Рус
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Голосование
Тадбиркорликни ривожлантириш қандай омилларга боғлиқ?
 
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
4177
11431
10395

+1036
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
155235
308009
36757

+271252

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 10 832 178
Главная "БИРЖА" Замонавий электрон технология: қулай ва фойдали

internetСамарқанд вилояти матбуот уйида “Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида”ги қонун мазмун-моҳияти, қимматли қоғозлар билан боғлиқ битимлар тузиш ҳамда замонавий электрон техналогиялардан кенг фойдаланиш масаласига бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди. Унда Қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш марказининг Самарқанд вилояти ҳудудий бошқармаси бошлиғи Н.Жулматов сўзга чиқиб, янги қонуннинг ўзига хос жиҳатларига тўхталиб ўтди.

Шу ўринда 2015 йил 10 ноябрь ҳолатига кўра, вилоят ҳудудида мавжуд 36 та акциядорлик жамиятининг қимматли қоғозлари чиқарилуви тўғрисидаги қарори давлат рўйхатида қайд қилинган бўлиб, уларнинг эмиссия ҳажми 76 млрд. 857 минг 914 сўмни ва акциялари сони 9 млрд. 966 млн. 060 минг 917 донани ташкил қилади.

Бошқарма ваколатлари доирасида жорий йилнинг ўтган даврида қонуннинг 8, 9 ва 10-моддалари талабларига мувофиқ, 14 ҳолатда 12 та акциядорлик жамиятининг ваколатли бошқарув органлари қарорлари асосида жамиятлар бошқаруви томонидан тақдим қилинган тегишли зарурий ҳужжатлар асосида эмитентлар акцияларининг номинал қийматини ошириш, шунингдек, қўшимча акциялар чиқариш йўли билан қимматли қоғозлар чиқарилувлари тўғрисидаги қарорлари давлат рўйхатидан ўтказилган.

Биргина мисол, “SAMARQAND DORI-DARMON” акциядорлик жамиятида номинал қиймати 1 250 сўмдан бўлган 2 402720 дона умумий қиймати 3 003 400 000 сўмлик акциялар чиқарилувлари бошқарма ваколатлари доирасида давлат рўйхатида қайд қилинган.

Анжуман давомида қонун ижросини таъминлаш юзасидан кўрилаётган чоралар, айниқса бу соҳада ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланишнинг аҳамияти ва зарурати, унинг фойдали томонлари ҳақида, бу йўналишда амалга оширилаётган ишлар ҳақида маълумотлар тақдим этилди.

Мутахассислар томонидан мавзуга доир журналистларни қизиқтирган саволларга атрофлича жавоблар ва қўшимча ахборотлар берилди.

Шерали ИСКАНДАРОВ.

 

© Copyright 2008 - 2019    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено!
Администрация сайта не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений, размещенных на сайте.
Условия использования информации

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"