Рус
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
4816
8223
8089

+134
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
119299
151672
84323

+67349

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 7 375 903

aktsiya_300Жорий йилнинг 2-6 июль кунлари “Тошкент” республика фонд биржаси савдоларида 19 та акциядорлик жамиятининг акциялари билан 168 та битим қайд қилиниб, 89,4 млн. дона оддий ва 0,5 млн. дона имтиёзли акция 10,0 млрд. сўмга сотилди.

Таҳлиллар жами савдо айланмасининг 98,6 фоизи тижорат банклари қимматли қоғозлари билан амалга оширилган битимлардан иборат бўлганини кўрсатди.

Энг йирик битим 4 июль санасида асосий секцияда “Savdogarbank” АТБ нинг 86,9 млн. дона оддий акцияси билан 8,7 млрд. сўм миқдорида тузилди. Бир дона акция­нинг сотув нархи номиналига мос равишда 100 сўмни ташкил қилди. Йил бошидан буён эса фонд биржасида ушбу банкнинг 146,9 млн. дона акцияси (устав фондининг 11,3 фоизи) билан 14,7 млрд. сўмлик 7 та савдо битими тузилган.

Битимлар сони бўйича етакчиликни ўтган ҳафтада “Kvarts” акциядорлик жамияти эгаллади, унинг 13,8 минг дона акцияси билан 66,5 млн. сўмлик 66 та битим имзоланди. Таъкидлаш лозимки, ушбу жамият акциялари билан йил бошидан буён 8,0 млрд. сўмлик 3386 та битим амалга оширилган.

Шунингдек, қимматли қоғозлар билан ўртача кунлик савдо айланмаси ҳисобот даврида 2,0 млрд. сўм, ўртача битим қиймати эса 59,9 млн. сўм, сотилган бир дона акциянинг ўртача нарх кўрсаткичи 111,9 сўмдан иборат бўлди.

Қимматли қоғозларнинг номинал нархига нисбатан юқори даражадаги фарқ “Neftgazqurilishta'mir” AЖ акциялари билан тузилган савдо битимларида кузатилди. Бунда номинал қиймати 1 000 сўм бўлган акцияларнинг савдо кунидаги биржа нархи 25 000 сўмни ташкил этди.

“Savdogarbank” АТБ (ҳафталик савдо айланмасининг – 86,4 фоизи), “Turkiston” ХАТБ (12,0 фоиз) ва “Kvarts” АЖ (0,7 фоиз) ҳафта давомида савдо айланмаси ҳажми юқори бўлган эмитентлар дея эътироф этилди.

Ўтган ҳафтада инвесторлар тоифасига кўра биржа савдоларида юридик шахслар фаоллиги кузатилиб, тузилган умумий битимлар ҳажмининг 87,0 фоизи ёки 8,7 млрд. сўмлик қисми айнан улар ҳиссасига тўғри келди, умумий битимлар сонининг 96,4 фоизи эса (162 дона) жисмоний шахслар томонидан тузилган.

Бундан ташқари, ўтган ҳафта фонд биржасида респуб­ликамизнинг 6 та ҳудудида жойлашган листинг компания­лари қимматли қоғозлари билан савдо битимлари имзоланди. Биржа битимларининг энг юқори ҳажми Тошкент шаҳридаги (98,8 фоиз) акциядорлик жамиятлари ҳисобига тўғри келди.

Фонд биржасида йил бошидан буён 180,9 млрд. сўмлик 6209 та савдо битими қайд қилинди. Ушбу даврда биржа савдоларида 89 та акциядорлик жамиятининг 6,5 млрд. дона қимматли қоғози сотилган.

Ўктам ОЧИЛОВ,

“Тошкент” РФБ таҳлилий хизмати бошлиғи.

 
TOP-статьи


© Copyright 2008 - 2018    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено!
Администрация сайта не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений, размещенных на сайте.
Условия использования информации

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"