Рус
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
1916
6212
5836

+376
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
93512
172957
187770

-14813

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 5 228 918

drq_300_1Давлат рақобат қўмитасида Конституциямизнинг 25 йиллигига бағишланган тадбир бўлиб ўтди.

Унда иштирокчилар эътиборига Конституциямизнинг яратилиш тарихи, Конституциявий комиссиянинг ташкил этилиши, унинг фаолияти, ўша давр ижтимоий-сиёсий ҳаётида конституциявий ислоҳотларнинг зарурлиги ва тарихий ривожланиш босқичлари ҳақидаги маълумотлар ҳавола қилинди.

Конституциянинг ўтган мустақил тараққиёт йилларида ҳуқуқий демократик давлат, кучли фуқаролик жамияти, эркин бозор муносабатлари ва хусусий мулк устуворлигига асосланган иқтисодиётни қуриш, халқимиз учун тинч, обод ва фаровон ҳаёт барпо этиш, юртимизнинг халқаро майдонда муносиб ўрин эгаллашида мустаҳкам пойдевор бўлиб хизмат қилаётгани алоҳида эътироф этилди.

Бош қонунимиз Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси ва бошқа халқаро ҳужжатлар талабларига тўла мос ҳолда, инсон ва фуқароларнинг шахсий ҳуқуқ ва эркинликлари, сиёсий, иқтисодий ва ижтимоий ҳуқуқларини кафолатлаб бераётгани таъкидланди.

Айниқса, сўнгги йилларда жамият ҳаётининг тараққиёт босқичлари талабларидан келиб чиқиб Асосий қонунимизга киритилган ўзгартиш ва қўшимчаларнинг аҳамиятига тўхталиб ўтилди.

drq_160_1Бундан ташқари, алоҳида қайд этилганидек, 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Рес­публикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида белгиланган кенг қамровли вазифаларни амалга ошириш орқали барча соҳалардаги ислоҳотларни янада чуқурлаштириш чора-тадбирлари ҳам Конституциямизда муҳрлаб қўйилган тамойил ва қоидалар негизида давом эттирилмоқда. Конституциянинг ҳар бир нормасини ҳаётга тўлақонли татбиқ этишнинг механизмларини ўзида акс эттирган янги қонунларнинг қабул қилиниши орқали миллий қонунчилигимиз мустаҳкамланиб, такомиллашиб бормоқда. Бугунги кунда яна бир қатор янги қонун лойиҳалари устида иш олиб борилмоқдаки, бу давлат хизматчилари фаолиятининг профессио­нал даражасини ошириш, давлат билан хусусий сектор шерикчилигининг ҳуқуқий асосларини яратишга қаратилганлиги билан аҳамиятлидир. Шунингдек, халқ қабулхоналари ва виртуал қабулхоналар фаолиятининг йўлга қўйилгани, “Халқ давлат идораларига эмас, давлат идоралари халқимизга хизмат қилиши керак” деган тамойилга риоя этилаётгани Конституция­миз алоҳида қоидасининг ёрқин амалий ифодаси сифатида намоён бўлмоқда. Бу жараён фуқаролар ҳуқуқ ва манфаатлари ҳимоясини таъминлаш билан бирга, уларнинг муаммоларини ечиш, ҳаёт тарзлари ва яшаш шароитларини яхшилаш омили бўлиб хизмат қилмоқда.

Тадбир сўнггида Асосий қонунимизнинг мазмун-моҳиятини теран англаш, унда белгиланган ҳуқуқ ва бурчларга қатъий амал қилиш, уни ва у асос бўлган барча қонунларни ҳурмат қилиш ва уларнинг ижросини таъминлаш кундалик масъулиятли ишга айланмоғи лозимлиги ва муҳимлиги қайд этилди.

* * *

Шунингдек, Конституциямиз қабул қилинганининг 25 йиллиги муносабати билан қўмита марказий аппарати, унинг идоравий мансуб тузилмаларида фаолият кўрсатаётган бир гуруҳ ходимларни тақдирлаш маросими ҳам бўлиб ўтди.

Ўз мухбиримиз.

 

© Copyright 2008 - 2017    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Сайт не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений.

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"