Рус
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Голосование
Тадбиркорликни ривожлантириш қандай омилларга боғлиқ?
 
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
5915
5293
5648

-355
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
113647
159783
185137

-25354

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 4 888 327
Главная "БИРЖА" Аудитда профессионаллик ва холислик

audit_160Мамлакатимизда барча соҳалар қатори аудиторлик фаолиятини ислоҳ қилишга ҳам катта эътибор қаратилмоқда. “Аудиторлик фаолияти тўғрисида”ги қонун, шунингдек, Президентимизнинг 2010 йил 26 ноябрдаги “2011-2015 йилларда республика молия-банк тизимини янада ислоҳ қилиш ва барқарорлигини ошириш ҳамда юқори халқаро рейтинг кўрсаткичларига эришишнинг устувор йўналишлари тўғрисида”ги ҳамда 2012 йил 10 майдаги “2012-2016 йилларда Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатиш соҳасини ривожлантириш дастури тўғрисида”ги қарорлари ушбу соҳанинг ҳуқуқий асоси бўлиб хизмат қилмоқда.

Бугунги кунда юртимизда аудиторлик фаолияти ривожланиб, улар томонидан кўрсатилаётган хизматлар кўлами кенгаймоқда, сифати яхшиланмоқда. Республикамиз миқёсида юздан зиёд аудиторлик ташкилоти рўйхатга олинган. Улар орасида соҳада ўзининг муносиб ўрнига эга бўлган “Консаудитинформ” масъулияти чекланган жамият шаклидаги аудиторлик ташкилотининг фаолиятига 20 йил тўлди.

Мухбиримиз мазкур аудиторлик ташкилоти директори Муроджон Парманов билан суҳбатлашди.

— Ташкилотнинг фаолият йўналиши икки қисмдан – аудит ва маслаҳат хизматини кўрсатишдан иборатлиги номланишидан кўриниб турибди. Дастлаб унинг биринчиси бўйича тўхталсангиз.

— Дарҳақиқат, ташкилотимиз фаолият доираси кенг қамровли бўлиб, мажбурий аудит, ташаббус асосидаги аудит ҳамда чорак ва йил якунлари бўйича аудит хизматларини амалга оширади. Масалан, йиллик мажбурий аудитни ўтказиш чоғида аудиторлик ташкилоти корхонанинг харажатлари ва ва молиявий натижаларининг бир-бирига мослигига йўналтирилган тамойилга таянади. Аудитнинг ҳажми, мазмуни ва хусусияти, шунингдек аудиторлик таваккалчилиги корхона-ташкилотнинг ички аудит тизими амалиётининг натижаси ва сифатидан келиб чиқиб аниқланади. Аудиторлик текшируви жараёнида бир қатор вазифалар бажарилади. Буларга жумладан, корхона-ташкилотда бухгалтерия ҳисоби ва ички назоратни ташкил этиш даражасига, молиявий-хўжалик фаолиятида акс эттириладиган бухгалтерия ёзувларининг тўғри ва қонуний амалга оширилганига баҳо бериш, бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботи, солиқ тўловлари ва хўжалик ҳуқуқларига дахлдор барча масалалар бўйича мижозга аниқ ва мазмунли маълумотни тақдим этиш, молиявий натижаларга салбий таъсир кўрсатувчи камчилик ва хатоликлар аниқланганда уларни бартараф қилиш юзасидан тавсиялар ишлаб чиқиш киради.

Ташаббус асосидаги аудит шундан иборатки, ушбу текширув корхона маъмурияти ёки унинг таъсисчиси қарорига кўра олиб борилади. Бундай текширув буюртмачиси сифатида корхонанинг бизнес бўйича ҳамкорлари, мисол учун, банклар ёки инвесторлар ҳам чиқиши мумкин. Ташаббус характеридаги аудитдан кўзланган мақсад корхона молиявий ҳолатини таҳлил қилиш, бухгалтерия ҳисобини юритиш ва ҳисоботни тузиш, солиқ тўловларидаги камчиликларни аниқлаб, фаолият самарадорлигини ошириш бўйича тавсиялар тайёрлашдан иборат.

Шуни ҳам таъкидлаш керакки, аудиторлик ташкилоти томонидан мижоз билан биргаликда техник топшириқ ҳам тузилади. У корхона молиявий-бухгалтерия ҳисоботининг алоҳида бандларини текширишни, мулк ва мажбуриятлар тафтишини, хўжалик шартномалари ҳамда дебитор ва кредитор карздорликлар ҳолатининг экспертизасини ўз ичига олади.

—Маслаҳат хизматлари асосан нималардан иборат?

