Рус
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
9738
8532
9599

-1067
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
230764
257963
11274

+246689

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 9 182 854

eksport_300Ташқи савдо мамлакатлараро иқтисодий муносабатларнинг энг оддий ва энг қадимий шаклидир. Буюк Ипак йўли инсоният тарихида илк марта Шарқ ва Ғарб дунёсини бир-бири билан боғлаш ва қитъалараро савдони йўлга қўйишди бемисл роль ўйнаган. Бу йўл қадимги ҳудудларимизда жойлашган шаҳарларда ҳам савдо-сотиқ кенг қулоч ёйишига сабаб бўлган.

Мустақил давлатимиз жаҳондаги саноати ривож­ланган мамлакатлар билан сиёсий-дипломатик, савдо-иқтисодий ва маданий алоқалар ўрнатмоқда. Мутахассислар таъкидлашганидек, мамлакатнинг ташқи иқтисодий имконияти табиий ресурсларнинг мавжудлиги, ишлаб чиқариш ва илмий-техник имконият­ларнинг барпо этилиши, инфратузилма, ижтимоий соҳа, маҳсулот ва хизматларнинг мамлакат ташқарисига экспорт қилиниши ёхуд чет эл фуқароларига, корхона ва ташкилотларига, республикадаги хорижий корхоналар ва қўшма корхоналарга сотилиши билан аниқланади.

Ташқи савдо бир мамлакатнинг бошқа мамлакат ёки мамлакатлар билан олиб борадиган ўзаро товар алмашиш жараёни бўлиб, у мамлакатдан товар ва хизматлар чиқиши (экспорт) ва кириб келиши(импорт)дан ташкил топади. Экспорт ва импорт йиғиндиси эса мамлакатнинг ташқи савдо айланмасини ташкил этади. Мамлакатлар ўртасида савдо-сотиқнинг ривожланиши икки томонлама фойда олиш имконини вужудга келтиради.

Мамлакатнинг муайян даврдаги экспорт ва импорт қийматларининг йиғиндиси ташқи савдо айланмасидир. Ташқи савдо айланмасини ҳисоблашда, асосан, экспорт ва импорт қилинган товарлар ва хизматлар кўрсаткичларидан фойдаланилади.

Товарлар экспорти товарларни уларни қайтариб олиб кириш мажбуриятисиз Ўзбекистоннинг божхона ҳудудидан олиб чиқиш бўлса, хизматлар (ишлар) экспорти республика резидентлари томонидан норезидентларга, иқтисодий географик жойлашувидан қатъи назар, кўрсатилган хизматлар (бажарилган ишлар)дир.

Шунингдек, товарлар импорти товарларни уларни қайтариб олиб чиқиш мажбуриятисиз юртимизнинг божхона ҳудудига олиб кириш бўлиб, хизматлар (ишлар) импорти эса норезидентлар томонидан республика резидентларига, иқтисодий географик жойлашувидан қатъи назар, кўрсатилган хизматлар (бажарилган ишлар)дан иборат.

Давлат статистика қўмитаси маълумотига кўра, 2018 йил якуни бўйича республикамиз ташқи савдо айланмаси 2017 йилга нисбатан 25,8 фоиз ошиб, 33 430,0 млн. АҚШ долларини ташкил этган. Бунда амалга оширилган экспорт ҳажми 13 990,7 млн. АҚШ доллари (ўсиш суръати – 11,4 фоиз)га ва импорт ҳаж­ми 19 439,3 млн. АҚШ доллари (ўсиш суръати – 38,7 фоиз)га тенг бўлган.

Ташқи савдо айланмаси кўрсаткичларидан экспорт таркиби таҳлил қилинганда, товарлар ичида2018 йил якунларига кўра энергия манбалари ва нефт маҳсулотлари 65,9 фоиз ўсгани маълум бўлади. Бу уларнинг бошқа экспорт товарлари ичида етакчилик қилаётганини кўрсатади. Аксинча, пахта толаси экспорти 53,4 фоиз камайгани кузатилган. Бу ҳол пахта хомашёсини юқори қўшилган қийматга эга бўлган тўқимачилик маҳсулотлари ишлаб чиқариш ва экспортга йўналтириш билан изоҳланади.

