Рус
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
6219
9043
11547

-2504
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
152977
267173
79851

+187322

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 8 847 104


investitsiya_300_22541Кейинги йилларда давлат мулки объектини инвестиция киритиш шарти билан сотиб олган сармоядорларга яратиб берилаётган шарт-шароитлар ва имкониятлар тўғрисида кенг жамоатчиликни хабардор қилиш ва тушунтириш жараёни ўз самарасини бериб, инвестиция мажбурияти билан бўш турган бино-иншоотни сотиб олишга қизиқиш кучаймоқда.

Шу ўринда рақамларга эътибор берадиган бўлсак, йил бошидан 1 537 та лойиҳа бўйича (ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 1,29 баравар кўп) 9,1 трлн. сўмлик инвестиция киритилиши ва 50 607 та янги иш ўрни яратилиши назоратга олинган. Шундан 137 та (ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 1,4 баравар кўп) объектда инвестиция лойиҳалари тўлиқ якунланди ҳамда объектларга 421,1 млрд. сўмлик инвестиция сарфланиши ҳисобига 4 313 та янги иш ўрни яратилди.

Шунингдек, 1 367 та шартнома бўйича давлат активларига инвестициялар жалб қилиниши устидан мониторинг олиб борилаётган бўлиб, 8,5 трлн. сўм миқдоридаги инвестиция киритилиши ва 47 мингдан зиёд янги иш ўрни барпо этилиши белгиланган.

Мазкур кўрсаткичлар миқёсини янада кўпайтириш ва бу борадаги ишларнинг самара беришини таъминлаш мақсадида Давлат активларини бошқариш агентлиги томонидан инвесторларнинг объектларга инвестиция киритиш жараёнида шартномавий мажбуриятларни бажариши борасидаги ҳуқуқий онгини ошириш ҳамда бу пайтда юзага келаётган муаммоларни ўрганиш, аниқланган камчиликларни жойида ҳал этиш учун республикамизнинг барча ҳудудларида семинар-тренинглар ўтказилди.

Ушбу тадбирларда инвесторларнинг ҳуқуқий билимини кенгайтиришга қаратилган маълумотлар ҳамда мамлакатимизда сармоядорларга яратиб берилаётган кенг имкониятлар ҳақида атрофлича ахборотлар берилди. Инвестициявий мажбуриятларни бажариш тартиби, амалдаги қонунчилик нормалари талаблари, давлат мулки объектларини инвестициявий ва ижтимоий мажбуриятлар асосида сотиб олган инвесторлар учун қонунчилик талабларини соддалаштириш борасида қилинган ишлар ҳамда янги таҳрирдаги қонун ҳужжатлари билан таништирилди.

Шу билан бирга, инвесторлар томонидан инвестициявий ва ижтимоий мажбуриятлар зиммага олинган объектларга сармоя киритиш чоғида юзага келаётган муаммолар тегишли идораларнинг мутасадди ходимлари билан биргаликда атрофлича муҳокама қилинди ва бу борада кўрилиши лозим бўлган чоралар, амалга ошириладиган ишлар юзасидан кўрсатма ҳамда тавсиялар берилди.

Семинар-тренинглар қизғин баҳс-мунозараларга, савол-жавобларга бой бўлди. Энг муҳими, тадбиркорларни қийнаб келаётган кўплаб масалалар ўз ечимини топди. Шу боис ҳам тадбиркорлар бундай юзма-юз мулоқотларни тез-тез ўтказиб туриш ўта фойдали ва муҳим эканлигини, пировард натижа инвестицион муҳитни янада яхшилашга хизмат қилишини билдиришди.

Сардор ЖУМАЕВ,

Давлат активларини бошқариш агентлиги бошқарма бошлиғи.

 

 
TOP-статьи


© Copyright 2008 - 2019    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено!
Администрация сайта не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений, размещенных на сайте.
Условия использования информации

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"