Рус
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
0
0
0

+0
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
84323
231749
183929

+47820

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 7 104 932

 

rfb_300Жорий йилнинг 5-9 март кунлари “Тошкент” республика фонд биржаси савдоларида 16 та акциядорлик жамиятининг қимматли қоғозлари билан 120 та битим қайд қилиниб, 4,1 млн. дона акция 3,3 млрд. сўмга сотилди.

Таҳлиллар жами савдо айланмасининг 98 фоизи тижорат банкларининг қимматли қоғозлари билан амалга оширилган битимлардан иборат бўлганини кўрсатди. Энг йирик битим 9 март санасида асосий секцияда “Ravnaq-bank” ХАТБнинг 1,2 млн. дона акцияси билан 1,2 млрд. сўм миқдорида тузилди. Бунда бир дона акциянинг сотув нархи 1 000 сўм бўлди.

Битимлар сони бўйича етакчиликни “Hamkorbank” АТБ эгаллади, унинг 2,0 млн. дона акцияси билан 312,7 млн. сўмлик 83 та битим амалга оширилди.

Қимматли қоғозлар билан ўртача кунлик савдо айланмаси 817,0 млн. сўмни, ўртача битим қиймати 27,2 млн. сўмни, сотилган бир дона акциянинг ўртача нархи эса 794,3 сўмни ташкил этди.

Ҳафта давомида савдо айланмаси ҳажми юқори бўлган эмитентлар қаторидан “Ravnaq-bank” ХАТБ (ҳафталик савдо айланмасининг – 54,3 фоизи), “Universal bank” ХАТБ (34,1 фоиз), “Hamkorbank” АТБ (9,5 фоиз) ва “Neft ta’minot” АЖ (1,2 фоиз) жой олди. Савдо айланмасининг 99,2 фоизи улар улушидир.

Инвесторлар тоифасига кўра, биржа савдоларида жисмоний шахсларнинг мутлақ фаоллиги кузатилиб, тузилган умумий битимлар сонининг барчаси улар ҳиссасига тўғри келди.

Республикамизнинг 7 та ҳудудида жойлашган листинг компаниялари қимматли қоғозлари билан савдо битимлари имзоланган бўлиб, бунда энг юқори ҳажм Тошкент шаҳри (55,0 фоиз) ва Фарғона вилоятидаги (34,1 фоиз) акциядорлик жамиятларига тегишли.

Хуллас, йил бошидан ҳозиргача 24,9 млрд. сўмлик 500 та савдо битими қайд қилинди. Ушбу даврда биржа савдоларида 46 та акциядорлик жамиятининг 146,8 млн. дона қимматли қоғози сотилган.

Ўктам ОЧИЛОВ,

“Тошкент” РФБ таҳлилий хизмати бошлиғи.

 
TOP-статьи


© Copyright 2008 - 2018    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено!
Администрация сайта не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений, размещенных на сайте.
Условия использования информации

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"