Рус
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
4238
4961
5935

-974
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
86162
205121
151672

+53449

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 7 547 887

elektronny_torg_300Президентимизнинг 2018 йил 11 октябрдаги “Давлат мулки объектларини ва ер участкаларига бўлган ҳуқуқларни тадбиркорлик субъектларига сотиш тартибини соддалаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармонига асосан, бўш турган давлат кўчмас мулк объектлари баҳоланмасдан, 1 сўмга тенг қийматдаги бошланғич нархда “E-IJRO AUKSION” электрон савдо майдончасида аукционга чиқариш орқали инвестициявий ва ижтимоий мажбуриятлар белгиланган ҳолда сотилмоқда.

Бундан кўзланган мақсад жойларда бўш турган, фаолият юритмаётган объектлардан самарали фойдаланишни ташкил қилиш, бу борадаги муаммо ва тўсиқларни бартараф этиш, тадбиркорларга объектларни беришда муддатларни қисқартириш, ўтказиладиган савдоларда шаффофликни таъминлаш, эркин рақобат муҳитини яратишдан иборат.

Бугунги кунда мазкур фармон ижросини таъминлаш мақсадида Давлат рақобат қўмитасининг ҳудудий органлари томонидан бир қатор ишлар олиб борилди. Жумладан, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликларининг қарорларига асосан ҳудудларда ўтказилган хатлов натижасида бўш турган деб эътироф этилган давлат мулки объектларидан 350 таси 193,7 млрд. сўм инвестициявий ва ижтимоий мажбуриятларни бажариш ва 3 908 та янги иш ўрни яратиш шарти билан 1 сўмга тенг қийматдаги бошланғич нархда ”E-IJRO AUKSION” электрон савдо майдончаси орқали оммавий савдоларга чиқарилган.

Айни пайтда ушбу электрон савдо майдончасига савдоларга чиқарилган давлат мулки объектларидан 151 таси 10,2 млрд. сўмлик тўловни амалга ошириш, 55,5 млрд. сўмлик инвестициявий ва ижтимоий мажбуриятларни бажариш ҳамда 1 612 та янги иш ўрни яратиш шарти билан сотилиши таъминланди.

Масалан, Фарғона вилоятида 96 та давлат мулки объекти 1 сўмга тенг қийматдаги бош­ланғич нархда “E-IJRO AUKSION”га чиқарилган бўлиб, шундан 27 таси (28,1 фоизи) 1,4 млрд. сўмга 5,9 млрд. сўмлик инвестиция­вий ва ижтимоий мажбурият ҳамда 235 та янги иш ўрни яратиш шарти билан сотилди.

Фарғона вилояти, Қўштепа тумани, Мус­тақиллик кўчасида жойлашган чойхона биноси 200,0 млн. сўмлик инвестициявий ва ижтимоий мажбуриятлар ҳамда 3 та янги иш ўрни яратиш шарти асосида 121 млн. сўмга сотилди.

Навоий вилоятида 10 та давлат мулки объекти 1 сўмга тенг қийматдаги бош­ланғич нархда “E-IJRO AUKSION”га чиқарилган бўлиб, унинг 5 таси 3,1 млрд. сўмлик инвестициявий ва ижтимоий мажбурият ҳамда 49 та янги иш ўрни яратиш шарти билан тадбиркорлар томонидан 927,0 млн. сўмга сотиб олинган. Конимех тумани, Бирлик МФЙ, Нурафшон кўчасида жойлашган ўқув биноси ва иншоотлари 43 млн. сўмга ва 250 млн. сўмлик инвестиция киритиш, 5 та янги иш жойи очиш мажбурияти билан сотилди.

Наманган вилоятида 15 та давлат мулки объекти 1 сўмга тенг қийматдаги бош­ланғич нархда “E-IJRO AUKSION”га чиқарилган бўлиб, 13 таси (86,6 фоизи) 390,0 млн. сўмга сотилган. Бунда тадбиркорлар томонидан 4,6 млрд. сўмлик инвестиция­вий ва ижтимоий мажбуриятни бажариш ҳамда 146 та янги иш ўрни барпо қилиш вазифаси зиммага олинган. Чуст туманидаги Сабзазор МФЙ, Олмос кўчасида жойлашган фойдаланилмай бўш турган бино-иншоот “Chust kvents” хусусий корхонасига 1 йил давомида 100,0 млн. сўмлик тўловни амалга ошириш, 1200 млн. сўмлик инвестиция критиш ва 20 та янги иш ўрни яратиш шарти билан сотилди.

Хоразм вилоятида 28 та давлат мулки объекти 1 сўмга тенг қийматдаги бош­ланғич нархда “E-IJRO AUKSION”га чиқарилган бўлиб, 13 таси (46,4 фоизи) 966,0 млн. сўмлик тўловни амалга ошириш ҳамда 7,6 млрд. сўмлик инвес­тициявий ва ижтимоий мажбуриятни бажариш, 170 та янги иш ўрни яратиш шарти асосида сотилди. Масалан, Урганч шаҳрининг Ал-Беруний кўчасида жойлашган собиқ омборхона, ёғочсозлик цехи ва маъмурий бинолар фуқаро Раҳматжон Матчоновга 1 йил давомида 469,0 млн. сўмлик тўловни бажариш, 1 000 млн. сўмлик инвестиция киритиш ва 15 та янги иш ўрни яратиш мажбурияти билан сотилди.

Ҳозирда мазкур йўналишдаги ишлар қизғин давом эттирилмоқда. Шу ўринда тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш истагида бўлган барча жисмоний ва юридик шахсларни 1 сўмга тенг қийматдаги бошланғич нархда инвестициявий ва ижтимоий мажбуриятлар белгиланган ҳолда ўтказилаётган “E-IJRO AUKSION” электрон савдоларида қатнашиб, имконият­дан унумли фойланиш ва мулкдор бўлишга чақириб қоламиз.

Бунда улар “Электрон онлайн аукционларни ташкил этиш маркази” ДУКнинг e-auksion.uz сайти орқали иштирок этиш­лари ёки савдоларга чиқарилган давлат объектлари бўйича тўлиқ маълумот олиш учун Давлат рақобат қўмитасига (Тошкент шаҳри, Амир Темур кўчаси, 6-уй, тел.:
259-21-83, 259-22-16) ва унинг ҳудудий бош­қармаларига мурожаат қилиш­лари мумкинлигини билдирмоқчимиз.

Давлат рақобат қўмитаси.

 
TOP-статьи


© Copyright 2008 - 2018    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено!
Администрация сайта не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений, размещенных на сайте.
Условия использования информации

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"