Рус
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Голосование
Тадбиркорликни ривожлантириш қандай омилларга боғлиқ?
 
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
128
7751
8025

-274
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
154148
284189
61664

+222525

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 10 246 424
Главная "БИРЖА" Ижро механизми муҳокамаси

oliymajlis_160Парламент қуйи палатасининг Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси томонидан “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига хусусий мулкни, тадбиркорлик субъектларини ишончли ҳимоя қилишни янада кучайтиришга, уларни жадал ривожлантириш йўлидаги тўсиқларни бартараф этишга қаратилган ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун мазмун-моҳиятига бағишланган анжуман ташкил этилди. Унда Олий хўжалик суди, Бош прокуратура, Адлия вазирлиги, Давлат рақобат қўмитаси, Давлат солиқ қўмитаси, Савдо-саноат палатаси вакиллари, ҳуқуқшунос-олимлар, тадбиркорлар иштирок этишди.

Анжуманда сўзга чиққанлар қайд этганларидек, мустақиллик йилларида мамлакатимизда иқтисодиётни эркинлаштириш, бошқарувнинг бозор тамойиллари ва механизмларини жорий этиш, қулай ишбилармонлик муҳитини яратиш, хусусий мулк ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш йўлида тизимли ишлар амалга ошириб келинмоқда.

Президентимизнинг 2015 йил 15 майдаги “Хусусий мулк, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ишончли ҳимоя қилишни таъминлаш, уларни жадал ривожлантириш йўлидаги тўсиқларни бартараф этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони эса бу йўналишдаги ишларни янги босқичга кўтарди. Унинг ижросини таъминлаш мақсадида қабул қилинган юқорида номи тилга олинган қонун билан эса хусусий мулк, кичик бизнес ва тадбиркорликнинг ишончли ҳимоясига оид ҳуқуқий ҳужжатлар нормалари янада такомиллаштирилди ҳамда бир-бирига мувофиқлаштирилди.

Мазкур ҳужжат масалага комплекс ёндошувни шакллантиришда муҳим омил бўлиб хизмат қилади. Зеро, бир қатор қонун ва кодексларга киритилган ўзгартиш ва қўшимчаларда ҳуқуқни қўллаш амалиётининг бугунги кун талабидаги механизми акс эттирилган.

Қонунда давлат, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат қилувчи органлар мансабдор шахсларининг тадбиркорлик фаолиятига тўсқинлик қилиш, бундай фаолиятга қонунга хилоф равишда аралашиш, хусусий мулк ҳуқуқини бузишга нисбатан жиноий жавобгарликни кучайтиришга алоҳида эътибор қаратилган. Маъмурий ва жиноят қонунчилигини либераллаштириш орқали хусусий мулк ҳуқуқи кафолатлари кучайтирилган. Рўйхатдан ўтказиш, рухсат бериш тартиб-таомиллари, шу жумладан, ташқи иқтисодий фаолият билан боғлиқ бундай жараёнлар янада соддалаштирилган, тадбиркорлик субъектларининг моддий ва кредит ресурсларидан фойдаланиш имкониятлари кенгайтирилган. Буларнинг ҳаммаси тадбиркорликнинг барча шаклларини ривожлантиришда муҳим аҳамиятга эга омиллардир.

Анжуман давомида қонуннинг моҳияти ва аҳамиятини аҳолига, айниқса, тадбиркорларга етказиш механизмлари, бунда давлат органларининг фаолиятини кучайтириш масалалари муҳокама қилинди. Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқ-манфаатларини ишончли ҳимоя қилишда ҳуқуқ-тартибот органларининг ўрни ҳақида фикрлар билдирилди.

Тадбир якунида қонун ижросини таъминлаш бўйича амалга ошириладиган ишлар юзасидан таклиф-тавсиялар ишлаб чиқилди.

Замира ТОЖИЕВА.

 

© Copyright 2008 - 2019    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено!
Администрация сайта не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений, размещенных на сайте.
Условия использования информации

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"