Рус
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Голосование
Тадбиркорликни ривожлантириш қандай омилларга боғлиқ?
 
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
8855
8159
8782

-623
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
176940
288363
34698

+253665

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 9 704 362
Главная "БИРЖА" Ҳуқуқий асос такомиллаштирилмоқда

senat-1Мамлакатимизда мустақилликнинг илк давридан бошлаб барча соҳада бўлгани каби самарали божхона тизимини ташкил этиш, унинг ҳуқуқий асосларини яратиш масаласига ҳам катта эътибор бериб келинмоқда. Бундан ташқари, божхона органлари зиммасига юклатилган вазифаларнинг тўлақонли бажарилишини таъминлаш мақсадида тизимни модернизациялаш ва инфратузилмасини янада яхшилаш борасида аниқ мақсадга йўналтирилган салмоқли ишлар амалга оширилаяпти. Айниқса, соҳадаги кўрсаткичларнинг ижобий динамикаси ва давлат бюджети даромадларининг салмоқли қисмини божхона тўловлари ташкил этаётгани алоҳида эътирофга моликдир.

Ҳозиргача эришилган бу каби ижобий ютуқларда эса Божхона кодекси ва “Бож тарифи тўғрисида”ги қонун ҳамда 350 дан ортиқ турли қонуности норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар муҳим ҳуқуқий асос бўлиб хизмат қилди. Шу билан бирга, мазкур йўналишдаги қонунчиликни такомиллаштириш мақсадида Божхона кодексига 15 маротаба, “Бож тарифи тўғрисида”ги қонунга 14 маротаба тегишли ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди. Умуман олганда, 1997 йилда қабул қилинган ушбу ҳужжатлар ислоҳотларнинг дастлабки босқичларидаги вазифаларнинг амалиётида катта аҳамият касб этди. Ўтган йиллар давомида жамиятимизнинг барча жабҳаларида рўй берган улкан ўзгаришлар эса божхона фаолиятига дахлдор амалдаги қонунчиликни бугунги кун талабига мослаштириш масаласини ўртага қўймоқда.

Шулардан келиб чиққан ҳолда ҳамда соҳадаги ислоҳотларнинг мантиқий давоми сифатида тайёрланган Божхона кодексининг янги таҳрири парламент қуйи палатасида қабул қилинган бўлиб, Сенатнинг тўртинчи ялпи мажлиси кун тартибидан ўрин олган.

Янги таҳрирдаги кодексдан кўзланган мақсад мамлакатимиз ҳудудида самарали божхона назоратини ташкил этиш, ташқи савдо операциялари ривожланишини рағбатлантириш, маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни ҳимоя қилиш ва қўллаб-қувватлаш, ташқи иқтисодий фаолият, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларига максимал даражада қулайлик яртишдан иборат.

Хўш, кодекснинг янги таҳрири амалдагисидан қайси жиҳатлари билан фарқ қилади? Принципиал ўзгаришларнинг энг биринчиси уларнинг ҳажмидаги тафовут билан изоҳланади. Амалдаги кодекс 11 бўлим, 19 боб, 165 моддадан иборат. Янги таҳрирдагиси эса 12 та бўлим, 59 та боб, 412 та моддадан ташкил топган бўлиб, тегишли вазирлик ва идоралар томонидан тушган 100 дан зиёд асосли таклиф ва тавсиялар инобатга олиниб шакллантирилган.

Кейинги муҳим ўзгартишлар орқали кодекснинг асосий тушунчалар қисмидаги атамалар маъноси аниқ таърифланиб, муҳим эътибор норма ва қоидаларнинг бир хилда талқин этилишига қаратилган. Нормаларнинг тўғридан-тўғри қўлланиш устунлиги таъминланган. Бундан ташқари, кодексда мамлакатимизнинг жаҳон иқтисодий ҳамжамиятига интеграциялашувига хизмат қилувчи моддалар акс эттирилган. Шунингдек, товар ва транспорт воситаларини божхона чегараси орқали олиб ўтиш жараёнида божхона назорати ва расмийлаштируви маълум бир тўсиқ эмас, балки хўжалик юритувчи субъектларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи восита тарзида белгилаб қўйилган.

