Рус
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
2583
5321
5115

+206
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
167212
267173
65616

+201557

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 8 861 339

uzex_300_55412Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 1 мартдаги қарори билан “Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси” акциядорлик жамиятининг биржа савдоларида қимматбаҳо металларни сотиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

Мазкур қарорга кўра, эндиликда товар-хом ашё биржасида қимматбаҳо металлар (олтин, кумуш, платина) қуймаси, грануласи ёки кукуни сотилади.

Қимматбаҳо металлар ишлаб чиқарувчилар ва биржа савдоларининг бошқа иштирокчилари сотувчи сифатида савдоларда иштирок этишлари мумкин. Саноатда ишлатиладиган маҳсулотларни қайта ишлаш қувватига эга бўлган ишлаб чиқарувчилар, шунингдек, юридик шахслар ва якка тадбиркорлар – қимматбаҳо металлардан заргарлик буюмлари ва бошқа буюмлар ишлаб чиқарувчилар биржа савдоларида қимматбаҳо металларнинг харидорлари ҳисобланади.

Қимматбаҳо металларнинг бошланғич нархи Лондон қимматбаҳо металлар бозори уюшмасининг сўнгги тонгги фиксингига асосан Ўзбекистон миллий валютасида белгиланади. Харидорлар ҳисоб-клиринг палатасидаги ўз ҳисоб рақамларига биржа битимининг мўлжалланаётган суммасининг 1 фоизи миқдоридаги закалатни ўз ичига олган авансни киритадилар.

Қимматбаҳо металлар бўйича биржа савдолари қонун ҳужжатлари, биржа савдолари ва ҳисоб-клиринг хизмати қоидаларига мувофиқ амалга оширилади. Биржа савдолари орқали сотиб олинган қимматбаҳо металларни экспортга сотиш мумкин эмас.

Электрон биржа савдоларининг ўтказилиш вақти Ўзбекистон респуб­лика товар-хом ашё биржасининг расмий сайти орқали эълон қилинади.

“ЎзРТХБ” АЖ матбуот хизмати.

 

 

 
TOP-статьи


© Copyright 2008 - 2019    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено!
Администрация сайта не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений, размещенных на сайте.
Условия использования информации

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"