Рус
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Голосование
Тадбиркорликни ривожлантириш қандай омилларга боғлиқ?
 
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
6051
9399
9631

-232
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
178007
286969
35026

+251943

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 9 417 065
Главная "БИРЖА" Барқарор ўсиш таъминланади

79-urganch_160Хоразм вилояти ҳокимлигида бўлиб ўтган фаоллар йиғилиши 2015 йилнинг 9 ойида вилоятни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунларини сарҳисоб қилиш ва белгиланган вазифаларнинг йил охиригача тўлиқ бажарилишини таъминлашга доир масалалар муҳокамасига бағишланди. Таъкидланишича, ҳисобот даврида ҳудудда ялпи маҳсулот 11,4 фоизга, саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш 33,8 фоизга, истеъмол товарлари 40,8 фоизга, жами хизматлар 13 фоизга, пудрат-қурилиш ишлари 9,9 фоизга ўсган. Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ҳажми 6,4 фоизга кўпайган. Кўзда тутилган миқдорда ғалла ва пахта етиштирилган.

Вилоятни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастури доирасида эса жами қиймати 337 миллиард сўмга тенг 1258 та лойиҳа амалга оширилиб, 6,9 мингта янги иш ўрни яратилди. Вилоятнинг саноат салоҳиятини ривожлантириш дастурига асосан 2013 йил бошидан ҳозирга қадар 271,1 миллион долларлик 277 та лойиҳа ишга туширилиб, 8237 киши муқим иш билан таъминланди. Натижада қўшимча равишда 622 миллиард сўмлик маҳсулот тайёрлашга эришилди. “GM Uzbekistan” АЖнинг Хоразм филиалида эса бугунгача 20 667 та “Дамас”, 1315 та “Шевролет Орландо” ва 356 та “Лабо” автомобиллари ишлаб чиқарилди. Хоразм автомобиль ишлаб чиқариш бирлашмаси қошида очилган 10 та корхона “Дамас” учун ўриндиқлар, турли қисмлар, бампер ва штампланган деталлар етказиб бера бошлади. “УзХМЖ” қўшма корхонаси конвейеридан 135 та экскаватор ва 62 та бульдозер чиқди.

Туризм соҳасидаги юздан ортиқ лойиҳа шарофати билан 46,3 миллион долларлик инвестициялар ўзлаштирилди. Қишлоқларда аҳолининг турмуш фаровонлигини ошириш, ҳудудлар инфратузилмасини замонавийлаштириш борасидаги ишлар ҳам ижобий самарасини берди. Намунавий лойиҳалар асосида якка тартибдаги 710 та уй-жой фойдаланишга топширилди.

Вилоятда тадбиркорликни янада ривожлантириш ва қулай ишбилармонлик муҳитини яратиш борасида ҳам талай ишлар қилинди. Жумладан, ҳисобот даврида 1 минг 29 та янги тадбиркорлик субъекти ташкил этилиб, соҳага 390,2 миллиард сўм ёки ўтган йилгига нисбатан 31 фоиз кўп банк кредитлари ажратилди. Натижада бугунга келиб кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг улуши ялпи ҳудудий маҳсулотда 75,2 фоизга, хизматлар соҳасида 41,5 фоизга етди. 47 минг 268 та янги иш ўрни очилиб, режа 101,0 фоизга бажарилди. Қишлоқ жойларда 38 минг 382 киши ишли бўлди. Бу йил коллежларни битирганлардан 90,6 фоизининг бандлиги таъминланди. 1 минг 414 нафар ёш тадбиркорга 18,5 миллиард сўмлик имтиёзли кредитлар ажратилди.

Йиғилишда баъзи соҳаларда мавжуд муаммолар ҳам тилга олинди. Чунончи, айрим туманларда йирик қурилиш ташкилоти фаолияти ҳамон йўлга қўйилмагани, соҳага тадбиркор ва ишбилармон кишиларни жалб этишда сусткашлик кузатилаётгани эслатилди. Сўнгра аҳоли бандлигини таъминлаш, айниқса, битирувчиларнинг мутахассисликлари бўйича фаолият юритишларига алоҳида эътибор қаратиш, ишлаб чиқариш корхоналарининг экспорт салоҳиятини ошириш, уларни қўллаб-қувватлаш, куз-қиш мавсумига тайёргарликни кўнгилдагидек якунлашга боғлиқ вазифалар атрофлича кўриб чиқилиб, тегишли қарорлар қабул қилинди.

Меҳрибон ИСМОИЛОВА.

 

© Copyright 2008 - 2019    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено!
Администрация сайта не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений, размещенных на сайте.
Условия использования информации

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"