Янги таҳрирдаги кодексда божхона чегараси орқали олиб ўтилаётган товар ва транспорт воситаларини белгиланган божхона режимига расмийлаштириш тартибининг, ташқи иқтисодий фаолият қатнашчилари ва божхона органлари ўртасидаги ўзаро муносабатларни тартибга солиш механизмининг, халқаро тажрибадан келиб чиқиб ҳаётга татбиқ этиладиган электрон декларациялаш тизимининг аниқ кўрсатилганини алоҳида таъкидлаш жоиз.

Тадбиркорлик фаолияти учун тушунарли ва барқарор қоидаларнинг, божхона органлари ходимлари томонидан турли субъектив ёндашувларга йўл қўймасликни назарда тутувчи нормаларнинг, кичик бизнес вакиллари ва хусусий тадбиркорлар учун экспорт расмийлаштирувининг энг мақбул, соддалаштирилган йўлларининг акс эттирилгани кодекснинг кейинги муҳим жиҳатлари саналади.

Шуни таъкидлаш жоизки, божхона тўловларини тўлаш тартиби, муддатлари ва шакли кодекснинг алоҳида бобида кўрсатилган. Унда шунингдек, божхона тўловлари муддатини узайтириш ва кечиктириш асослари аниқлаштирилган. Божхона тўловлари тўланишини таъминлаш шартлари, миқдори белгиланган, ортиқча ундирилган божхона тўловларини қайтариш жараёни ва тартиби кенг ёритилган. Шу билан бирга, божхона тўловларидан бўйин товлаш каби ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишга йўналтирилган хавфни бошқариш тизимини қўллаш ҳақидаги қоида киритилган.

Янги таҳрирдаги кодекснинг бошқа бир ўзига хос жиҳати унда тадбиркорлик фаолияти соҳасида божхона органлари томонидан бериладиган рухсат бериш тартиб-таомилларининг максимал даражада қисқартирилгани, интеллектуал мулкнинг ҳуқуқий эгаси контрафакт товарларни божхона чегарасидан олиб ўтишда ўзининг ҳуқуқлари бузилган деб ҳисоблаган тақдирда ва унда етарлича асос мавжуд бўлганда Давлат божхона қўмитасига бундай товарларни эркин муомалага чиқаришни тўхтатиш чораларининг кўрилиши ҳақида ариза киритиш ҳуқуқига эга бўлишининг кўрсатилганидир.

Барча соҳадаги каби божхона фаолиятида ҳам замонавий ахборот технологияларини кенг қўллаш ҳамда божхона расмийлаштирувида субъектив омилларга йўл қўймаслик, расмийлаштирув жараёнлари муддатларини кескин қисқартириш мақсадида бу соҳада интерфаол хизматлардан кўпроқ фойдаланишнинг ҳуқуқий асослари шакллантирилган.

Умуман, янги таҳрирдаги Божхона кодексининг ҳаётга татбиқ этилиши энг аввало бизнесни, айниқса ташқи иқтисодий фаолият соҳасида тадбиркорликни ривожлантириш учун қулай имкониятларни яратади, маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни ҳуқуқий томондан рағбатлантиришни кучайтиради.

Кодекс юртимиз ҳудудида сифатли божхона назоратини таъминлашда, товар айланмасини тартибга солишда, ташқи савдони тараққий топтиришда, айни пайтда ички бозорни сифатсиз ва контрафакт маҳсулотлардан ҳимоялашда муҳим аҳамият касб этади. Энг эътиборлиси, мамлакатимиз иқтисодий салоҳиятини янада юксалтиришда муҳим ҳуқуқий асос бўлиб хизмат қилади.

Фаррух ДАДАХОДЖАЕВ

Олий Мажлис Сенатининг Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси раиси.

 

© Copyright 2008 - 2019    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено!
Администрация сайта не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений, размещенных на сайте.
Условия использования информации

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"