Рус
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
2617
5648
5319

+329
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
105056
159783
185137

-25354

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 4 879 736

soliq_120_4Солиқ кодекси ва Президентимизнинг  2017 йил 18 июлдаги “Солиқ маъмуриятчилигини тубдан такомиллаштириш, солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларнинг йиғилувчанлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони ижросини таъминлашга қаратилган яна бир ҳужжат кучга кирди. Давлат солиқ қўмитаси томонидан қабул қилинган “Солиқ тўловчининг шахсий кабинетидан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги қарори  Адлия вазирлигида  рўйхатдан ўтказилди.

 

Солиқ тўловчининг шахсий кабинети

Давлат солиқ қўмитасининг расмий веб-сайтига жойлаштирилган, солиқ тўловчилар ва давлат солиқ хизмати органларининг солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳуқуқ ва мажбуриятлари амалга оширилиши билан боғлиқ бўлган ўзаро муносабатларни электрон тарзда амалга оширишни таъминлайдиган ахборот ресурси солиқ тўловчининг шахсий кабинети ҳисобланади.

Шахсий кабинетни активлаштириш

Солиқ тўловчилар ва давлат солиқ хизмати органларининг солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳуқуқ ва мажбуриятлари амалга оширилиши билан боғлиқ бўлган ўзаро муносабатларни электрон тарзда амалга оширишга ўтиш шахсий кабинетни активлаштириш дейилади.

Шахсий кабинетнинг амал қилишини тўхтатиш

Солиқ тўловчилар ва давлат солиқ хизмати органларининг солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳуқуқ ва мажбуриятлари амалга оширилиши билан боғлиқ бўлган ўзаро муносабатларни электрон тарзда амалга оширишдан воз кечилганда шахсий кабинет фаолияти тўхтатилади.

Шахсий кабинетни  қўллаш ва фойдаланиш мақсади

Шахсий кабинет солиқ тўловчилар ва давлат солиқ хизмати органларининг соҳага оид ҳуқуқ ва мажбуриятлари амалга оширилишида замонавий ахборот-технологияларидан кенг фойдаланиш, солиқ тўловчиларга тўғридан-тўғри мулоқотсиз хизмат кўрсатиш, солиқ тўловчиларга давлат хизматларидан фойдаланишида қулайликлар яратиш, солиқ тўловчилар ва давлат солиқ хизмати органлари ўртасидаги ўзаро муносабатларда ҳужжатлар айланиш механизмини соддалаштириш ва тезкорлигини ошириш, солиқ маъмуриятчилиги сифати ва самарадорлигини янада яхшилашни таъминлаш учун керак бўлади.

Шахсий кабинетни  шакллантириш

Шахсий кабинет жисмоний шахс, якка тартибдаги тадбиркор ёки юридик шахс солиқ тўловчи сифатида давлат солиқ хизмати органларида ҳисобга қўйилган кундан бошлаб уч иш куни ичида Давлат солиқ қўмитасининг расмий веб-сайтида автоматик режимида шакллантирилади. Шахсий кабинет солиқ тўловчилар тоифалари (жисмоний шахслар, якка тартибдаги тадбиркорлар, юридик шахслар) учун алоҳида очилади. Солиқ тўловчи фақат битта шахсий кабинетга эга бўлиши мумкин. Солиқ тўловчини ҳисобга олиш жойидан қатъи назар, унинг давлат солиқ хизмати органлари билан ўзаро муносабатлари битта шахсий кабинет орқали амалга оширилади.

Шахсий кабинетга кириш солиқ тўловчининг электрон рақамли имзоси қўлланилган ҳолда ягона идентификация қилиш тизими орқали бажарилади. Бунда  электрон рақамли имзо калити талаб этилади.

Солиқ тўловчи ва давлат солиқ хизмати органи ўртасидаги  муносабат

Солиқ тўловчи шахсий кабинет орқали давлат солиқ хизмати органларига  ўзаро муносабатларни шахсий кабинет орқали амалга ошириш (амалга оширишдан воз кечиш) тўғрисидаги аризани, давлат солиқ хизмати органига шахсий кабинет орқали юборилиши назарда тутилган ҳужжатларни, бошқа ҳужжатларни (маълумотларни), шу жумладан давлат солиқ хизмати органларига мурожаатларни юбориши мумкин. Ушбу  электрон ҳужжатларнинг рўйхати Давлат солиқ қўмитасининг расмий веб-сайтида жойлаштирилади.

Шахсий кабинет орқали юборилган электрон ҳужжатнинг жўнатиш вақти электрон ҳужжат давлат солиқ хизмати органлари томонидан қабул қилиб олинган вақт деб ҳисобланади.  Ҳужжатларни  қоғоз шаклида юбориш талаб этилмайди.

Шахсий кабинетга янги ҳужжат келиб тушганда солиқ тўловчининг аризасида кўрсатилган мобил телефони рақамига автомат тарзда СМС хабарнома юборилади.

Солиқ тўловчи ўз шахсий кабинетида сақланадиган электрон ҳужжатларни кўриши, компьютерига юклаб олиши ва чоп этиши мумкин.

Ойдин ЛАТИПОВА тайёрлади.

 

© Copyright 2008 - 2017    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Сайт не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений.

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"