Рус
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
3824
10193
9200

+993
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
74172
308009
117820

+190189

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 10 751 115

Andijon_300Давлат активларини бошқариш агентлиги навбатдаги пресс-турни Андижон вилоятига амалга оширди. Дастлаб иштирокчиларга агентликнинг ташкил этилиши, унинг олдига қўйилган вазифалар ҳақида маълумот берилди.

Маълумки, агентлик иқтисодиётда давлат иштирокини камайтириш орқали, объектларни хусусий секторга сотиш, Е-аукционда онлайн савдоларни ташкил этиш, корпоратив бошқарув орқали давлат улуши бор корхоналарни самарали бошқариш, инвестиция мажбуриятларини мониторинг қилиш, банкротлик, баҳолаш, ижара каби масалаларда ягона давлат сиёсатини юритади.

Пресс-тур қатнашчилари  Хўжаобод туманидаги собиқ “Тўраобод” қишлоқ врачлик пункти биносида амалга оширилган ишлар билан яқиндан танишди. Маълум бўлишича, тумандаги Тўраобод, Фақир ва Янги Фарғона маҳалла фуқаролар йиғинлари ҳудудида 10500 нафар аҳоли истиқомат қилади. Бироқ бу ерда бирорта ҳам тиббиёт муассасасининг йўқлиги аҳолига муайян қийинчиликлар келтириб чиқараётган эди. Тиббий хизмат эса марказда эди. Мазкур бино 12 ой муддатда 1 миллиард 600 миллион сўм инвестиция киритиш ва 15 та янги иш ўрни яратиш шарти билан “Zumradxon shifo” масъулияти чекланган жамиятига тўғридан-тўғри берилган эди. Ҳозирга қадар объектда 2 миллиард 200 миллион сўмлик қурилиш-таъмирлаш ишлари бажарилиб, хорижий давлатлардан 106 минг АҚШ доллари қийматидаги замонавий тиббий ускуна ва жиҳозлар олиб келиб ўрнатилди.

Агентлик ходимлари томонидан қайд этилганидек, бугунги кунда Андижон вилоятида жами 97 та объект бўш турибди. Уларнинг 15 таси онлайн савдоларга қўйилган. Қолганларида хатлов, баҳолаш ишлари олиб бориляпти.

Бугунги кунда агентликнинг Андижон вилояти ҳудудий бошқармаси томонидан хўжалик субъектлари билан тузилган, умумий қиймати 240 миллиард 947 миллион сўм ва 15 миллион 700 минг доллар миқдоридаги инвестиция киритиш мажбурияти белгиланган  170 та шартнома назоратга олинган. Айни пайтда 221 миллиард 838 миллион сўм ва 16 миллион 195 минг АҚШ доллари миқдоридаги инвес­тиция ўзлаштирилиб, режа-графикка асосан белгиланган ишлар ортиғи билан бажарилмоқда.

Жорий йил якуни бўйича 79 та объектда ишлар тугалланиб, 66 миллиард 647 миллион сўм ва 15 миллион 700 минг АҚШ доллари миқдорида инвестиция ўзлаштирилиши ҳамда яна 2 минг 645 та янги иш ўрни яратилиши режалаштирилган.  Ҳозирда объектда амбулатор ва стационар шароитда терапия, педиатрия-диагностика, маслаҳат, консерватив даволаш, физиотерапия, ультратовуш диагностикаси, клиник лаборатория диагностикаси фаолияти йўлга қўйилган.

Пресс-тур қатнашчилари Хўжаобод туманидаги инвестиция шартномаси асосида фаолият юритаётган “Oliy standart tex” МЧЖга ташриф буюрди. Қайд этилганидек, 1987 йилда қуриб фойдаланишга топширилган Хўжаобод тумани қишлоқ хўжалиги касб-ҳунар коллежига тегишли бўлган 1080 кв.метр майдонга эга машина-трактор гаражи 2019 йил 7 июль куни “Oliy standart tex” МЧЖга ижара шартномаси асосида берилган. Тадбиркор объектда қурилиш-таъмирлаш ишларини бажариб, янги замонавий дастгоҳлар олиб келган, буларга 1 млн. АҚШ доллари миқдоридаги сармоя сарфланган. Натижада объектда замонавий трикотаж маҳсулотларини ишлаб чиқариш йўлга қўйилиб, 200 нафар фуқаро иш билан таъминланган.

