Рус
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
6267
8575
7798

+777
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
137123
151672
84323

+67349

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 7 393 727

investitsiya_300Бугунги кунда аҳоли турмуш даражасини ошириш ва кўрсатилаётган хизматлар сифатини яхшилашда ҳудудларга тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб этиш муҳим ўрин тутади. Шу боис, мазкур масалага катта эътибор қаратилмоқда.

Президентимизнинг 2018 йил 15 августдаги “Тошкент шаҳрида инвестиция муҳитини яхшилаш бўйича экспериментни амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони айни шу йўналишдаги ўзига хос ҳужжат ҳисобланади.

Унга кўра, Тошкент шаҳри ва туманларнинг тегишли ҳудудларда мавжуд имконият ва шароитларни акс эттиришни назарда тутадиган инвестиция пас­портларини яратиш кўзда тутилган.

Шу ўринда инвестиция паспорти нима, у қандай мақсадда ишлаб чиқилади, деган савол туғилиши табиий. Бу борада эса хориж тажрибасига мурожаат қилиш фойдадан холи бўлмайди.

Таҳлилларга кўра, бугунги кунда дунёнинг кўплаб мамлакатларида минтақаларнинг иқтисодий ва инвестицион жозибадорлигини ошириш мақсадида ҳудуднинг инвестиция паспортини яратиш амалиёти қўлланилади. У ҳудудларни жадал ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш учун потенциал инвесторларни жалб қилишга мўлжалланган.

Ҳудудларнинг инвестиция паспорти (Investment passport) инвесторларнинг эҳтиёжларини ҳисобга олган ҳолда минтақадаги инвестицион муҳит ҳақида тўлиқ маълумотни ўзида акс эттирган ахборот-таҳлилий ҳужжатдир.

Кўпгина экспертлар минтақаларнинг инвестицион паспортини хорижий инвесторларни жалб қилиш учун реклама воситаси, деб ҳисоблашади.

АҚШда саноатга инвестицияларни жалб қилиш мақсадида штатлар, шаҳар ва бошқа маъмурий-ҳудудий тузилмалари ОАВ орқали ўз ҳудуди салоҳиятини намойиш этишади. Бу усул “бургомистрларнинг рақобати” номини олган бўлиб, у ҳам ҳудуднинг инвестиция паспортига асосланган.

Ушбу фаолият доирасида хорижий инвесторларга маҳаллий инфратузилма, меҳнат, солиқ тизими, кўчмас мулк нархи тўғрисида маълумот берилади. Бундан ташқари, ҳукумат мазкур таҳлилий ҳужжат орқали ер сотиб олиш ва қуриш, транспорт хизматлари, алоқа ҳолати, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш чора-тадбирлари ва маҳаллий бозорнинг талаби ҳақида ахборот тақдим этади.

Хитойда хорижий сармоядорларни мамлакатнинг инвестицион имкониятлари тўғрисида ахборот беришнинг очиқ тизими амал қилади. Ҳудудларнинг инвестиция паспортлари маҳаллий ҳокимиятларнинг расмий веб-сайтларида жойлаштирилади. Хорижий инвесторлар мазкур ҳужжат воситасида инвестицион ло­йиҳалар доирасида ҳукумат ва маҳаллий ҳокимият томонидан бериладиган турли имтиёзлар тўғрисида хабардор бўлиши мумкин.

Ҳозирги вақтда ҳудуднинг инвестиция паспортларини ишлаб чиқиш амалиёти Россия, Беларусь, Украина ва Қозоғистонда муваффақиятли қўлланилмоқда.

Россия Федерацияси ва Беларусдаги ҳудудларнинг инвестиция паспортларини ўрганиш жараёни шуни кўрсатдики, маҳаллий ҳокимият органлари ушбу ҳужжатларда асосий эътиборни минтақанинг географик жойлашуви, иқтисодий имкониятлари, табиий ресурслар салоҳияти, саноат инфратузилмаси, электр, газ ва сув таъминоти ҳолати, демографик ресурс, сайёҳлик, транспорт ва алоқа, транзит ва логистика инфратузилмалари ҳақида маълумот беришга қаратишган.

Шунингдек, ахборот-таҳлилий ҳужжат ҳудудда амалга оширилаётган инвестицион лойиҳалар, уларнинг норматив-ҳуқуқий асослари ва мазкур жараёнда ўрнатилган тартиб, инвестицион объектлар тўғрисидаги маълумотларни ўз ичига қамраб олган. Сармоядорлар инвестицион фаолият ҳақида аниқ тасаввурга эга бўлиши учун статистик ва аналитик жадваллар, графиклар билан тўлдирилган.

Ҳудудларнинг инвестиция паспортлари маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг махсус порталлари ва веб-сайтларида жойлаштирилиб, маълумотлар ҳар чоракда ёки ҳар йили мунтазам янгиланиб турилади.

Шуни таъкидлаш керакки, инвестиция паспорти сармоядорга ишбилармонлик муҳитини яхшилаш бўйича турли чора-тадбирларнинг амалга оширилишини ҳисобга олган ҳолда ҳудуднинг асосий имкониятлари, унинг жозибадорлиги, ривожлантириш истиқболлари ҳақида маълумот беради.

Хорижий тажрибанинг кўрсатишича, инвестиция паспортлари тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб этиш, бунинг учун қулай муҳитни яратиш, сармоядорларга мамлакатда яратилган имкониятлар борасида кенг маълумот бериш мақсадида ишлаб чиқилади.

Ўзбекистонда ҳам ҳудудларнинг инвестиция паспортларини ишлаб чиқиш орқали бир қатор масалаларни ҳал этиш мумкин.

Биринчидан, улар асосида хорижий мамлакатларда ташкил этилаётган иқтисодий форумлар учун тақдимот видеороликларини тайёрлаш имкониятлари кенгаяди.

Иккинчидан, инвестиция паспортининг электрон кўринишини рус ва инглиз тилларида маҳаллий ҳокимият органлари расмий веб-сайтларида ва хориждаги дипломатик муассасаларда жойлаштириш йўли билан чет эл инвесторларини тегишли ҳудуднинг ўзига хос хусусиятлари ҳамда инвестицион жозибадорлиги борасида хабардор қилиш мумкин бўлади. Бу эса, ўз навбатида, Ўзбекистонга хорижий инвестициялар оқимини кўпайтиришда муҳим омил бўлиб хизмат қилади.

Тимур АҲМЕДОВ,

Ўзбекистон Республикаси Президенти

ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро

тадқиқотлар институти бўлим раҳбари.

 
TOP-статьи


© Copyright 2008 - 2018    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено!
Администрация сайта не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений, размещенных на сайте.
Условия использования информации

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"