Рус
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Голосование
Тадбиркорликни ривожлантириш қандай омилларга боғлиқ?
 
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
2187
6861
5999

+862
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
123255
187770
159783

+27987

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 5 085 705
Главная "БИРЖА" Ер билан тиллашиб

dala-qir_160– Бу йил тажрибали деҳқонларимиз 112,5 гектар майдонда ғалладан кўзда тутилганидан ҳам зиёд ҳосил етиштирдилар, – дейди Фарғона вилояти фермерлар Кенгаши раиси А.Раҳимов. – Вилоят ҳокимлигининг ташаббуси билан жорий йилда ғалла ўрим-йиғимига уюшқоқлик билан киришилди. Аввало, барча фермер хўжаликларидаги дала шийпонлари таъмирдан чиқарилиб, механизатор ва транспорт ходимлари учун зарур шарт-шароит яратилди. Ўрим мавсумида иштирок этаётганлар учун далада иссиқ овқат тайёрлаш, уларнинг иш ҳақини ўз вақтида бериш йўлга қўйилди. Бундай тадбирлар ўрим-йиғимнинг режа асосида олиб борилиши, етиштирилган буғдой нобуд қилинмай йиғиштириб олиниши ва давлат омборларига топширилишида муҳим омил бўлмоқда.

Бу борада олтиариқлик деҳқонлар бошқаларга ибрат кўрсатишмоқда. Тумандаги 200 дан ортиқ фермер хўжаликларида етиштирилган донни ўз вақтида йиғиштириб олиш учун шартномада кўрсатилгандек иш олиб бориляпти. Тумандаги ғалла қабул қилиш корхонаси бу йил фермерлардан 25 минг тоннадан ортиқ ғалла қабул қилиб олишни режалаштириб, мавсумга пухта ҳозирлик билан келди. Ҳозиргача режада кўзда тутилган ҳосилнинг 60 фоизидан кўпроғи омборга қабул қилинганлиги ҳам ўрим мавсумига пухта ҳозирлик кўрилганлигидан далолатдир.

Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган қишлоқ хўжалиги ходими, “Эл-юрт ҳурмати” ордени соҳиби Лолахон Муротова раҳбарлик қилаётган “Нурли обод” фермер хўжалиги деҳқонлари бошқаларга ибрат кўрсатмоқдалар. Хўжаликда 200 гектар майдонда ғалладан мўл ҳосил етиштирилди. Экин майдонлари Марказий Фарғонанинг чўл зонасида жойлашганлиги, баҳор инжиқ келиб, 12 апрелда гуркираб ўсаётган ғаллазорларни қор босганлигига қарамай, жамоа аъзолари барча қийинчиликларни мардонавор енгишди. Иш уюшқоқлик билан ташкил этилганлиги, Ватанга садоқат ва фидойилик билан меҳнат қилинганлиги туфайли жамоа аъзолари нафақат туманда, балки вилоятда биринчи бўлиб маррага етиб келдилар. Давлат омборларига 610 тонна сифатли буғдой топширилиб, шартнома режаси муваффақиятли уддаланди.

– Бу йил табиат ҳақиқий деҳқон нимага қодир эканлигини яна бир бор синовдан ўтказди, – дейди Лолахон опа. – Жамоамиз бу синовлардан матонатли меҳнат ва тадбиркорлик эвазига муваффақиятли ўтди. Президентимизнинг доимий ғамхўрлигига деҳқонларимиз фидойилик билан жавоб қайтармоқдалар. Хўжалигимизда шартнома режасига қўшимча 100 тонна ғалла топшириб, режа 115 фоизга адо этилганлиги ҳам бунга яққол далилдир. Деҳқон ҳамиша янгиликка интилиб яшаши керак. Биз бунга амал қилиб, чўл шароитида буғдойнинг “Аср”, “Крошка” сингари навларидан ҳосилдор олишни 60 центнердан оширдик. Биз эришган ютуқлар давлатимиз иқтисодиётини мустаҳкамлашга, қолаверса, хўжалигимиз аъзоларининг манфаатдорлигини оширишга хизмат қилмоқда. Ҳозир жамоамизнинг 200 нафардан ортиқ аъзосига 500-600 кг.дан, сувчи ва механизаторларга эса 4-5 тоннадан буғдой тақсимлаб бериляпти.

Бешариқлик деҳқонлар ҳам 9 минг гектар майдонда ғалладан мўл ҳосил етиштиришди. Ҳозиргача тумандаги 30 дан зиёд фермер хўжаликлари шартнома режасини ошириб бажарганлиги ҳақидаги рапортга имзо чекдилар. Улар орасида гектаридан 65-70 центнердан ғалла йиғиштириб олган “Абдулла Бозоров” ва “Мансуров – Озодбек орзуси” каби хўжаликлар анчагина.

Айни пайтда вилоятнинг бошқа туманларида ҳам ғалла ўрим-йиғимини кучайтириш билан бирга, ҳосилдан бўшаган майдонларга сабзавот экинларни экиш чора-тадбирлари кўрилмоқда.

Баҳодир ЭРГАШЕВ.

 

© Copyright 2008 - 2017    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Сайт не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений.

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"