Тадбиркор томонидан фаолиятини кенгайтириш мақсадида қишлоқ хўжалиги касб-ҳунар коллежининг 1300 кв.метр майдонга эга ўқув биноси мазкур корхонага 2019 йил 28 август кунги уч томонлама ижара шартномаси асосида берилган. Ушбу объектда тадбиркор ярим тайёр маҳсулотларга гул босиш фаолиятини йўлга қўйиш учун дастгоҳлар олиб келган. Лекин пресс-тур давомида маълум бўлишича, давлатимиз раҳбарининг фармонига мувофиқ, 2019 йил 1 сентябрдан бошлаб академик лицей ва касб-ҳунар коллежларининг фойдаланилмай турган биноларидан ташқари бошқа ижтимоий объектларни доимий фойдаланиш ҳуқуқи билан хўжалик фаолиятига жалб қилиш тартиби эълон қилинган. Муаммоли вазият шуки, тадбиркорнинг қўшимча бизнеси учун ижарага олган ҳудуд коллежнинг эски биносидир.  Ҳозирда бинони хусусийлаштириш дас­турига киритиш ишлари олиб борилиб, туман ҳокимлиги балансига ўтказиб бериш учун Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигидан муносабат сўралган.

Андижон вилоятида инвестиция шартномаси асосида тадбиркорлик субъектларига тўғридан-тўғри берилган 56 та объектнинг 52 тасида аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш муассасалари, 3 тасида трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқариш, 1 тасида хусусий мактаб ташкил этиш кўзда тутилган.

Кейинги ташриф Асака туманидаги “Асака ёғ” АЖга бўлди. Мазкур объектнинг 51 фоиз давлат улуши сотувга қўйилган. Иштирокчилар бунинг сабабларини ўрганишди. Бу ерда ички ва ташқи бозор учун ўсимлик ёғи, хўжалик совуни, пахта шроти, пахта чигити шелухаси ишлаб чиқарилади. Бугунги кунда жамиятда 650 нафар ишчи-ходим  меҳнат қилмоқда.  Корхона устав капитали 2 747 463 810 сўм, акциялар сони 4 313 130 дона, битта акциянинг баҳоси эса 637 сўм.  Корхонада корпоратив бошқарув усуллари жорий этилган бўлиб, даромад миқдори ўртача 10-15 фоиз ошиб бормоқда. 2018 йилда олинган соф фойда 2 млрд. 191 млн. сўмни ташкил этган. Лекин бу кўрсаткич бугунги кун талабларига мос келмайди. Корхонага инвестор жалб қилиш ва замонавий технологик линиялар, ускуналар келтириш орқали яна кўплаб янги иш ўринлари яратиш лозим. Шу боис, корхонанинг давлат улуши сотувга қўйилган.

Пресс-тур якунида Андижон шаҳридаги “Аndijon biokimyo zavodi” акциядорлик жамияти фаолияти ҳам кўздан кечирилди. 2018 йилда жамият томонидан қиймати 107,4 млрд. сўм бўлган 1559,2 минг дал озуқа этил спирти ишлаб чиқарилиб, 4,5 млрд. сўм соф фойда олишга эришилган.  Ўтиб бораётган йил якуни бўйича қиймати 131,5 млрд. сўм  бўлган 1345 минг дал озуқа этил спирти ишлаб чиқарилиб,  4,9 млрд. сўм соф фойда олиниши кутилмоқда. Ҳозирда жамиятда 478 нафар ишчи-хизматчи фаолият кўрсатмоқда. Жамиятда корпоратив бошқарув кодекси жорий этилгандан сўнг корхонанинг ишлаб чиқариш қувватлари йилдан йилга ортиб бормоқда. Бунга  жамият фаолиятида очиқлик, ошкоралик, шаффофлик таъминланганлиги, акция­дорлар ҳамда ишчи-хизматчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва қонуний манфаатларини таъминлаш каби ишлар ўз вақтида амалга оширилгани муҳим омил бўлмоқда.

Давлат активларини бошқариш агентлиги
Ахборот хизмати.
 
TOP-статьи


© Copyright 2008 - 2019    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено!
Администрация сайта не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений, размещенных на сайте.
Условия использования информации

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"