Рус
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
7167
7230
6826

+404
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
133464
238474
128063

+110411

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 6 922 324

 

budget_3002017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили”да амалга оширишга оид давлат дастурида белгиланган ўзига хос янги вазифалардан бири бюджет даромадлари ва харажатларининг халқ учун очиқ ва ошкора бўлишини таъминлаш билан боғлиқ.

Молия вазирлиги томонидан ўтказилган тадбирда айни шу ҳақда сўз юритилди. Унда ўрта муддатга бюджетни тузиш концепцияси ҳамда “Наманган шаҳри мисолида бюджетни ўрта муддатга тузиш” услубий қўлланмаси тақдим қилинди. Давлат молиясини бош­қаришнинг ўрта муддатли моделига босқичма-босқич ўтиш орқали унинг ижросини таъминлашнинг ўзига хос жиҳатларига тўхталиб ўтилди. Таъкид­лаганидек, ўрта муддатли бюджетлаштириш — бюджетнинг амал қилиш режасини бир неча йилга, асосан, 3-5 йилга мўлжалланган давлат харажатлари учун мавжуд ресурсларни ҳисоблашга, харажатларга оид мажбуриятларни кўзланган натижалар билан қонуний боғлашга йўналтирилган, келгуси молия йилларига замин яратишни назарда тутувчи бюджет амалиётидир. Молия­вий ресурслар чекланган шароитда бюджет сиёсатининг асосий эътибори манбалардан самарали фойдаланишга қаратилади. Бюджет маблағларини оқилона ишлатишга бюджетни сифатли режалаштиришсиз эришиб бўлмайди. Уни ўрта муддатли режалаштириш эса белгиланган лойиҳалар, давлат дастурлари ва бюджет маблағлари ўртасидаги ўзаро боғлиқликни таъминлайди.

Экспертларнинг таъкидлашларича, ўрта муддатли бюджетни тузиш концепциясига мувофиқ, бундай бюджетни режалаштириш жараёни юқоридан пастга ва пастдан юқорига ёндашувлар асосида амалга оширилади. Яъни юқоридан пастга тамойилида макроиқтисодий прогноз моделлари асосида 3-4 йиллик бюджетнинг юқори чегаралари, пастдан юқорига тартиби асосида эса бюджет сўрови кўринишида вазирлик ва идораларнинг бюджет маблағларига бўлган 3-4 йиллик талаби аниқланади.

Халқаро тажрибага кўра, ХХ асрнинг иккинчи ярмида Австралия, Авс­трия, Буюк Британия, Дания, Канада, Германия, Нидерландия, Америка Қўшма Штатлари, Венгрия, Финляндия, Франция, Швеция каби ривожланган мамлакатлар ўз бюджетларини ўрта муддатга шакллантиришни бошлаган. Масалан, Австралия, Испания, Швецияда бюджет 3 йилга тузилса, АҚШ ва Германия­да 5 йил муддатга шакллантирилади. Ушбу тизимнинг жорий қилиниши, ўз навбатида, бюджет маблағларини тақсимлаш жараёни самарадорлигига, бюджет дастурларини молиялаштиришнинг шаффофлигига, бюджет жараёнини натижадор бошқаришга ижобий таъсир кўрсатади.

Тадбирда халқаро тажрибанинг ижобий томонлари ўрганилган ҳолда мамлакатимизда илк бор Наманган шаҳрида 2018-2020 йиллар учун ўрта муддатли бюджет ишлаб чиқилгани ва у шаҳар халқ депутатлари кенгаши томонидан қабул қилингани таъкидланди. Услубий қўлланма Буюк Британиянинг Ўзбекистондаги элчихонаси ҳамда БМТ Тараққиёт дастури техник кўмаги асосида тайёрланган бўлиб, ўрта муддатли бюджетлаштириш жараёнини ўзида тўлиқ қамраб олгани билан катта амалий аҳамиятга эга ҳужжатдир. Услубий қўлланма икки қисмдан иборат. Унинг биринчи қисмида Ўзбекистон Республикасининг бюджет тизими ва тузилмаси назарий жиҳатдан таърифланган. Иккинчи қисмида ўрта муддатли бюджетлаштириш жараёнлари акс эттирилган. Қўлланмани яратишдан олдин мутахассислар томонидан Наманган шаҳридаги бюджет ташкилотлари ходимлари ўртасида сўровлар ўтказилган.

Замира ТОЖИЕВА.

“Biznes Daily”.

 
TOP-статьи


© Copyright 2008 - 2018    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено!
Администрация сайта не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений, размещенных на сайте.
Условия использования информации

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"