Рус
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Голосование
Тадбиркорликни ривожлантириш қандай омилларга боғлиқ?
 
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
6007
9399
9631

-232
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
177963
286969
35069

+251900

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 9 417 022
Главная "БИРЖА" Инсон ҳуқуқлари доимий ҳимояда

adliya-tarozi-ayol_160Мустақиллик йилларида жамиятимизнинг барча жабҳаларида олиб борилган кенг қамровли ислоҳотлар жараёнида инсон ҳуқуқ ва эркинликларини энг олий қадрият сифатида улуғлашга, унинг шаъни ва қадр-қимматини ҳурмат қилишга жиддий эътибор қаратилди. Бу саъй-ҳаракатларнинг ижобий самараси ўлароқ, Ўзбекистонда Мустақил давлатлар ҳамдўстлиги мамлакатлари орасида биринчилардан бўлиб, инсон ҳуқуқларига оид миллий институтлар ташкил этилди. Ҳозирга қадар фуқароларнинг шахсий, иқтисодий-ижтимоий, сиёсий ва маданий ҳуқуқларини ҳимоя қилишга йўналтирилган юзлаб қонунлар қабул қилинди. Уларнинг ижросини таъминлашга эса ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа идоралар сингари адлия органлари ҳам катта ҳисса қўшиб келаяпти.

Масалан, Навоий вилояти адлия бошқармасига биргина жорий йилнинг дастлабки ярмида инсон ҳуқуқларига дахлдор 159 та мурожаат келиб тушди. Шундан 48 тасини меҳнат муносабатларига, 22 тасини ижтимоий муҳофаза масалаларига, 6 тасини ер можароларига, 5 тасини банк соҳасига, 2 тасини коммунал тўловларга, қолганларини бошқа муаммоларга тааллуқли шикоят-аризалар ташкил қилди. Уларнинг барчаси тегишли тартибда ўрганиб чиқилиб, аксарияти қаноатлантирилди. Мана, айрим мисоллар.

Навбаҳорлик З.Аббосовнинг туман ичимлик сув таъминоти бўлимидан иш ҳақларини ололмаётганидан норози бўлиб ёзган шикояти батафсил таҳлил қилинганида, унинг даъвоси ўринли эканлиги аниқланди. Шунга кўра, бошқармамиз жавобгар томонга тақдимнома киритди. Пировардида аризачига 1,8 миллион сўм миқдоридаги иш ҳақи ундириб берилди.

Навоий шаҳрида истиқомат қилувчи И.Каримова “Қишлоқ қурилиш инвест” МЧЖ ИКнинг вилоят филиали намунавий лойиҳа асосида бунёд этилаётган тураржой қурилишини муддатида тугатмаётгани ҳақида шикоят қилган эди. Ишга бошқармамиз аралашгач, қурилиш ишлари тез орада ниҳоясига етказилиб, уй фойдаланишга топширилди.

Дарвоқе, ходимларимиз фуқароларнинг бузилган ҳуқуқларини суд тартибида тиклаш борасида ҳам етарли тажриба тўплашган. Айтайлик, ҳисобот даврида бизнинг бўлимимиз томонидан фуқаролик ишлари бўйича судларга айни масалалар юзасидан умумий даъво қиймати салкам 205 миллион 484 минг сўмлик 154 та ариза киритилди. Судлар уларнинг барчасини қаноатлантириш юзасидан буйруқ ва ҳал қилув қарорлари чиқарди. Чунончи, фуқаролик ишлари бўйича Кармана туманлараро суди буйруғига кўра, вилоят агрокимё станцияси ҳисобидан Навоий шаҳрида яшовчи А.Хўжаев фойдасига 894 минг 409 сўмлик, карманалик Д.Атоуллаевага 2 миллион 351 минг 600 сўмлик тўланмай қолинган иш ҳақлари ундириб берилди. Вилоят “Пилла” масъулияти чекланган жамиятидан 3 миллион 472 минг 151 сўмлик ойлик маошларини ололмаган С.Файзиевнинг аризаси ҳам шу тахлитда ижобий якун топди.

Иш режасига мувофиқ, ходимларимиз Навоий шаҳар ҳокимлигининг уй-жой ва ётоқхоналардан фойдаланиш бошқармасида 2014 йил ҳамда 2015 йилнинг олти ойи мобайнида юридик ва жисмоний шахсларнинг мурожаатлар билан ишлашнинг аҳволини ва Меҳнат кодекси талабларига риоя этилишини ўрганиб чиқишди. Натижада бошқарма мурожаатларни кўриб чиқишда 308 марта, меҳнат қонунчилиги бўйича эса 199 марта қонун бузилишига йўл қўйгани маълум бўлди. Шу асосда киритилган тақдимномага биноан 4 нафар мансабдор шахсга интизомий жазо чоралари қўлланилди. Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш бошқармаси ва унинг тизимига кирувчи Конимех, Нурота, Хатирчи, Қизилтепа, Навбаҳор туманлари бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш марказларида айни йўналишда ўтказилган ўрганишлар жараёнида жами 455 марта амалдаги тартиб-қоидаларга риоя қилинмангани маълум бўлди. Ушбу ҳолатлар бўйича марказларга 5 та тақдимнома юборилгач, 20 нафар мансабдор шахс интизомий жазога тортилди. Бюджетдан ташқари пенсия жамғармасининг вилоят бошқармаси, Навоий шаҳри, Кармана, Навбаҳор, Конимех, Қизилтепа тумани бўлимларидаги таҳлиллар асносида аниқланган 240 та қонунбузарлик эса 25 нафар мансабдор шахснинг интизомий жазо олишига асос бўлди.

Яхлит ҳолда олганда, ҳисобот даврида ўтказилган ўрганишлар вилоятдаги ташкилот-корхоналар томонидан 1985 марта қонун бузилганини кўрсатди. Уларни бартараф этиш юзасидан 25 та тақдимнома, 58 та огоҳнома, 12 та маъмурий таклиф ва 1 та жиноий таклиф киритилди. Шу асосда 75 нафар ходимга нисбатан интизомий, 12 нафар мансабдор шахсга нисбатан маъмурий жазо чоралари кўрилди.

Бошқармамиз ходимлари фуқароларнинг ҳақ-ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш ишларини изчил равишда давом эттиришмоқда.

Баҳодир ТОШЕВ,

Навоий вилояти адлия бошқармасининг бўлим бошлиғи.

 

© Copyright 2008 - 2019    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено!
Администрация сайта не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений, размещенных на сайте.
Условия использования информации

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"