Рус
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
1388
5176
6201

-1025
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
129844
185137
156139

+28998

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 4 744 741

savdo_160Юртимизда давлат мулки объектларини хусусийлаштириш жараёнини ҳудудий  ёндашув асосида  амалга ошириш кўлами  тобора кенгайиб бормоқда. Жорий йилнинг 4 августида  Вазирлар Маҳкамаси томонидан қабул қилинган “Сирдарё вилоятида жойлашган ишламай турган ва кам қувватли корхоналар фаолиятини тиклаш, шунингдек давлат мулки объектларидан самарали фойдаланиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори бунга ёрқин мисолдир.

Кўзланган мақсад вилоятда хусусий мулкчилик ва тадбиркорликни ривожлантириш учун қўшимча шарт-шароитлар яратиш,  илгари хусусийлаштирилган корхоналарни қўллаб-қувватлаш орқали тадбиркорлик субъектларига амалий ёрдам кўрсатиш, давлат мулки объектларидан фойдаланиш самарадорлигини оширишдан иборат.

Қарорга Сирдарё вилояти ҳокимлиги томонидан Давлат рақобат қўмитаси, вазирликлар, идоралар, хўжалик бошқаруви органлари билан биргаликда  вилоятдаги бўш турган, фойдаланилмаётган давлат мулки объектлари ҳамда ер участкаларининг хатлови натижаси бўйича улардан келгусида самарали фойдаланишга доир таклифлар асос бўлган.

Ушбу ҳужжат билан ишламай турган, фойдаланилмаётган давлат мулки бўлган объектлардан ҳамда ер участкаларидан самарали фойдаланиш бўйича чора-тадбирлар дастури тасдиқланган.

Вилоятдаги 14 та давлат мулки объекти самарали фойдаланиш учун тадбиркорлик субъектларига,  жумладан, инвестиция мажбуриятлари қабул қилиш шарти билан “ноль” харид қийматида сотишга тавсия этилган.

Қарорга кўра, тадбиркорлар Янгиер шаҳридаги икки қаватли маъмурий бинони, Сардоба тумани, Пахтаобод посёлкасидаги 2 қаватли поликлиника биносини,   собиқ “Мурувват агросаноат” МЧЖнинг бир қатор биноларини,  Ширин шаҳридаги 26-автомобилларга ёқилғи қуйиш станцияси ҳамда собиқ патанотомия бўлими бино-иншоотларини, Боёвут туманидаги юқумли касалликлар шифохонаси бўлимининг  бўш турган биносини, фойдаланилмаётган гинекология, терапия, болалар бўлимлари бино-иншоотларини, марказий шифохонанинг бўш турган биносини, Сайхунобод туманидаги собиқ юқумли касаллликлар шифохонаси биносини, Сирдарё туманидаги  “У Юсупов” номли терапия бўлимининг бўш турган биносини  инвестиция мажбурияти қабул қилган ҳолда “ноль” харид қийматида олишлари мумкин.

Мирзаобод туманидаги бўш турган стомотология биноси ва Сирдарё туманидаги  собиқ “Камаристон” қишлоқ врачлик пункти биносини оммавий савдога чиқариш белгиланган.

Умумий ер майдони 2,3 гектарга тенг “Гулистон экспертментал механик таъмирлаш заводи” масъулияти чекланган жамияти ҳамда Сирдарё туманидаги  “2513 сонли автомобиль парки” давлат корхонаси   негизида янги кичик саноат зоналари ташкил этилиши кутилмоқда.

Қарор асосида  Сирдарё вилояти туман (шаҳар)лари ҳокимларига “Давлат мулкини ижарага бериш маркази” давлат унитар корхонаси  билан биргаликда тадбиркорлик фаолиятини юритиш учун республика давлат бошқаруви органи тасарруфида бўлган туман (шаҳар) ҳудудида жойлашган фойдаланилмаётган давлат мулки объектларини (майдонларини), тегишли туман (шаҳар) ҳокимининг тегишли мурожаатидан сўнг икки ой муддатда балансда сақловчилар томонидан уларни ижарага бериш таъминланмаган тақдирда, истисно тариқасида, бир йилгача бўлган муддатга ижарага бериш тўғрисида қарор қабул қилиш ҳуқуқи берилган.  Бунда қонун ҳужжатларида назарда тутилган тартибда балансда сақловчиларга ажратмалар тегишли туман (шаҳар) бюджетига йўналтирилади.

Ўз мухбиримиз.

 

© Copyright 2008 - 2017    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Сайт не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений.

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"