— Биз маслаҳат хизматини корхоналарда бошқарув тизимини оптималлаштириш мақсадида олиб борамиз. Масалан, молияни бошқариш бўйича бюджет ва режаларни тизимлаштириш, фойда ва зарарлар бўйича молиявий ҳисоботлар ҳамда пул маблағлари ҳаракатлари бўйича ҳисоботларда акс эттириладиган кўрсаткичларнинг барчасини консолидациялаш, таҳлил қилиш ва ўрганиш асосида корхонанинг келгуси 5-10 йилликдаги стратегик ривожланиш бизнес-режасини тузиш ва бу борада бажариладиган чора-тадбирларни ишлаб чиқиш каби ишларни бажарамиз. Ишлаб чиқаришни бошқаришда эса тайёр маҳсулотларни тайёрлаш графиги, ҳисоби, асосий ишлаб чиқариш воситаларига хизмат кўрсатиш ва уларни таъмирлашга оид режалаштиришда маслаҳат берилади. Бундан ташқари, ходимларни бошқариш, корпоратив ҳисоб, тўлов календари, молиявий таҳлил, бизнес-режа, лойиҳа ости ресурсларни бошқариш каби масалаларда маслаҳат хизмати тақдим этилади. Шунингдек, айниқса банк кредитларини олишда талаб қилинадиган ҳужжатларни ҳамда муайян бир лойиҳанинг техник иқтисодий асосларини тайёрлашда ҳам кўмак кўрсатилади.

— Ҳар қандай корхона ёки ташкилот фаолияти унинг молиявий ҳисоботи бўйича аудит хулосасига қараб баҳоланади. Шундан келиб чиқиб, аудиторлик текширувини холисона ва ҳаққоний олиб боришда қандай ёндашувга таянилиши керак?

— Бугунги кунда ташкилотимиз аудиторлик бозорида ўз ўрнига эга, ҳозиргача муайян ютуқларга эришиб, аудит ва маслаҳат хизмати соҳасида ўзининг рақобатбардошлигини, барқарорлигини ва ишончлилигини кўрсата олди. Бунга бир қатор омиллар ёрдам берди. Уларнинг энг муҳимлари, “Аудиторлик фаолияти тўғрисида”ги қонун, соҳа доир миллий стандартларга риоя қилиш, аудиторлик текширувини ўтказиш жараёнида қонунчиликда ўрнатилган аудитнинг мустақиллик, холислик, эркинлик, профессионал, малакалилик ва махфийлик принципларига асосланишдир.

Энг аввало, аудиторлик текшируви чоғида ҳар бир корхона ва ташкилотга ўзига хос тарзда алоҳида ёндашувга эътибор берилади. Бизнинг профессионал мажбуриятимиз юқори иқтисодий натижаларга эришиш ҳамда бухгалтерия ҳисоботлари ишончлилигини таъминлашда кўмак кўрсатишга қаратилган. Хизматнинг қайси тури бўлмасин, биринчи навбатда мижозларимиз тақдим этган маълумотлар барчасининг сир тутилишига кафолат берамиз. Хизмат ҳақини аниқлаш мақсадида мутахасисларимизнинг корхонага бориб эксперт баҳолаш жараёни бепул ўтказилади. Ҳужжат алмашинувининг ҳажми ва ҳисоб ҳолати хизмат ҳақини аниқлашнинг асосий мезони ҳисобланади. Бизда айниқса, маслаҳат-ахборот хизмати тезкор маълумот ва саволларга жавоб олиш учун қулай бўлган электрон почта орқали амалга оширилади.

Бундан ташқари, аудиторлик текширувини олиб бориш бўйича шартнома имзолаш пайтида аудиторлик ташкилоти томонидан бир қатор мажбуриятлар зиммага олинади. Жумладан, аудиторлик текшируви керакли муддатда ва сифатли ўтказилади, текширув чоғида солиқ тўлови юзасидан назорат қилувчи органлар келганида, уларга буюртмачининг молиявий ҳисоботи ва солиқ тўловлари тўғрилиги, меъёрий ҳужжатларга асосан бажарилганлиги тушунтирилади, маслаҳат берилади.

Айниқса, “FEMIDA-TRUST” адвокатлик бюроси билан йўлга қўйган ҳамкорлигимиз мижозларимиз учун бухгалтерия ва бизнесни юритишга доир юридик маълумотларнинг тўлиқ мажмуаси билан танишиш имкониятини яратмоқда.

Фаолиятимиздаги шу каби жиҳатлар кўп йилдан буён бизга ишонч билдираётган корхона ва ташкилотлар сонининг барқарорлигини таъминлабгина қолмай, уларнинг сафини кенгайтириш омили бўлмоқда. Бугунги кунда саноатнинг нефтгаз, автомобилсозлик, кимё, тўқимчилик, ёғ-мой, қурилиш материаллари, электроэнергетика, фармацевтика каби тармоқларига қарашли ҳамда темир йўл соҳасига тегишли корхоналар, акциядорлик жамиятлари, холдинг ва суғурта компаниялари доимий мижозларимиз ҳисобланади. Улар орасида ўнлаб қўшма корхоналарнинг борлиги қувонарли ҳолдир.

