Рус
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
1943
5319
5546

-227
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
98734
159783
185137

-25354

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 4 873 414

eksport_300Инкотермс – бу ташқи савдода кенг ишлатиладиган савдо атамаларини изоҳлаб берувчи халқаро қоидалар йиғиндиси. Халқаро савдо атамалари, олдиндан келишиб олинган савдо-сотиқ шартномаларининг стандарт шартларидир. Улар халқаро савдо палатаси томонидан тузилган бўлиб, стандарт савдо-сотиқ шартномаларида фойдаланилади.

Incoterms® - Халқаро савдо палатаси (International Chamber of Commerce, ICC) томонидан рўйхатга олинган савдо маркаси. Инкотермс-2010 расмий матнига муаллифлик ҳуқуқи ХСП ва унинг турли мамлакатлардаги миллий қўмиталарига тегишлидир.

Илк марта Инкотермс қоидалари Халқаро савдо палатаси томонидан 1936 йилда ишлаб чиқилган. Маҳаллий ҳуқуқий нормалар билан тартибга солинадиган соҳа учун мутлақо янги концепцияни тақдим этган, қоидалар халқаро бизнес хамжамиятида шов-шувга сабаб бўлди, жаҳон савдо амалиётида долзарб ва муҳим янгиликка айланди.

Инкотермс қоидалари мунтазам, амалда ҳар 10 йилда, халқаро савдо ва глобаллашув ўсиши шароитида замон талабларига жавоб бериш учун қайтадан кўриб чиқилади. Шу тариқа, 1953, 1967, 1976, 1980, 1990 ва 2000 йилларда ҳужжатларнинг асосий тўпламига тузатишлар, қўшимчалар киритилган.

2011 йил 1 январдан бошлаб Халқаро савдо палатаси - Жаҳон бизнес ташкилоти (International Chamber of Commerce, ICC) томонидан ишлаб чиқилган Инкотермс-2010 (Incoterms-2010) нинг янги таҳрири кучга кирди.

Инкотермснинг амал қилиш соҳаси олди-сотди шартномаси бўйича тарафларнинг товарларни етказиб бериш (етказиб бериш шартлари) бобида ҳуқуқ ва мажбуриятларига татбиқ этилади. Улар халқаро савдо шартномаларининг муҳим элементи ҳисобланади, бугунги кунда ТИФ ва халқаро савдо уларсиз буткул бошқача амалга оширилган бўлар эди. Инкотермс атамалари товарларни сотувчидан ҳаридорга етказишдаги чиқимлар ва ҳатарларни тавсифлайди, шунингдек юк ортиш-тушириш ишлари, товарларни ташиш, уларни суғурталаш ва божхонада тозалаш бўйича тарафларнинг мажбуриятларини тартибга солади.

Янги версиянинг ҳусусиятлари

Қоидаларнинг навбатдаги қайтадан кўрилишига Инкотермс атамаларини янада аниқроқ ва равшанроқ таърифлаш мақсади кўйилгани сабаб бўлди. Инкотермс-2010 қоидалари 2000 йилда қоидаларнинг охирги таҳрири чиқарилганидан кейин шаклланган халқаро савдони ривожлантиришнинг ҳозирги тамойилларини акс эттиради. Улар орасида 2001 йил 11 сентябрь воқеаларидан кейин янада долзарб тус олган ташишларнинг хавфсизлиги, шунингдек тижорат битимларини тузаётганда электрон воситалардан фойдаланишни кенгайтириш масаласи бор.

Инкотермс қоидаларининг 2010 йил таҳриридаги янги версияси бир қатор муҳим ўзгартиришлар ва янгиликларни ўз ичига олади. Таркибига кўра у транспортнинг хар қандай турларида ҳамда денгиз орқали ва ички сувларда ташиш чоғида фойдаланиладиган атамаларнинг икки гуруҳидан иборат (Инкотермс-2000да 4 гуруҳ бор эди). Бундан ташқари, улар миқдори 13 атамадан 11 атамага қисқарди, бунинг устига уларнинг иккитаси мутлақо янги атамалар: DAT (терминалда етказиб беришлар) ва DAP (пунктда етказиб беришлар).

Инкотермс-2010да ҳар бир атамага унинг маъносига қисқача тушунтириш берилган, бу эса кўпинча етарлича ҳуқуқий билимларга эга бўлмаган тадбиркорларга шартномалар тузаётганда хатоларга йўл қўймаслик ва керакли атамани танлаш имконини беради. Қоидаларнинг янги версиясида FOB, CFR ва CIF атамаларига қўшимчалар киритилган.

Инкотермс-2010 қоидаларини қўллаш соҳасининг янада кенгайгани уларнинг шубҳасиз афзаллигидир. 2010 йил версияси ушбу қоидаларни бир давлат ёки ЕИ ва МДҲ сингари интеграция бирлашмалари доирасида халқаро ва ички савдода қўллаш имконини беради.

Юкларни терминалда сақлаш чиқимларини тўлаш учун масъул тарафни белгилашда ҳам вазиятни тузатишга ва аниқлик киритишга йўналтирилган тузатишлар киритилди.