Хусусан, 2018 йил давомида 1300,3 млн. АҚШ доллари миқдорида тўқимачилик маҳсулотлари экспорти амалга оширилган. Бу кўрсаткич 2017 йилнинг мос даврига нисбатан 14,7 фоиз ўсиб, умумий экспорт ҳажмининг 9,3 фоизини ташкил қилади. Йил бошидан 348 турдан ортиқ тўқимачилик маҳсулоти дунёнинг 57 та давлатига экспорт қилинган.

Импорт таркибида эса машина ва асбоб-ускуналар ўтган йилга нисбатан 65,4 фоиз ўсган.

Ўлкамизда ўрта асрлардан бошланган халқаро савдо-иқтисодий алоқалар бугунги интеграциялашув жараёнида ҳам ўз ўрнига эга. Мамлакатимиз мустақилликка эришгач, халқаро савдони эркинлаштиришнинг асосий омилларидан бири бўлган халқаро иқтисодий ташкилотларга аъзо бўлди. Айни пайтда Ўзбекистон Бирлашган Миллатлар Ташкилоти (БМТ), Европа хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти (ЕХҲТ), Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги (МДҲ), Шанхай ҳамкорлик ва хавфсизлик ташкилоти (ШҲХТ), Марказий Осиё ҳамкорлик ташкилоти (МОҲТ), Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти (ИҲТ), Жаҳон савдо ташкилотининг кузатувчиси (ЖСТ), Жаҳон банки (ЖБ), Халқаро тикланиш ва тараққиёт банки (ХТТБ), Халқаро ривож­ланиш уюшмаси, Халқаро молия корпорацияси (ХМК), Осиё тараққиёт банки, Ислом тараққиёт банки, ЮНЕСКО каби ўнлаб нуфузли халқаро ташкилотлар
аъзосидир. Мамлакатимизнинг жаҳон ҳамжамиятига интеграциялашувида Халқаро валюта жамғармаси (ХВЖ) билан ҳамкорлиги алоҳида ўрин тутади.

Ўзбекистон халқаро савдода иштирок этар экан, иқтисодиётда экспорт ва импортни ривожлантириш орқали қандай имкониятларга эга бўлади?

– Аввало, ташқи бозорга тайёр маҳсулотлари билан чиқаётган ишлаб чиқарувчилар рағбатлантирилади, яъни улар маҳсулотларини экспорт қилиш орқали барқарор валюта захираларига эга бўладилар, – дейди Ўзбекистон Республикаси Давлат статис­тика қўмитаси раисининг иқтисодий статистика бўйича ўринбосари Аъзам Икромов. – Иккинчидан, ишлаб чиқарувчилар учун ўз эҳтиёжларидан келиб чиқиб, ишлаб чиқаришни кенгайтириш мақсадида техника ва технологияларни харид қила олиш имконияти туғилади. Учинчидан, ташқи бозорларни мониторинг қилиш орқали ички ва ташқи бозорларда талабгор бўлган импорт ҳамда экспорт товарлари ўрнини босувчи маҳсулотларни ишлаб чиқарадиган янги корхоналарни қуриш, янги иш ўринларини шакллантириш мумкин бўлади. Тўртинчидан, миллий иқтисодиётда технологик янгиланиш амалга ошади ва миллий саноат ишлаб чиқаришига янги техника ва замонавий ускуналар жалб этилади. Натижада жаҳон бозорида рақобатлаша оладиган миллий маҳсулотлар ишлаб чиқарилади. Шунингдек, мамлакатимизда халқаро савдо-иқтисодий алоқалар ривож­ланиши орқали миллий иқтисодиётнинг жаҳон иқтисодиётига интеграллашуви янада мустаҳкамланади.

Мутахассис фикрича, мамлакат иқтисодиёти учун экспортнинг аҳамияти катта. Яъни бу жараён ЯИМнинг ошишига ёрдамлашади ҳамда корхона ва ташкилотларда янги иш ўринлари яратилади. Экспорт ҳажми қанча катта бўлса, шунча кўп маблағ давлат бюджетига тушади. Қолаверса, экспорт мамлакатга чет эл валютасини жалб этади.

Пойтахтимиздаги Миллий матбуот марказида Давлат статистика қўмитаси томонидан “Ўзбекистон Республикасида ташқи савдо айланмаси кўрсаткичларининг шакллантирилиши” мавзусида бўлиб ўтган матбуот анжуманида юқоридагилар хусусида батафсил маълумот берилди.

Г. МУРОДАЛИЕВА.

 
TOP-статьи


© Copyright 2008 - 2019    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено!
Администрация сайта не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений, размещенных на сайте.
Условия использования информации

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"