— Малакали ва ўз ишига масъулият билан ёндашувчи мутахассисни, қайсидир маънода, ҳар қандай жамоа муваффақиятининг гарови дейишади. Ташкилотингизда бу масалага эътибор қандай?

— Ҳар қандай соҳада бўлгани каби аудиторликда ҳам олдинга қўйилган мақсадга эришиш учун, энг аввало, малакали, адолатли, тўғри ва оқилона иш тутувчи кадрлардан иборат жамоани шакллантириш ва тарбиялаш асосий аҳамиятга эга. Ташкилотимиз нафақат Молия вазирлигининг малака сертификати, балки DipIFR, АССА, СРА, CGA,САР, СIРА каби халқаро сертифакатларни олган ва аудиторлик бозорида кўп йиллардан буён фаолият юритаётган мутахассислардан таркиб топган. Бухгалтерия ва аудит соҳасида катта тажриба, малака соҳиби бўлган ходимларимиз сони етарли даражада. Уларнинг билим-кўникмаларини ислоҳотларнинг ҳозирги босқичи ҳамда халқаро стандартлар талаби асосида мунтазам ошириб боришга муҳим эътибор қаратилиб, семинарлар, янги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг таҳлили, солиқ тўловлари ва бухгалетрия ҳисобининг мураккаб жараёнлари юзасидан тренинглар доимий равишда ўтказилмоқда. Бугунги кунда республикамизнинг барча ҳудудларидаги филиалларимиз самарали фаолият юритмоқда.

— Ҳозир мамлакатимизда акциядорлик жамиятларида корпоратив бошқарув тизими, шу жумладан бундай бошқарув кодекси жорий этилмоқда. Бу жараённи татбиқ этишнинг асосий шартларидан бири бу молиявий ҳисоботларни ва аудитни халқаро стандартлар асосида амалга ошириш ҳисобланади. Бу эса аудиторлик ташкилотидан катта масъулиятни талаб қилади. Аудиторлик ташкилотингиз томонидан ушбу талабга жавоб бериш учун қандай ишлар амалга оширилмоқда?

— Дарҳақиқат, қонунчиликка киритилган ўзгартиш ва қўшимчалардан келиб чиқиб, акциядорлик жамиятлари Халқаро молиявий ҳисобот стандартларига мувофиқ тузилган йиллик молиявий ҳисоботни у Халқаро аудит стандартларига мувофиқ ташқи аудитдан ўтказилганидан кейин эълон қилиши шарт. Шуни алоҳида эътироф этиш жоизки, “Консаудитинформ” аудиторлик ташкилотининг аудиторлари ва бошқа мутахассислари бундай талаб асосида ишлашга тайёргарликни 3-4 йил олдин бошлаб юборган. Улар профессионал жамоат ташкилотлари томонидан ташкил қилинган ўқув марказларида уюштирилган Халқаро молиявий ҳисобот стандартлари ва Халқаро аудит стандартлари бўйича курсларда қатнашиб, молиявий ҳисоботларни Халқаро молиявий ҳисобот стандартлари шаклларига трансформация қилиш методикасини, аудит жараёнида Халқаро аудит стандартлари бўйича ишчи ҳужжатларни тайёрлашни ўрганишган. Шу боис ҳозирги кунда бизнинг етакчи аудиторларимиз бундай стандартлар асосида ишлаш юзасидан амалий кўникмага эга.

— Ташкилотнинг 20 йил давомида шаклланган фаолиятидаги қандай жиҳатни алоҳида таъкидлаган бўлар эдингиз?

— Ўтган йиллар ичида ташкилотимиз аудиторлик соҳаси бўйича мактаб вазифасини ўтаганини, аудиторлик хизмати бозорига профессионал кадрларни етиштириб берганини мамнуният билан тилга олиш мумкин. Зеро, илгари бизда фаолият юритган кўплаб аудитор ёрдамчилари ва аудиторлар билим-тажрибаларини ошириб ҳозирги кунда ўзларининг аудиторлик фирмаларини очиб, мустақил иш юритишмоқда, республикамиз ривожига ҳисса қўшиб келишмоқда. Бу эса бизни хурсанд қилибгина қолмай, ташкилотимиз мавқеи ва обрўини янада юксалтиришга, тинимсиз меҳнат ва изланишда бўлишга ундаяпти.

Суҳбатдош: Замира ТОЖИЕВА.

 

© Copyright 2008 - 2017    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Сайт не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений.

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"