Сотувчи товарларни келишилган жойга етказиб беришни ташкил қилиши ва хаққини тўлаши керак бўлганда (CIP, CPT, CFR, CIF, DAT, DAP), терминалда сақлаганлик учун чиқимларни тўлаш мажбурияти товарлар учун шартнома баҳосининг бир қисми сифатида ҳаридорга ўтиши мумкин. Шундай бўлса-да, баъзи ҳолларда иккиёқлама тўлов юзага келган – сотувчи ҳам терминалга сақлаганлик учун хақ тўлаши керак бўлган.

Инкотермс-2010 қоидаларини 4 гуруҳга бўлишимиз мумкин. Хар бир атама 3 та ҳарфдан иборат бўлиб, биринчи ҳарфи мажбурият ва ҳатарларнинг сотувчидан ҳаридорга ўтадиган нуқтасини кўрасатади.

 

ИНКОТЕРМС-2010 атамаларининг тўлиқ рўйхати

Е гуруҳи (юклаб жўнатиш)

Транспортнинг исталган турида ташиш.

EXW EX Works (...named place) - Франко - завод (...жой номи)

F гуруҳи (асосий ташиш хақини сотувчи тўламаган)

Денгиз орқали ва ички сувларда ташишлар.

FCA Free Carrier (... named place) - Франко - ташувчи (...тайинланган жой номи)

FAS Free Alongside Ship (... named port of shipment) - Кема борти бўйлаб франко (...юклаб жўнатиш порти номи)

FOB Free On Board (... named port of shipment) - Франко - борт (...юклаб жўнатиш порти номи)

С гуруҳи (асосий ташиш хақини сотувчи тўлаган)

Транспортнинг исталган турида ташиш.

CFR Cost and Freight (... named port of destination) - қиймат ва фрахт (...тайинланган порт номи)

CIP Carriage and Insurance Paid Тo (... named place of destination) - Фрахт/ташиш ва суғурта хақи ...гача (...тайинланган пункт номи) тўланган

CIF Cost, Insurance and Freight (... named port of destination) - қиймат, суғурта ва фрахт (...тайинланган порт номи)

CPТ Carriage Paid To (... named place of destination) - Фрахт/ташиш хақи ...гача (...тайинланган пункт номи) тўланган

D гуруҳи (етказиб бериш)

Транспортнинг исталган турида ташиш.

DAT Delivered At Terminal (... named terminal of destination) - Терминалда (...терминал номи) етказиб бериш

DAP Delivered At Piont (... named point of destination) - Пунктда (...пункт номи) етказиб бериш

DDP Delivered Duty Paid (... named place of destination) - Бож тўлаган ҳолда (...тайинланган жой номи) етказиб бериш

 

Ҳар бир атама 10 та бўлим – Сотувчининг ва Ҳаридорнинг мажбуриятларидан иборат:

 

Сотувчи

Ҳаридор

A

Б

А1. Сотувчининг умумий мажбуриятлари

Б1. Ҳаридорнинг умумий мажбуриятлари

А2. Лицензия, гувоҳнома, хавфсизлик назорати ва бошқа расимятчиликлар

Б2. Лицензия, гувоҳнома, хавфсизлик назорати ва бошқа расимятчиликлар

А3. Ташиш ва суғурта шартномалари

Б3. Ташиш ва суғурта шартномалари

А4. Етказиб бериш

Б4. Қабул қилиш

А5. Хатарларнинг ўтиши

Б5. Хатарларнинг ўтиши

А6. Ҳаражатларинг бўлиниши

Б6. Ҳаражатларинг бўлиниши

А7. Ҳаридорга хабар бериш

Б7. Сотувчига хабар бериш

А8. Етказиш ҳужжатлари

Б8. Етказилганлик исботи

А9. Текшириш-қадоқлаш-белгилаш

 

Б9. Товарни текшириб олиш

А10. Маълумот олишга кўмак бериш ва боғлиқ ҳаражатлар

Б10. Маълумот олишга кўмак бериш ва боғлиқ ҳаражатлар

 

Инкотермс-2010 товарнинг хавфсиз етказилишини назоратини амалга ошириш бўйича ҳаридор ва сотувчи орасидаги мажбуриятларни тақсимлаб беради. Инкотермс-2010 товарни юклаш/тушириш ва битта хизмат турига икки карра ҳаражат бўлишининг олдини олишга қаратилган.

ИНКОТЕРМС–2010 нинг кулай ва тушунарли суратига эътиборингизни қаратмоқчимиз.

Инкотермс 2010 ишлатиладиган иборалар:

Юк ташувчи: ташиш шартномаси тузилган томон.

Божхона расмиятчилиги: Барча божхона қоидалари сақланиши шарт бўлган божхона талаблари.

Етказиб бериш: бу тушунча, йўқотиш ва зарарлар, хатарлар сотувчидан ҳаридорга ўтадиган жойни англатади.

Етказиш ҳужжатлари: Етказиб берилганлини тасдиқлашда фойдаланадиган ҳужжат.

Электрон ёзувлар ва тартиби: Савдо айланмаси иштирокчилари томонидан анъанавий “қоғоз” ҳужжатлар билан бир қаторда уларнинг электрон эквивалентларидан фойдаланиш.

Товарни қадоқлаш: юкни ташишга лаёқатлигини таъминлайдиган ва шартнома шартларига мос тушунча.

Акмалхон ОЛИМХОНОВ,
иқтисод фанлари номзоди
. 

 

© Copyright 2008 - 2017    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Сайт не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений.

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"