Рус
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Голосование
Тадбиркорликни ривожлантириш қандай омилларга боғлиқ?
 
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
5065
6861
5999

+862
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
126133
187770
159783

+27987

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 5 088 583
Главная "БИРЖА" Қонун ижросига эътибор

oliymajlis_160Маълумки, мамлакатимизда тадбиркорлик субъектлари ва хусусий мулкдорларнинг эркин фаолият юритиши ва ривожланиши учун кенг имкониятлар ва шароитлар яратилган. Соҳанинг ҳуқуқий асослари эса йилдан-йилга такомиллаштириб борилмоқда. Хўш, бу йўналишдаги қонунчиликка риоя қилиш, ижрони таъминлашга қандай эътибор қаратилаяпти? Яқинда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Саноат, қурилиш ва савдо масалалари қўмитасининг назорат-таҳлил фаолияти режасига кўра, депутатлар, малакали мутахассислар ва экспертлар гуруҳидан иборат ишчи гуруҳи томонидан Андижон ва Сурхондарё вилоятлари давлат бошқаруви органларининг ушбу масала юзасидан фаолияти ўрганилди.

Қўмитанинг манфаатдор вазирлик ва идоралар, тадбиркорлик субъектлари вакиллари ҳамда эксперт-мутахассислар иштирокида ўтказилган кенгайтирилган йиғилиши ушбу ўрганиш таҳлил натижалари таҳлили муҳокамасига бағишланди. Ўрганиш якунлари бўйича маълумот тақдим этган қуйи палатанинг Саноат, қурилиш ва савдо масалалари қўмитаси аъзоси К. Жумамуратова таъкидлаганидек, ўтказилган назорат-таҳлил ишлари Андижон ва Сурхондарё вилоятларидаги давлат органлари фаолиятида мамлакатимиз Конституцияси, қонунлари, бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларининг хусусий мулк ва тадбиркорлик масалаларига доир қоидаларига риоя этилишини ўрганиш ва зарур ҳолларда уларни такомиллаштириш юзасидан таклифларни ишлаб чиқишга қаратилган.

Ишчи гуруҳи томонидан “Хусусий мулкни ҳимоя қилиш ва мулкдорлар ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида”ги, “Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида”ги, “Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини давлат томонидан назорат қилиш тўғрисида”ги қонунлар талабларининг бажарилишига алоҳида эътибор берилган. Ушбу масала Термиз, Ангор, Жарқўрғон, Музработ, Қизириқ, Андижон ва Избоскан туманларида кўриб чиқилган.

Натижаларнинг кўрсатишича, ҳар икки вилоятнинг тегишли туманларида тизимли чора-тадбирлар амалга оширилиши туфайли тадбиркорлар ва хусусий мулк эгалари хуқуқ- манфаатлари ҳимоясига йўналтирилган қонун ҳужжатларини ижро этиш бўйича муайян самараларга эришилган.

Айниқса, тадбиркорлардан тушаётган мурожаатларни давлат органлари раҳбарлари томонидан кўриб чиқиш аниқ механизмлар асосида амалга оширилмоқда. Давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг тадбиркорлик субъектлари фаолиятига аралашиш ҳолатлари бўйича доимий сўровлар олиб борилаяпти. Бугунги кунда Сурхондарё ва Андижон вилоятларининг барча туманларида ҳокимият, адлия ва бошқа мутассадди ташкилотлар ҳамкорлигида тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш мақсадида қатор ҳуқуқий тарғибот тадбирлари ўтказилмоқда. Алоҳида эътироф этилганидек, мамлакатимизнинг барча ҳудудларида, айниқса, чекка қишлоқларда тадбиркорлик соҳасига берилаётган эркинликлар, яратилаётган қулай шарт-шароитлардан унумли фойдаланиб тадбиркорлик билан шуғулланаётган фуқароларнинг сони йилдан-йилга кўпайиб бориш тенденцияси, ҳудудлар қиёфасининг тубдан ўзгараётганлиги мазкур вилоятларда ҳам яққол кузатилган.

Амалга оширилган ишлар натижасида Сурхондарё вилоятида кичик бизнеснинг ЯҲМдаги улуши кейинги 5 йил мобайнида 68,8 фоиздан 74,5 фоизга ўсган. Биргина 2014 йилда 1304 та кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик корхонаси ташкил этилган ҳамда минглаб янги иш ўринлари яратилган. 2015 йил 1 январь ҳолатига кўра, вилоятда фаолият юритаётган кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари сони 11465 тани ташкил этиб, уларнинг улуши саноатда, қишлоқ хўжалигида, қурилишда, аҳолига пуллик хизмат кўрсатишда ва вилоят экспортида тобора ошиб бормоқда.

Андижон вилояти бўйича эса 2015 йил 1 январь ҳолатига мувофиқ, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларининг сони 22802 тани ташкил этиб, уларнинг ЯҲМдаги ўтган йилги улуши 59,4 фоизга етган. Вилоят экспортида ушбу субъектларнинг ҳиссаси ўтган йили 27 фоизни ташкил этган. Барпо этилган иш ўринлари салмоғи эса анча юқори бўлган.

Маърузачи ўрганишлар натижасида ижобий ишлар билан бир қаторда тадбиркорлик фаолиятининг ривожланишини таъминлашга, тадбиркорлар манфаатларини ҳимоя қилишга қаратилган қонун ҳужжатлари талабларининг бузилиш ҳолатлари ҳам аниқлангани ҳақида тўхталиб ўтди. Бундай камчиликлар, айниқса, ёнғин хавфсизлиги, санитария-эпидемиология назорати, саноатгеоконтехназорат соҳасида кузатилган. Тадбиркорлар манфаатларига зид равишда қабул қилинган бир қатор қарорлар бекор қилинган.

Йиғилишда Сурхондарё вилояти ҳокими ўринбосари А. Абдуқодиров, Андижон вилояти ҳокими ўринбосари М. Мамадалиев назорат-таҳлил якунларидан келиб чиқиб ҳудудларда кўрилган чора-тадбирлар, амалга оширилаётган ишлар ҳақида ахборот беришди.

Муҳокамалар чоғида ҳар иккала вилоят мансабдор шахслари ҳамда тегишли вазирлик ва идоралар вакиллари депутатларнинг кўплаб саволларига жавобан тегишли маълумотларни тақдим этишди. Ўрганилган мавзу доирасида аниқланган камчиликларни бартараф этиш, қайд этилган ҳолатлар келгусида такрорланмаслиги учун вазифаларни тизимли равишда бажариш, бу борада аниқ чоралар белгилаш зарурлиги таъкидланди. Айниқса, тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқий ҳимоясини кучайтириш, уларнинг моддий ва кредит ресурсларидан фойдаланишини кенгайтириш, рухсат бериш ва лицензиялаш билан боғлиқ тартиб-таомилларни янада соддалаштириш, хусусий мулк ва хусусий тадбиркорликни жадал ривожлантириш, бизнес муҳитини янада яхшилаш учун соҳага оид қонунчилик базасини такомиллаштириш муҳимлиги эътироф этилди. Бу борада бир қатор таклиф-тавсиялар ўртага ташланди ва билдирилган фикр-мулоҳазалар умумлаштирилган ҳолда қўмитанинг тегишли қарори қабул қилинди.

Замира ТОЖИЕВА.

 

© Copyright 2008 - 2017    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Сайт не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений.

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"