Рус
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
0
0
0

+0
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
84323
231749
183929

+47820

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 7 104 932

rfb_300Жорий йилнинг 6-10 ноябрь кунлари “Тошкент” республика фонд биржаси савдоларида 7 та акциядорлик жамиятининг қимматли қоғозлари билан 26 та битим қайд қилиниб, 19,4 млн. дона акция 1,0 млрд. сўмга сотилди. Таҳлиллар жами савдо айланмасининг 99,4 фоизи тижорат банкларининг қимматли қоғозлари билан амалга оширилган битимлардан иборат бўлганини кўрсатди. Энг йирик битим 6 ноябрь санасида “Turkiston” ХАТБнинг 394,4 минг дона акцияси билан 394,4 млн. сўм миқдорида тузилди.

Тузилган битимлар сони бўйича етакчиликни “Olmaliq KMK” АЖ эгаллади. Ҳафта давомида ушбу жамиятнинг 662 дона акцияси билан 2,7 млн. сўмлик 8 та битим амалга оширилди.

Ҳафта давомида савдо айланмаси ҳажми юқори бўлган эмитентларни “Turkiston” ХАТБ (ҳафталик савдо айланмасининг – 87,8 фоизи) ва “Ipak Yo’li” АТБ (11,5 фоизи) ташкил этди. Савдо айланмасининг 99,3 фоизи уларга тегиш¬ли бўлди.

Республикамизнинг 4 та ҳудудида жойлашган листинг компаниялари қимматли қоғозлари билан ҳам савдо битимлари имзоланди. Биржа битимларининг энг юқори ҳажми Тошкент шаҳридаги (99,4 фоиз) акциядорлик жамиятлари ҳисобига тўғри келди.

Қимматли қоғозларнинг номинал нархига нисбатан юқори даражадаги фарқ иккита акциядорлик жамиятининг акциялари билан тузилган савдо битимларида кузатилди.

“Amubuxorokanalqurilish” акциядорлик жамияти бир дона акциясининг савдо кунидаги биржа нархи 2000 сўмдан иборат бўлди. Акциянинг номинал қиймати эса 1000 сўм. “Olmaliq KMK” акциядорлик жамияти бир дона акциясининг номинал қиймати 3914 сўм бўлиб, унинг савдо кунидаги биржа нархи 4380 сўмга кўтарилди.

Ҳафтада инвесторлар тоифасига кўра, биржа савдоларида жисмоний шахс¬лар фаоллиги кузатилиб, тузилган умумий битимлар ҳажмининг 99,5 фоизи айнан улар ҳиссасига тўғри келди. Таҳлилларга кўра, инвестор сифатида жисмоний шахслар банклар (99,4 фоиз) акцияларига энг кўп қизиқиш билдиришган.

Фонд биржасида йил бошидан буён 73,9 млрд. сўмлик 2143 та савдо битими қайд қилинди. Ушбу даврда биржа савдоларида 88 та эмитентнинг 1,3 млрд. дона қимматли қоғози сотилган.

Ўктам ОЧИЛОВ,

“ТОШКЕНТ” РФБ ТАҲЛИЛИЙ ХИЗМАТИ БОШЛИҒИ.

 
TOP-статьи


© Copyright 2008 - 2018    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено!
Администрация сайта не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений, размещенных на сайте.
Условия использования информации

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"