Рус
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Голосование
Тадбиркорликни ривожлантириш қандай омилларга боғлиқ?
 
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
1259
9294
10193

-899
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
80901
308009
111091

+196918

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 10 757 843
Главная "БИРЖА" Соғлом турмуш – соғлом келажак

tibbiy_160Сиҳат-саломатлик – энг бебаҳо бойлигимиз. Шу боис ҳам мамлакатимизда аҳоли, айниқса, ёшларнинг тиббий маданият даражасини юксалтириш, кенг жамоатчилик орасида соғлом турмуш тарзи тарғиботини кучайтириш масаласига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Натижада, бугун кўплаб оғир хасталикларнинг олдини олиш, кечиктирмай ташхис қўйиш ва самарали даволашга муваффақ бўлиняпти. Биласиз, мамлакатимизда ҳар йили 14 ноябрь – Халқаро диабетга қарши кураш куни муносабати билан ноябрь ойи “Қандли диабетга қарши кураш ва ундан аҳолини муҳофаза қилиш ойлиги” деб эълон қилинади.

Анъанага мувофиқ, бу йил ҳам мазкур тадбир Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Хотин-қизлар қўмитаси ҳамда Ўзбекистон Эндокринологлар Ассоциацияси ҳамкорлигида ташкил этилди.

Пойтахтимиздаги Миллий матбуот марказида бўлиб ўтган анжуманда таъкидланганидек, диабет ойлиги ушбу хасталик билан боғлиқ оғир асоратларнинг олдини олишда беқиёс аҳамият касб этмоқда. Зеро, лойиҳа доирасида ўтказиладиган маданий-маърифий тадбирлар, экспертлар иштирокидаги учрашув ва мулоқотлар, халқаро илмий-амалий анжуманлар, бепул тиббий текширув ҳамда спорт беллашувлари қандли диабет профилактикаси билан боғлиқ энг самарадор усуллардан биридир.

Маълумотларга қараганда, бугун жаҳон бўйича 387 миллионга яқин беморлар қандли диабетдан азият чекмоқда. Касаллик кўрсаткичлари йил сайин барча мамлакатларда 5-7 фоизга кўпайиб боряпти. Агар ўз вақтида чора кўрилиб, хасталик келиб чиқишининг олди олинмаса, ушбу тиббий-ижтимоий муаммо ҳар бир жамият, ҳар бир давлат учун жиддий хавф туғдириши эҳтимолдан ҳоли эмас. Ана шу долзарб жиҳатлар инобатга олиниб, мамлакатимизда қандли диабет билан касалланишни камайтириш масаласига катта аҳамият қаратиляпти. Диабет билан оғриган беморлар бепул дори-дармон воситалари билан мунтазам таъминланаётгани, жойлардаги даволаш масканларида беморларга юксак сифатли тиббий хизмат кўрсатилаётгани ана шундай эътибор самарасидир.

– Республика ихтисослаштирилган Эндокринология илмий-амалий тиббиёт маркази (РИЭИАТМ) ва унинг жойлардаги диспансерлари энг замонавий ташхис ҳамда даволаш ускуналари билан жиҳозланиб, ушбу масканларда малакали мутахассислар фаолият юритиши таъминланган, – дейди марказ директори Саид Исмоилов. – Шифо масканлари қошида ташкил этилган “Диабет мактаб”ларида эса беморларнинг хасталикка қарши курашиш борасидаги билим ва кўникмалари мунтазам бойитиб бориляпти. Эътироф этиш жоизки, мутахассисларимизнинг кўпчилик қисми хориж давлатларидаги етакчи клиникаларда малака ошириб, чет эллик ҳамкасблари билан доимий тажриба алмашишмоқда. Бугунги кунда марказимизда эндокрин хирургия, гемодиализ, диабетик нефропатия, нейроэндокринология, болалар эндокрин хасталиклари, оёқ тўпиғи диабети каби бўлимлар мавжуд бўлиб, уларда касалликка аниқ ташхис қўйиш ва даволаш учун барча имкониятлар муҳайё қилинган. Бу яхши, албатта. Аммо шуниси ҳам борки, замонавий тиббиётнинг энг илғор услублари амалиётга ҳар қанча кенг татбиқ этилмасин, ўзининг хасталигини била туриб, вақтида шифокорга мурожаат қилмаган, соғлиғига бепарво муносабатда бўлган беморларни диабетнинг оғир асоратларидан қутқариб қолишнинг имкони йўқ. Бу ҳаётий ҳақиқатни ҳеч биримиз ёддан чиқармаслигимиз керак.

Мутахассисларнинг таъкидлашича, ортиқча вазн, камҳаракатлик ва носоғлом овқатланиш қандли диабетга чалинишнинг асосий сабабларидан биридир. Шу боис бу гал ҳам “Диабет ойлиги” тадбирларига минглаб юртдошларимиз жалб этилдилар. Чунки кенг жамоатчиликнинг тиббий билим ҳамда дунёқарашини ошириш мазкур тадбирдан кўзланган асосий мақсаддир. Ойлик давомида маҳаллалар ва ўқув масканларида тажрибали эндокринолог шифокорлар иштирокидаги давра суҳбатлари, марафонлар ташкиллаштирилиб, турли концерт дастурлари намойиш этилмоқда. Бундан ташқари, 14 ноябрь – Халқаро диабетга қарши кураш куни муносабати билан РИЭИАТМ ҳамда унинг жойлардаги диспансерларида “Очиқ эшиклар куни” бўлиб ўтди. Ушбу тадбирда шифо муассасасига мурожаат этганлар бепул тиббий текширувдан ўтиб, шифокор тавсиясини олиш имконига эга бўлдилар.

Муборак ОХУНОВА.

 

© Copyright 2008 - 2019    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено!
Администрация сайта не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений, размещенных на сайте.
Условия использования информации

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"