Рус
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Голосование
Тадбиркорликни ривожлантириш қандай омилларга боғлиқ?
 
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
4786
5743
5150

+593
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
102347
187770
159783

+27987

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 5 064 797
Главная "БИРЖА" Тадбиркорлик ва банк тизими

tadbirkorlik-imtiyoz_160Мамлакатимизда Марказий банк, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси, Бош прокуратура, Давлат солиқ ва Хотин-қизлар қўмиталари, Савдо-саноат палатаси, тижорат банклари ва бошқа бир қатор мутасадди ташкилотлар ҳамкорлигида турли тадбирлар ташкил этилмоқда. Хусусан, Президентимизнинг 2015 йил 15 майдаги “Хусусий мулк, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ишончли ҳимоя қилишни таъминлаш, уларни жадал ривожлантириш йўлидаги тўсиқларни бартараф этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони мазмун-моҳиятини аҳоли, тадбиркорлик вакилларига, айниқса, бу соҳада энди фаолият бошлаган йигит-қизларга етказиш мақсадида юртимизнинг барча ҳудудларида учрашувлар ташкил этиляпти.

Мазкур тадбирларда 50 минг нафардан зиёд аҳоли, жумладан, тадбиркорлар, фермерлар ва жамоатчилик вакиллари иштирок этишди.

Яқинда пойтахтимизда бўлиб ўтган матбуот анжуманида ҳам юқоридаги фармон тўғрисида батафсил маълумот берилди. Таъкидландики, мутахассислар, экспертлар, тадбиркорлар, бир сўз билан айтганда, барча ушбу ҳужжатни тарихий аҳамиятга эга деб баҳоламокда. Анжуман иштирокчилари дастлаб давлатимиз раҳбарининг Олий Мажлис палаталари қўшма мажлисидаги маърузаси моҳиятига эътибор қаратишди.

Маълумки, юртимизда ўрта синф вакилларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш борасида яратилган имтиёз ва преференциялар туфайли кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик иқтисодиётимизнинг таянч кучига айланмоқда. Айни пайтда республикамизда иш билан банд аҳолининг 77 фоиздан ортиғи айни тизимда меҳнат қилаётгани, соҳанинг ялпи ички маҳсулотдаги улуши 56 фоизни ташкил этаётгани фикримиз тасдиғидир.

Давлатимиз раҳбарининг мазкур Фармони кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик йўлидаги мавжуд тўсиқлар, чекловларни тугатиш, хусусий мулкнинг ялпи ички маҳсулотдаги улушини изчил ошириш учун янада қулай муҳит яратишнинг янги босқичини бошлаб берди. Бунда иқтисодиётни либераллаштириш, бошқарувнинг бозор тамойиллари ва механизмларини жорий этиш, қулай ишбилармонлик муҳитини шакллантириш, тадбиркорликни янада ривожлантириш йўлида қабул қилинаётган ҳуқуқий ҳужжатлар муҳим аҳамият касб этмоқда. Айниқса, Марказий банк томонидан аҳоли, жумладан, ёшлар, тадбиркор ва фермерлар иштирокида ушбу ҳужжат мазмун-моҳиятини батафсил тушунтириш, уларга яқиндан амалий ёрдам бериш борасида алоҳида учрашувлар уюштирилаётганлигини қайд этиш жоиз. Эътиборлиси, мазкур тадбирлар, аввало, банк тизимида яратилган ишбилармонлик муҳити билан яқиндан танишиш имконини берган бўлса, ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурларига киритилган лойиҳалар қисқа муддатда ишга тушишига ҳам яқиндан ёрдам бермоқда. Пировардида минглаб йигит-қизларнинг иш билан бандлигини таъминлашга имконият эришиляпти.

Албатта, бундай тадбирларнинг ўз вақтида бажарилиши мамлакатимиз иқтисодиётига маҳаллий ва хорижий инвестицияларни янада кенг жалб этиш, янги иш ўринлари яратиш ҳамда халқимиз турмуш фаровонлигини юксалтиришга хизмат қилади. Президент Фармонида вазирлик ва идоралар қатори тижорат банклари зиммасига ҳам кўплаб вазифалар юклатилди. Хусусан, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни молиявий қўллаб қувватлаш борасидаги ишларни кучайтириш, кредит ресурсларидан фойдаланиш механизмларини кенгайтириш, кредитлар ҳажмини янада ошириш белгиланди.

