Рус
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Голосование
Тадбиркорликни ривожлантириш қандай омилларга боғлиқ?
 
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
6037
9399
9631

-232
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
177993
286969
35039

+251930

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 9 417 052
Главная "БИРЖА" Ҳамкорлик янада мустаҳкамланмоқда

german_biznes_forum_160Яқинда Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси, Марказий Осиёда Германия иқтисодиёти ваколатхонаси ҳамда Германия иқтисодий клуби ҳамкорлигида “Ўзбекистонда Германия иқтисодиёти куни”га бағишланган форум бўлиб ўтди. Тадбирда бир қатор тегишли вазирлик ва идораларнинг вакиллари, жумладан, Германия Федерал иқтисодиёт ва технологиялар вазирлиги, мамлакатимизда иш юритувчи немис корхоналари ҳамда юртимиз тадбиркорларининг ўзаро манфаатли таклифлари илгари сурилди.

Анжуманни ўтказишдан мақсад - Ўзбекистон Республикаси ва Германия Федератив Республикаси ишбилармон доиралари ўртасида ўзаро ҳамкорлик алоқаларини мустаҳкамлаш, инвестиция ва савдо соҳаларида янги лойиҳаларни молиялаштириш имкониятларини ўрганиш ҳамда Германия компанияларининг тажрибалари билан танишишдир.

Ушбу тадбир доирасида Ўзбекистон Республикаси ва Германия Федератив Республикаси вакиллари томонидан корпоратив бошқарув, инфраструктурани ривожлантириш соҳасидаги қўшма лойиҳаларни амалга ошириш, энергия тежамкорлигини таъминлаш соҳасидаги икки томонлама ҳамкорликка доир маърузалар тингланди.

Тадбир давомида немис ва ўзбек компаниялари ишбилармон доиралари ўртасида ўзаро ҳамкорлик ўрнатиш ва бизнес лойиҳаларни амалга ошириш борасида музокаралар олиб борилди. Айни пайтда Ўзбекистонда Германия Федератив Республикаси инвесторлари иштирокида 109 та корхона фаолият кўрсатяпти. Улардан 83 таси қўшма корхона ҳисобланади, 26 таси эса 100 фоиз немис капитали асосида иш юритади. Корхоналар енгил саноат, тиббиёт, фармацевтика, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш, автосервис, йўловчи ва юк ташиш, илмий изланишлар олиб бориш, савдо ҳамда бошқа соҳаларда фаолият юритади.

Форумда иштирок этган делегация ташрифи яна бир бор Германия ишбилармон доираларининг ўзбекистонлик ҳамкорлари билан ўзаро фойдали алоқалар ўрнатишга қизиқишини яна бир бор исботлади.

Ҳосил КАРИМОВ.

 

© Copyright 2008 - 2019    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено!
Администрация сайта не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений, размещенных на сайте.
Условия использования информации

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"