Рус
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Голосование
Тадбиркорликни ривожлантириш қандай омилларга боғлиқ?
 
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
8715
10261
8656

+1605
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
137947
308009
54046

+253963

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 10 814 889
Главная "БИРЖА" “Биоэнергия” ўғитнинг афзалликлари

paxta_navi_160Фарғона вилоятидаги илғор фермер ва деҳқон хўжаликлари фан ютуқлари ҳамда замонавий технологияларга таянган ҳолда юқори натижаларга эришиб келишяпти. Хусусан, “Биоэнергия” ўғитидан фойдаланиш натижасида ҳосилдорлик даражаси ортди. Изланувчан олим Жуманиёз Содиқов тажрибаси асосида яратилган “Биоэнергия” ўғитининг афзалликлари ҳақида Фарғона политехника институтида фаолият кўрсатаётган қишлоқ хўжалик фанлари доктори, профессор О.Ибрагимов шундай дейди:

– Илмий изланиш ва тадқиқотлар натижалари ушбу ўғитдан фойдаланилганда ғўзалар бўйи 3-4 сантиметр ўсганлигини, ҳосил шохлари 2-3 та, шона ва кўсаклар 3-4 тага кўпайганлигини кўрсатди. Ўзбекистон пахтачилик илмий-тадқиқот институтининг услубий қўлланмасига таяниб ўтказилган кузатув ва лаборатория таҳлиллари бунинг далилидир. Вилоятимиз шароитида истиқболли ва районлаштирилган ғўза навлари пайкалларида мазкур ўғит қўлланилганда, ҳосил тугунчалари тўкилишининг олди олинди. Янгилик мутахассислар, фермерлар, деҳқонлар, бошқа қишлоқ хўжалиги мутахассислари томонидан ижобий баҳоланди.

Республика ўсимликларни ҳимоя қилиш ва агрокимё маркази бош мутахассиси С.Отақулов ҳам ўғитнинг афзалликларини шундай изоҳлайди:

– Пахта ва ғалла экинларини парваришлашда минерал ўғитларнинг ўрни катта. “Фарғона биосервис” МЧЖ микробиолог олими Ж.Содиқов яратган биоўғит таркибида ўсимлик учун ўта зарур 18 хил кимёвий модда мавжуд. Уни экинлар уруғини экишдан олдин намлаш, суғоришда оқизиш, ўсимликлар баргига пуркаш йўли билан қўллаш лозим. Бунда ниҳоллар илдизи бақувватлашиб, солинадиган бошқа ўғитлар самарадорлиги ҳам ошади.

Шу билан бирга, биоўғитни турли суспензияларга қўшиб ишлатиш мумкин. Бу ортиқча харажатларнинг олдини олади. Ундан озиқланган экинларнинг танаси ва барглари қалинлашади. Қолаверса, ғалла ўсимлиги, ғўзалар, бошқа экинларнинг ўта иссиқ ёки совуқ об-ҳаво шароитларига ҳамда сўрувчи зараркунандаларга қарши иммунитетини, чидамлилигини кучайтиради. Биоўғит Бешариқ, Бағдод, Данғара, Фарғона туманларидаги фермерлар далаларида қўлланилганда, ўргимчаккана ва кўсак қуртлари пахта ҳосилига жиддий хавф туғдирмади, бошқа зараркунандалар ривожланмади. Таркибида олтингугурт борлиги туфайли кўсак қурти капалаклари далага учиб кира олмади. Ҳосилдорлик эса ҳар гектар ҳисобига ғаллада 8-10, пахтада 5-6 центнер, полиз ва сабзавотда 15-20 фоиз, токзорларда эса 16-18 центнергача ошди.

Данғара тумани ҳокимлиги қишлоқ ва сув хўжалиги бўлими бошлиғи А.Эргашев ҳам ўз мулоҳазалари билан ўртоқлашиб, қуйидаги фикрларни билдирди:

– Далаларимизда икки йилдан буён ушбу биоўғит қўлланиши натижасида экинлар ҳосилдорлиги ортишига эришилди. Масалан, ўтган йили “Салимов Қобилжон”, “Муниса Мухлиса Мўмина”, “Кичик Оқтепа ғурури” ва “Ёрқин Аҳмедова” каби фермер хўжаликлари далаларида синаб кўрилганда, яхши кўрсаткичларга эришилди.

ЎзПИТИ Фарғона филиали директори, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори Р.Мусаев ҳам биоўғитни ижобий баҳолади.

– Тажриба даламиздаги 5 гектар ғўза майдонида ўтказилди. Биоўғит билан ўсимлик баргига гектарига 5-6 литр меъёрида ОВХ пуркагичи ёрдамида ишлов берилди ва гектаридан 4-5 центнердан қўшимча ҳосил олинди. Биоўғитнинг иқтисодий жиҳатдан самарали эканлигини инобатга олиб, пахтачиликда кенг қўллашни тавсия этамиз.

Президентимизнинг 2008 йил 15 июлдаги “Инновацион лойиҳалар ва технологияларни ишлаб чиқаришга татбиқ этишни рағбатлантириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига мувофиқ, жорий йил 19-21 май кунлари ўтказилган VIII инновацион ғоялар, технологиялар ва лойиҳалар республика ярмаркаси доирасида мамлакатимиздаги фермер хўжаликларига 748 млн. сўмлик “Биоэнергия” ўғитини сотиш тўғрисида шартномалар имзоланди.

Баҳодир ЭРГАШЕВ.

 

© Copyright 2008 - 2019    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено!
Администрация сайта не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений, размещенных на сайте.
Условия использования информации

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"