Энди кейинги йилларда тижорат банклари томонидан амалга оширилган ишларни таҳлил қилиб кўрайлик. Маълумотларга кўра, сўнгги ўн йил мобайнида соҳа субъектларига ажратилган кредитлар ҳажми 21 баробар, микрокредитлар ҳажми эса 42 баробарга кўпайиб, тадбиркорларнинг кредитдан фойдаланиш имкониятлари сезиларли даражада кенгайди. Шу боис ҳам Фармонда банк кредитларини янада кўпайтиришга алоҳида эътибор қаратилди. Эътиборлиси, яратилган имтиёз ва қулайликларни юртдошларимиз хурсандчилик билан кутиб олишмоқда.

Бундан ташқари, Фармонга кўра, тартибдаги тадбиркорларга учтагача янги иш ўринлари яратиш имконияти яратилганлигини алоҳида таъкидлаш лозим. Агар якка тадбиркор касб-ҳунар коллежи битирувчисини ишга ёлласа, у ўқув юртини битиргандан бошлаб ўн икки ой мобайнида ёлланма ишчи учун белгиланган солиқдан озод этилади. Айтиш жоизки, Фармонга мувофиқ, хусусий мулк, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг ишончли ҳимоясини таъминлаш, уларнинг жадал ривожланиши йўлидаги тўсиқларни бартараф этишнинг тўртта асосий йўналиши бўйича асосан, жорий йилда амалга ошириладиган ўттиз учта аниқ чора-тадбирни кўзда тутувчи комплекс Дастур тасдиқланди. Дастурда соҳанинг жадал ривожланиши учун зарур шароит ва имкониятлар яратиш, уларни ташкил этиш ҳамда фаолиятини йўлга қўйиш тартибини янада соддалаштириш, маъмурий ва жиноят қонунчилигини либераллаштириш ҳисобидан тадбиркорликка янада кенг эркинлик бериш кўзда тутилган. Қолаверса, юртимиз банклари зиммасига бир қатор вазифалар юклатилди. Тасдиқланган дастурга мувофиқ, 2015-2019 йиллар мобайнида тижорат банклари томонидан кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларига, шу жумладан, инвестицион мақсадлар учун узоқ муддатли кредитлаш ҳажмларини 2,5 бараварга кўпайтириш режалаштирилган.

– Тадбиркорларни молиявий қўллаб-қувватлаб, юртимиз ялпи ички маҳсулоти таркибида кичик бизнес улушининг ортишига муносиб ҳисса қўшишда Марказий банкнинг алоҳида ўрни бор, – дейди Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Нодирбек Ражапов. Биргина мисол. Охирги йилларда банк тизими ўзининг иш фаолиятини тубдан ўзгартирганига гувоҳ бўляпмиз. Бугун банкирлар ишхонасида ўтириб эмас, балки жойларда, халқ орасида, қишлоқларга бориб, тадбиркорлар билан юзма-юз туриб учрашувлар ўтказиб, халқимизга амалий кўмак беряпти. Масалан, биргина ўтган йилнинг ўзида бевосита Марказий банк ташаббуси билан 500 га яқин амалий учрашувлар ўтказилди. Бундан ташқари, молия муассасаларида ресурслар етарлилиги боис, ҳар бир шаҳар ва тумандаги тадбиркорлар учун кўзда тутилган кредит маблағлари ўтган йилга нисбатан 30 фоиздан кам бўлмаган миқдорда ажратиляти. Натижада эса кўплаб янги иш ўринлари юзага келяпти.

Бир сўз билан айтганда, Марказий банк томонидан тизимнинг самарали бошқарилаётганлиги туфайли аҳоли ва хорижий сармоядорларнинг банкларга бўлган ишончи ортиб, давлатимиз раҳбарининг фармонлари, қарорлари, ҳудудий ва бандлик дастурлари ижроси жойларда сифатли ижро этилмоқда.

Тадбирда Президентимиз Фармонида белгиланган вазифалар ижросининг таъминланиши банк тизимида ишбилармонлик муҳитининг тубдан яхшиланишига, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг мамлакат иқтисодиётидаги роли ҳамда улуши янада ортишига хизмат қилиш алоҳида таъкидланди. Анжуман иштирокчиларига уларни қизиқтирган барча масалалар юзасидан батафсил маълумот берилди.

Ҳосил КАРИМОВ.

 

© Copyright 2008 - 2017    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Сайт не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений.

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"