мулкнинг улуши ва аҳамиятини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида белгиланган вазифалар баҳоловчи ташкилотлар зиммасига ҳам катта масъулият юклагани, ушбу ҳужжатлар ижросини таъминлашда муносиб ҳисса қўшилаётгани таъкидланди.

Йиғилишда шунингдек, Баҳоловчиларни тоифали сертификатлаштириш тартиби ҳақидаги низом лойиҳаси ишлаб чиқилгани маълум қилиниб, унинг мазмун-моҳиятига тўхталиб ўтилди.

Маърузаларда амалга оширилган кўплаб ижобий ишлар билан бирга, ечимини кутаётган бир қатор масалалар ҳам борлигига эътибор қаратилди. Шундан келиб чиққан ҳолда келгусидаги устувор вазифалар белгилаб олинди. Улар баҳоловчиларнинг профессионал кўникмалари ва малакаларини ошириш мақсадида баҳолашнинг ўзига хос, яъни тугалланмаган қурилишни баҳолаш, зарарни баҳолаш, бой берилган фойдани баҳолаш каби турлари юзасидан амалий семинарларни ташкиллаштириш, баҳоловчиларни тоифали сертификатлаштириш методикасини ишлаб чиқиш, баҳоловчи ташкилотлар рейтинги тизимини йўлга қўйиш ва унинг мезонларини ишлаб чиқиш, соҳага оид қонунчиликни такомиллаштириш бўйича изланишлар ва инновацион ишларни олиб бориш, ҳудудларда баҳолаш фаолияти даражасини кўтариш, ассоциация аъзоларининг барчасини баҳолашнинг миллий стандартларини тайёрлаш жараёнига жалб қилиш каби чоралардан иборат. Бундан ташқари, режада Давлат рақобат қўмитаси ва бошқа тегишли идоралар билан ўзаро ҳамкорликни янада жонлантириш, халқаро институтлар билан алоқаларни кенгайтириш, қўшма лойиҳаларни амалга ошириш алоҳида акс эттирилди.

Йиғилиш давомида ассоциация ижроия органи раҳбари, раҳбар ўринбосари ва аъзолари қайта сайланди, ташкилотга янги аъзоларни қабул қилиш масаласи кўриб чиқилди, бир қатор ҳужжатлар лойиҳалари муҳокама қилинди. Тадбир иштирокчиларнинг фаоллиги асосида қизғин баҳс-мунозара, савол-жавоб тарзида кечди.

Замира ТОЖИЕВА.

 
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
1822
4335
4753

-418
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
116048
111250
79818

+31432

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 3 960 445
Вход на сайт




© Copyright 2008 - 2017    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Сайт не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений.

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"