Рус
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Голосование
Тадбиркорликни ривожлантириш қандай омилларга боғлиқ?
 
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
7684
8025
7470

+555
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
153953
284189
61859

+222330

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 10 246 229
Главная "БИРЖА" Навбатдаги ўқув якунланди

korporativ_talim_2_160Президентимизнинг 2015 йил 24 апрелдаги “Акциядорлик жамиятларида замонавий корпоратив бошқарув услубларини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонида белгиланган муҳим вазифалардан бири — етакчи хорижий таълим муассасалари билан ҳамкорликда бошқарув ходимларини тайёрлаш ва малакасини ошириш жараёнига катта эътибор қаратилмоқда. Шу муносабат билан Корпоратив бошқарув илмий-таълим маркази ҳамда Германиянинг Европа менежмент ва технологиялари мактаби ҳамкорлигида ташкил этилган “Топ менежерлар учун корпоратив бошқарувнинг замонавий услублари” мавзуидаги навбатдаги ўқув машғулотлари якунланди.

Унда республикамиз иқтисодиётининг реал секторига мансуб, жумладан Ўзбекнефтгаз” МХК, “Ўзкимёсаноат” АК, “Ўзвиносаноат-холдинг” ХК, “Ўзавтосаноат” АК, “Ўзэлтехсаноат” АК, Озиқ-овқат саноати корхоналари уюшмаси тизимига кирувчи бир қатор акциядорлик жамиятлари, шунингдек, пахта саноати, энергетика тармоғидаги хўжалик юритувчи субъектлар, бир қатор банк муассасаларининг жами 80 нафар раҳбарлари қатнашди. Машғулотлар германиялик профессор-ўқитувчилар томонидан олиб борилди. Дастурга кўра, корпоратив бошқарувнинг асосий вазифалари, корпоратив бошқарув моделлари ва усуллари, ушбу бошқарув тизимлари, механизмлари ва тамойиллари, самарали бошқариш қоидалари бўйича иштирокчилар билим-малакаси оширилди.

— Мазкур ўқув машғулоти мен учун жуда фойдали бўлди, — деди “Фарғонаазот” акциядорлик жамиятининг молия бўйича директори Акмалжон Холматов.— Корхонада корпоратив бошқарувни жорий этишнинг афзалликлари, унинг инвестицияни жалб қилиш омили эканлиги билан боғлиқ маълумотларга эга бўлдим. Ишлаб чиқаришни ривожлантиришда бозор сегментини ўрганиш, менежмент ва маркетингнинг замонавий усулларини татбиқ этиш ҳақидаги маърузалар менда катта таассурот қолдирди. Энг муҳими, дастурдаги мавзулар мамлакатимиз Президентининг жорий йил 24 апрелдаги “Акциядорлик жамиятларида замонавий корпоратив бошқарув услубларини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонида қайд этилган келгусида халқаро аудит ва молиявий ҳисобот стандартларига мувофиқ ташқи аудитни ўтказишга доир вазифаларни талаб даражасида бажаришда катта ёрдам беришига ишонаман.

— Машғулотлар давомида берилган маълумотлар билимимни анча оширди, — деди “Ўзметкомбинат” акциядорлик жамиятининг тақсимот бўлими бошлиғи Нодирбек Маърупов. — Корпоратив бошқарув бўйича дунё тажрибаси, унинг моделлари ҳамда бу соҳадаги кодексларнинг ўзига хос жиҳатлари, бошқарувда тўғри қарор қабул қилишнинг ўрни билан танишув тасаввуримни бойитди. Чуқур таҳлил асосида чиқарилган хулосалардан ўз ишимда фойдаланмоқчиман.

Машғулотлар ниҳоясида тингловчиларга Европа менежмент ва технологиялари мактабининг сертификати топширилди. Ўтказилган тест синовлари натижалари бўйича юқори кўрсаткичларга эришган раҳбарлар жорий йилнинг ноябрь-декабрь ойларида Германияга амалиёт ўташга юборилиши кутилмоқда.

Замира ТОЖИЕВА.

 

© Copyright 2008 - 2019    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено!
Администрация сайта не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений, размещенных на сайте.
Условия использования информации

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"