Рус
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
6879
8469
10776

-2307
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
207876
280665
11460

+269205

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 10 015 963

yuksalish_300_5541Республикамизда 10 мингга яқин нодавлат нотижорат ташкилоти мавжуд бўлиб, шундан 811 таси 2018 йилда тузилган. Жорий йилнинг дастлабки ойидаёқ улар сони яна биттага кўпайди, ННТ шаклидаги “Юксалиш” умуммиллий ҳаракати Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилди. Хўш, янги тузилманинг фаолият мақсади нимага қаратилган?

Пойтахтимизда бўлиб ўтган тақдимот маросими иштирокчиларига шу ҳақда батафсил маълумот берилди.

Ҳаракатнинг асосий мақсади Ўзбекистон тараққиётига бефарқ бўлмаган барча фуқаролар, хорижда истиқомат қилаётган ватандошлар, бизнес ҳамжамияти, академик доира вакилларини амалга оширилаётган ислоҳотлар атрофида ихтиёрийлик асосида бирлаштиришдир. Умуммиллий ҳаракатга аъзо бўлиш бепул ва бу жараённи енгиллаштириш мақсадида махсус портал (www.yumh.uz) яратилган.

Фаолият йўналишлари халқ ва бизнес ҳамжамияти билан очиқ мулоқотни йўлга қўйиш, бизнес ва академик доира, фуқаролик жамияти институтлари, халқаро ташкилотлар вакиллари билан тадқиқотлар ўтказиш, режалаштирилган, шу жумладан, давлат дастурида назарда тутилган ислоҳотларни амалга оширишга кўмаклашиш, жамоатчилик назоратининг самарали тизимини шакл­лантириш, фуқаролар ва ННТ ташаббусларини ўрганиш ва қўллаб-қувватлашдан иборат.

Амалга оширадиган вазифалари: биринчидан, тадбиркорлар иштирокида форумлар ва мунозара клублари, телемунозаралар ташкил қилиб бориш орқали илғор ғоялар ва муаммоларни ҳал этиш бўйича таклифларни илгари суриш, хорижий инвесторлар билан ишлаш, хусусан, ахборот тақдим этиш бўйича тезкор механизмларни йўлга қўйиш, фуқароларни қизиқтирган масалалар юзасидан давлат органлари вакиллари ва экспертлар иштирокида учрашувлар ташкил этиш; иккинчидан, аҳоли ўртасида долзарб масалалар юзасидан ижтимоий сўровлар ўтказиш, мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича илмий ва таҳлилий материаллар тайёрлаш, халқаро ташкилотлар, маҳаллий ва хорижий ҳамкорлар билан қўшма лойиҳаларни амалга ошириш; учинчидан, қонунчиликдаги сўнгги ўзгаришларни фуқароларга тушунарли тилда тезкор етказиш, қабул қилинган дастурларнинг ижроси ҳолати бўйича ахборот бериб бориш, Ўзбекистонда юз бераётган
ислоҳотларнинг бориши билан халқаро ҳамжамиятни таништириш ва бошқалар.

“Юксалиш” умуммиллий ҳаракати ҳозирданоқ халқаро ташкилотлар билан ҳамкорликдаги лойиҳаларни амалга оширишга киришган. Қозоғистоннинг Фуқаролик жамиятини ривожлантириш уюшмаси билан фуқаролик жамияти институтларини ривожлантириш ҳамда давлат ва жамият бошқарувида фуқароларни жалб этиш лойиҳасига оид ишлар бошланган. UNICEF ташкилоти билан бирга ёшларнинг ислоҳотлар бўйича хабардорлик даражасини оширишга қаратилган тадқиқотлар, Конрад Аденауэр жамғармаси билан фуқаролик жамиятини ривожлантириш ҳамда ислоҳотларнинг жойларда амалга оширилиши бўйича жамоатчилик мониторинги тадбирларини ўтказишга келишиб олинган.

Замира ТОЖИЕВА.

 

 
TOP-статьи


© Copyright 2008 - 2019    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено!
Администрация сайта не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений, размещенных на сайте.
Условия использования информации

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"