Рус
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
3037
5935
5903

+32
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
80000
205121
151672

+53449

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 7 541 725

birja_300_55652Халқаро тажрибага кўра, қимматли қоғозлар бозори иқтисодиётнинг турли тармоқлари учун зарур инвестицияларни жалб қилишнинг муҳим манбаи бўлиб, банк кредити орқали молиялаштиришнинг муқобили саналади.

Шу боис ҳам ҳар қандай давлат иқтисодий тизимининг ҳолати фонд бозоридаги фаолликда намоён бўлади.

Мазкур бозорда юридик ёки жисмоний шахслар ўз маблағини келгусида фойда олиш мақсадида акция ҳамда бошқа қимматли қоғозларга йўналтиради. Қимматли қоғозлардан фойда олиш дивиденд ёки фоиз кўринишида ёхуд уларни иккиламчи равишда юқорироқ баҳога сотиш эвазига амалга оширилади.

Хўш, мамлакатимизда бу жараён қандай йўлга қўйилган? “Фонд бозорида жисмоний шахс­лар учун яратилган шароит ва имкониятлар” мавзуига бағишланган матбуот анжумани шу савол доирасида кечди. “Тошкент” республика фонд биржаси раҳбарияти томонидан маълумот берилганидек, Жанубий Корея биржаси билан ҳамкорликда ишга туширилган ягона дастурий-техник мажмуа бир қатор афзаллик ва қулайликларга эга бўлиб, у савдо, брокерлик, ҳисоб-китоб ва клиринг, депозитар ва назорат тизимларини ўзида бирлаштирган.Ягона мажмуа, энг аввало, қимматли қоғозлар бозорида ортиқча ҳужжатларнинг қоғоз кўринишидаги айланувига барҳам берди. Агар илгари битимларнинг амалга оширилиши учун бир неча кун сарфланган бўлса, эндиликда бу жараён бир неча дақиқани ташкил этмоқда. Энг муҳими, савдолар халқаро стандартлар даражасида ўтказилмоқда.

Ушбу савдо тизимининг айниқса жисмоний шахслар учун энг асосий қулайлиги мобиль илова орқали савдолашиш ва ўз ҳисобини бошқариш, мобиль тўлов тизими воситасида ҳисобни тўлдиришдир. Бунинг афзаллиги шундаки, масалан, мижоз ва брокер қимматли қоғозни сотиш ёки сотиб олиш масаласида бевосита учрашишга имкония­ти бўлмай қолган пайтда замонавий электрон тизим орқали муносабатлар ўрнатилади. Яъни эндиликда фонд биржасидаги бу жараённинг барча босқичлари занжирсимон тарзда электрон шаклда амалга оширилади.

Инвестор ва қимматли қоғозлар эгаси инвестиция воситачисига акцияни олиш ёки сотиш бўйича топшириқни турли алоқа воситалари орқали бериш имкониятига эга бўлди. Энг асосийси, ҳар бир топшириқ бўйича алоҳида шартнома тузилиши лозимлиги ҳақидаги қоида бекор қилинди. Илгари инвестор йил давомида 10 марта акция олса ёки сотса, брокер билан шунча марта битим тузарди. Акцияларнинг ҳисобини ва сақловини таъминлаш учун депозитарий билан ҳам шартнома тузилар эди. Энди қимматли қоғозларнинг олди-сотдиси, яъни акцияни олиш ёки олмаслик, сотиш ёхуд сотмаслик ҳақидаги барча қўшимча топшириқлар электрон почта, телефон ва факс орқали ўрнатилган тартибга мувофиқ берилиши мумкин. Бундан ташқари, инвестиция воситачиси ва унинг мижози ўртасида узайтириш имконияти билан бир йилга тузиладиган брокерлик ва депозитар хизматлар кўрсатиш бўйича намунавий шартнома ҳам қонунга асосан ишлаб чиқилди ва амалиётда қўлланила бошланди.

