Рус
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Голосование
Тадбиркорликни ривожлантириш қандай омилларга боғлиқ?
 
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
8871
8159
8782

-623
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
176957
288363
34682

+253681

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 9 704 377
Главная "БИРЖА" Ҳаромдан йиғилган бойлик буюрмайди

adliya-tarozi-ayol_160“Алкоголь ва тамаки маҳсулотларининг тарқатилиши ҳамда истеъмол қилинишини чеклаш тўғрисида”ги Қонун республикамизда айни йўналишдаги ишларни тартибга солишда, фуқароларнинг саломатлигини, аввало, йигирма ёшга тўлмаган шахсларнинг соғлиғини алкоголь ва тамаки маҳсулотларини истеъмол қилишнинг зарарли таъсиридан, у билан боғлиқ ижтимоий ва бошқа салбий оқибатлардан ҳимоя қилишда, шунингдек, жамиятда соғлом турмуш тарзини шакллантириш ҳамда қарор топтиришнинг ташкилий ва ҳуқуқий шарт-шароитларини яратишда муҳим аҳамият касб этмоқда.

Самарқанд вилояти божхона бошқармаси ходимлари ушбу қонун талабларига риоя қилинишига ўз ваколатлари доирасида катта ҳисса қўшмоқдалар. Шу мақсадда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа идоралар вакиллари билан ҳамкорликда тезкор тадбирлар ўтказмоқдалар. Натижада вилоятдаги яширинча тарзда контрафакт алкоголли ичимликлар ишлаб чиқаришга мўлжалланган цехлар фош этилмоқда. Жумладан, Оқтош шаҳрида уюштирилган тадбир чоғи Вадим Якубовнинг (барча исм-шарифлар ўзгартирилган) хонадони амалдаги тартибларга мувофиқ холислар иштирокида кўздан кечирилганида, унинг ертўласида қўлбола усулда тайёрланган ароқларни қадоқлашга мўлжалланган бир талай воситалар – шиша идишларнинг муқаддам ишлатилган 943 та металл ва пластмасса қопқоқлари, бутилка қопқоғига ўраладиган 50 та полиэтилен қоплама, бир хил серия рақамига эга 85 дона сохта акциз маркаси борлиги аниқланди.

Каттақўрғон туманида истиқомат қилувчи Сабоҳат Алимованинг хонадонида эса икки турдаги 190 та шишага қуйилган 85 литрдан ортиқ контрафакт ароқ қонунга зид равишда сақланаётгани маълум бўлди. Қизиғи, бу “обизамзам”лар идишларига ёпиштирилган акциз маркаларининг серия рақамлари ҳам деярли бир хил бўлиб чиқди.

Самарқанд шаҳрида яшовчи Мурод Умаровнинг уйида божхона расмийлаштирувини тасдиқловчи ҳужжатлари мавжуд бўлмаган 17 литрдан ортиқ икки турдаги 22 дона қонтрафакт вискилар қонунга хилоф равишда сақланаётгани фош этилди. Шу асно хорижий ишлаб чиқарувчиларга тегишли таниқли брендлар сохталаштирилгани ҳам холислар гувоҳлигида исботланди.

Умуман олганда, 2015 йилнинг ўтган даври мобайнида вилоят божхона бошқармаси ходимлари ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа идоралар вакиллари ўзаро ҳамкорликда ўтказган текширишлар жараёнида жами вазни 957 литрга тенг сифатсиз алкоголли ичимликлар сохта тадбиркорлардан ашёвий далил сифатида олиб қўйилди. Ўз навбатида, озгина мўмай даромад орттириш илинжида одамларнинг соғлиғи ва ҳаётини хавф остида қолдиришдан ҳайиқмаган қонунбузарликларга нисбатан тегишли жазо чоралари қўлланилди.

Зеро, Жиноят кодексининг 1861-моддасига биноан этил спирти, алкоголли ва тамаки маҳсулотларини қонунга хилоф равишда ишлаб чиқариш ёки муомалага киритиш анча миқдорда ёхуд шундай ҳаракатлар учун маъмурий жазо қўлланилганидан кейин содир этилган бўлса, энг кам ойлик иш ҳақининг икки юз бараваридан тўрт юз бараваригача миқдорда жарима ёки уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади. Бундан ҳам ачинарлиси, ҳаром йўллар билан топилган пул эгасига буюрмайди, ўзгалар ҳаётини издан чиқарган, оилалар тинчлигини бузиб, кўпчилик қарғишини олган кишининг косаси ҳеч қачон оқармайди.

Самарқанд вилояти божхона бошқармасининг Ахборот хизмати.

 

© Copyright 2008 - 2019    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено!
Администрация сайта не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений, размещенных на сайте.
Условия использования информации

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"