Рус
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Голосование
Тадбиркорликни ривожлантириш қандай омилларга боғлиқ?
 
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
4333
11431
10395

+1036
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
155391
308009
36601

+271408

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 10 832 334
Главная "БИРЖА" Учинчи миллий ахборотнома тайёрланмоқда

tabiat_1_160Бугун иқлим ўзгаришлари сайёрамизнинг табиий салоҳиятига салбий таъсири билан боғлиқ глобал муаммолар ичида етакчи ўринни эгалламоқда. Шу боис, жаҳон ҳамжамияти бу борада глобал миқёсда чора-тадбирлар қабул қилиш заруриятини ҳисобга олиб, 1992 йилда Бирлашган Миллатлар Ташкилоти томонидан Иқлим ўзгариши тўғрисидаги Доиравий конвенция ишлаб чиқилди ва мазкур йўналишдаги саъй-ҳаракатларни бирлаштирди. Ўзбекистон Республикаси ҳам 1993 йилда БМТнинг Иқлим ўзгариши тўғрисидаги Доиравий конвенциясига қўшилиб, конвенциянинг асосий мақсадига эришишга йўналтирилган ишларни амалга ошириш бўйича қатор мажбуриятларни ўз зиммасига олди.

Яъни атмосферадаги парник газлар концентрацияси шундай даражада бўлиши керакки, у иқлимий тизимга хавфли антропоген таъсир кўрсатмаслиги лозим. Мамлакатимизнинг БМТ Иқлим ўзгариши тўғрисидаги Доиравий конвенциясидаги мажбуриятларидан бири парник газларнинг Миллий инвентаризацияси ва Иқлим ўзгариши тўғрисидаги Миллий ахборотномани тайёрлашдан иборат. Ушбу ҳужжатларда парник газлар чиқарадиган асосий манбалар, чиқармаларнинг ҳажмлари келтирилади, БМТнинг юқоридаги Конвенциясининг асосий мақсадига эришиш йўлида мамлакатда амалга оширилаётган чоралар тўғрисида муҳим ахборот тақдим этилади.

Илгари ҳам Ўзбекистон Республикасининг Иқлим ўзгариши тўғрисидаги иккита Миллий ахборотномаси, жумладан, дастлаб 1999 йилда, кейинчалик эса 2008 йилда муваффақиятли тайёрланган. Ҳозир эса Учинчи миллий ахборотнома (УМА)ни тузиш борасида иш олиб борилмоқда. Мазкур фаолиятни мувофиқлаштириш “Ўзгидромет” марказига юклатилган.

Шуни қайд этиш лозимки, охирги Миллий ахборотнома тайёрланган вақтдан бери юртимизда иқлим ўзгариши ва табиатни муҳофаза қилиш фаолияти билан боғлиқ муаммоларни бартараф этиш ва соҳадаги муносабатларни тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий тизимда ҳамда ижтимоий-сиёсий ҳаётда сезиларли натижаларга эришилди. Шу билан бирга, БМТнинг Иқлим ўзгариши тўғрисидаги конвенцияси бўйича Миллий ахборотноманинг баъзи бўлимларини ишлаб чиқишга бўлган талаблар ҳам бирмунча ўзгарди. Бу айни пайтда тайёрланаётган Учинчи миллий ахборотномада ҳам ўз аксини топиши лозим. Шу боис, ҳозир мазкур йўналишда ишлар олиб борилмоқда.

Айни пайтда Учинчи миллий ахборотномани тайёрлаш ишлари якуний босқичига етмоқда. Бу яқинда пойтахтимиздаги Миллий матбуот марказида “Ўзбекистон Республикасининг Иқлим ўзгариши тўғрисидаги Учинчи миллий ахборотномасини тайёрлаш” мавзусидаги давра суҳбатида қайд этилди. “Ўзгидромет” маркази ва тегишли вазирлик ҳамда идоралар томонидан ташкил этилган тадбирда айрим натижалар, аввало, иқлим ва метеорологик катталикларни тадқиқ этиш ҳамда уларни тизимли кузатиш, Ўзбекистон ҳудудида иқлим ўзгариши тенденциялари муҳокама этилди. Хусусан, иқлим ўзгариши туфайли мамлакатимизда юзага келаётган хавф ва таҳдидлар, иқтисодиётнинг турли тармоқлари, хусусан, қишлоқ хўжалигининг иқлим ўзгаришларига мослашиши, услублар тўғрисида атрофлича маълумотлар берилди.

Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, Ўзбекистон БМТнинг Иқлим ўзгариши тўғрисидаги Доиравий конвенцияси бўйича мажбуриятларини муваффақиятли бажариб, иқлим ўзгариши оқибатларини енгиллаштириш ва унга мослашиш чоралари, жумладан, Киото протоколи доирасида Тоза ривожланиш механизми лойиҳаларини амалга оширмоқда. Масалан, мамлакатимизда ҳозиргача Тоза ривожланиш механизми бўйича 15 та лойиҳа ҳаётга татбиқ этилди. Юртимиз Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги ва Шарқий Европа давлатлари орасида рўйхатга олинган Тоза ривожланиш механизми лойиҳалари бўйича 1-ўринни эгалламоқда. Қолаверса, Бутунжаҳон рейтингида ҳозирги вақтда чиқармалар ҳажмини қисқартириш бўйича 15-ўринга муносиб деб топилган.

Шу билан бирга, мамлакатимизда транспортдан чиқариладиган парник газларни қисқартириш бўйича ҳам муайян ишлар олиб борилмоқда. Жумладан, 2007-2012 йилларда Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорига мувофиқ 188 мингта автотранспорт воситаси газ ёнилғисига ўтказилди. Шунингдек, қайта тикланувчи энергия манбалари, хусусан қуёш энергетикасини ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратиляпти. Ўн йилдан ортиқ вақт давомида турар жой бинолари ва ижтимоий объектларни қуёш энергияси ёрдамида иситиш қурилмаларига асосланган иссиқ сув билан таъминлаш тизимлари ишлаб чиқилиб, улардан унумли фойдаланиб келинмоқда. Қолаверса, ҳар бири 100 МВт қувватга эга қатор қуёш фотоэлектрик станцияларини барпо этиш бўйича кенг кўламли лойиҳани амалга ошириш тадбирлари бошланди.

Ҳосил КАРИМОВ.

 

© Copyright 2008 - 2019    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено!
Администрация сайта не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений, размещенных на сайте.
Условия использования информации

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"