Шу билан бирга, ушбу тизим орқали фонд биржасида клирингнинг неттинг усулига ўтиш имконияти белгиланди. Клиринг қимматли қоғозлар савдосининг ташкилотчилари томонидан рўйхатдан ўтказилган қимматли қоғозларга доир битимлар бўйича ўзаро мажбуриятларни аниқлаш, аниқлаштириш ва ҳисобга олишдир. Яъни тизимда инвестор бир корхонанинг акциясини сотиб олиб, уни шу заҳоти сотиб юбориши мумкин. Бундай жараён бир савдо сессияси давомида бир неча бор такрорланиши учун шароит яратилган, охирида савдолар якуни бўйича электрон тизим орқали кун давомида савдоларда иштирок этган барча томонларнинг пул талаб­лари ва пул мажбуриятлари аниқлаштирилиб, ҳисоб-китоб қилинади. Неттингнинг афзаллиги инвесторларнинг вақт ва маблағлари тежалишида намоён бўлади. Фонд биржасининг устувор вазифаси сифатида белгиланган мазкур талабларнинг бажарилишини таъминлаш мақсадида савдо кўламини тобора кенгайтириб бориш ва бунинг учун инвесторларга янада қулайроқ шароит яратишга ҳаракат қилинмоқда.

Шу ўринда аниқ кўрсаткичларга ҳам тўхталиб таъкид­ланганидек, жорий йилнинг ўтган етти ойи давомида фонд биржасида қимматли қоғозлар билан амалга оширилган умумий савдо айланмаси ҳажми сўнгги беш йилнинг мазкур давридаги энг юқори кўрсаткич – 250,8 млрд. сўмни ташкил этди. Бу ўтган йилнинг мазкур даврига нисбатан 4,8 баробар юқори натижадир. Йил бошидан буён биржа савдолари орқали 99 та акциядорлик жамиятининг 7,2 млрд. дона қимматли қоғози билан жами 6 821 та биржа битими тузилган.

Акциядорлик жамиятлари қимматли қоғозларига аҳолининг ишончи ошиб бораётганлиги ва ўз бўш пул маблағларига қимматли қоғоз сотиб олишга интилаётганлиги натижасида фонд биржаси умумий савдо айланмасида жисмоний шахслар улуши қарийб 60 фоизгача кўтарилди. Умумий савдо айланмасида жисмоний шахслар иштироки агар 2016 йилда 48,6 млрд. сўмни ташкил этган бўлса (16,2 фоиз), 2017 йилда 96,2 млрд. сўмга (32,2 фоиз) етган. Жорий йил бошидан буён фонд биржасида рўйхатга олинган умумий битимлар сонининг эса 97,5 фоизи жисмоний шахслар ҳиссасига тўғри келмоқда.

Таҳлилларга кўра, жисмоний шахслар тижорат банклари (87,3 фоиз), қурилиш материаллари тармоғига мансуб жамиятлар (5,7 фоиз ) ва суғурта компанияларининг (2,7 фоиз ) акцияларига юқори қизиқиш билдиришган.

Шу билан бирга, мутахассисларнинг қайд қилишларича, фонд бозорига аҳолини кенг жалб қилиш ҳамон долзарб масалалардан бири бўлиб турибди. Шу боис, қимматли қоғозларга сармоя киритишнинг афзалликларини кенг оммага кўпроқ ва тушунарли тарзда етказиш учун республикамизнинг барча ҳудудларида соҳа мутахассислари иштирокида турли тадбирлар ўтказилмоқда. Айниқса, бизнес вакиллари ва ёшлар ўртасида учрашувлар уюштиришга доимий эътибор қаратилмоқда. Бу борада барча турдаги оммавий ахборот воситалари имкониятларидан самарали фойдаланишга эътиборни кучайтириш лозимлиги ҳам эътироф этилди. Шу муносабат билан “Портфолио инвестментс” брокерлик идораси мутахассислари томонидан қимматли қоғоз сотиб олиши ёки сотиши учун фуқароларга яратилган шароитлар кўргазмали тарзда намойиш қилинди.

Тадбир якунида журналистларнинг мавзуга доир кўп­лаб саволларига жавоблар, тушунтиришлар, қўшимча ахборотлар берилди.

Ойдин ЛАТИПОВА.

 

 
TOP-статьи


© Copyright 2008 - 2018    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено!
Администрация сайта не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений, размещенных на сайте.
Условия использования информации

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"