Рус
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
5830
7474
7510

-36
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
114462
156139
163253

-7114

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 4 544 222

dollar_160Телевидениега газеталаримиз ҳақида эълон бермоқчи эдик. Шу боис эълон ва рекламалар тарифлари билан қизиқдик. Миллий телерадиокомпаниянинг бу ишга масъул ходимлари билан гаплашган эдим, тарифлар ҳақидаги маълумотни бир зумда электрон почтамга ташлаб беришди. Аввалига почтага келган хатдаги ёзувларга унчалик ишонмадим. Сабаби тарифларнинг асосий қисми сўмда эмас, АҚШ долларида кўрсатилган экан. Шу боис хаёлимда битта савол пайдо бўлди: нима учун долларда?

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1994 йил 16 июндаги “Ўзбекистон Республикасининг миллий валютасини муомалага киритиш тўғрисида”ги Фармонига мувофиқ 1994 йил 1 июлдан муомалага киритилган миллий валютамиз мамлакатимиз мустақиллигининг асосий рамзларидан бири ҳисобланади. Ўша санадан бошлаб  Ўзбекистон ҳудудида “Сўм” қонуний тўлов воситаси бўлиб келмоқда. Унда нега телевидениедагилар реклама учун тўловни АҚШ долларида талаб қилаяпти?

Пулнинг қиймат ўлчови сифатидаги функцияси баҳолар шаклланиши билан  товарлар қийматини баҳолашдан иборат. Шу боис пулдан товарлар ва хизматлар қийматини солиштириш ва ўлчаш учун фойдаланилади. Наҳотки сўм ўша вазифани бажара олмаса?

Тўғри, телевидениега реклама олиб борсангиз, сиздан доллар талаб қилмайди, лекин пулни сўмда ўша куни Марказий Банк белгилаган курсда тўлашингиз керак. Ваҳоланки, курс ҳар ҳафтада ўзгариб, ошиб бораяпти. Бу менимча ҳисоб-китобларда ҳам қўшимча ноқулайликлар туғдирса керак.  Шу ўринда айтиб ўтишимиз лозимки, хорижий корхона ва компанияларнинг реклама  ҳамда эълонлари, сўзсиз, эркин конвертация қилинадиган валютада бўлиши керак. Бу телевидениемиз ривожига хизмат қилади.

Албатта, телевидениедагилар  “GM Uzbekiston” АЖ, “Ucell”, “Beeline”, UMS  “Perfectum”, “Uzmobile” каби мобил алоқа компаниялари ҳам ҳисоб-китобни АҚШ долларида ҳисоблашаяпти-ку дейишлари мумкин. Уларнинг эътирозларида жон бор. Аммо шуни ҳам унутмаслик керакки, юқорида тилга олинган корхона ва компанияларнинг хорижга алоқадорлик томонлари бор. Масалан, “GM Uzbekiston”да ишлаб чиқарилаётган автомобиллар қисмларининг маълум фоизи чет давлатлардан валютага олиб келинади.

Шундай бўлса-да, уларнинг ҳам бу ҳаркатларини оқлаб бўлмайди. Айни пайтда автомобиллар сўмда, лекин АҚШ долларининг Марказий Банк белгилаган курсида сотилаяпти. Бу дегани ҳар ҳафта автомобиллар баҳоси ошаяпти. Дунёнинг қайси мамлакатида шунақа нарх бор?  Жаҳондаги қайси автомобиль ишлаб чиқарувчи корхонанинг автомобиллари баҳоси ҳар ҳафтада ўзгариб туради?

Энди юқорида тилга олинган мобил алоқа компаниялари ҳақида ҳам икки оғиз тўхталиб ўтсак. Уларнинг нарх сиёсати ҳам “GM Uzbekiston” билан бир хил. Ҳар ҳафта мобил алоқа хизмати баҳоси ошиб бораяпти. Бу эса истеъмолчиларда, жумладан, корпоратив мижозларда эътирозлар уйғотмоқда. Улар асосан хизматларнинг АҚШ долларида нархланиши билан боғлиқ ноқулайликлардан норозилик билдиришаяпти.

Лекин Ўзбекистонда ушбу хизмат учун тарифлар ва тўловлар жорий йил охирига қадар қатъий равишда миллий валютада белгиланади ва тўланади, деган хабарлар ҳам бор.

Шу йилнингн 25 апрель куни Тошкентда Usenet 2017 конференцияси доирасида ўтказилган давра суҳбатида иштирок этган Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирилиги масъул ходимининг маълум қилишича, жорий йил охирига қадар мобил алоқа операторлари ва интернет-провайдерлар хизматларини миллий валютада нархлашга ўтказиш бўйича қарор ишлаб чиқилади.

Ҳар бир корхона барқарор ишлашни, ишчилари мунтазам маош олиб тўқ-фаровон яшашини истайди. Шу боис ўз маҳсулотига нарх белгилайди. Бизда негадир айрим корхона ва компаниялар ўз маҳсулотларига баҳо қўйишда доимо долларни асос қилиб олишади. Нега? Нима, бошқа асос қилиб оладиган мезон, ўлчов йўқми? Бор! Масалан, мен реклама ва эълонлар баҳосини ҳам, автомобиллар баҳосини ҳам, мобил алоқа хизматлари баҳосини ҳам энг кам иш ҳақига нисбатан белгилашни таклиф қилган бўлардим. Чунки энг кам иш ҳақи ҳар ҳафта ўзгаравермайди. Бундан ташқари, мамлакатимиздаги жуда кўп тўловлар, масалан ойлик маошлар, жарималарнинг барчаси энг кам иш ҳақидан келиб чиқиб белгиланган. Энг кам ойлик иш ҳақи миқдорининг кўпайиши маошларнинг, шу билан бирга, аҳоли харид қобилиятининг ошишига сабаб бўлади. Демак, энг кам ойлик маошга қараб маҳсулотлар нархларининг, хизматларнинг ошиши аҳолига қўшимча оғирлик туғдирмайди.

Миллий валютадан ҳаммамиз ҳар куни фойдаланамиз. Уни кўрганда қалбимизда миллий ғуруримиз жўш уради. Зеро, пулимиз нафақат мамлакатимиз иқтисодий қудратининг, балки халқимиз маънавий, маърифий ва маданий салоҳиятининг кўзгусидир. Уни қўлига олган кишининг қадим Самарқанддаги Регистон майдони, Тиллакори, Шердор мадрасалари, Амир Темур мақбараси каби тарихий обидалар, шунингдек, пойтахтимиздаги Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва Сенати биноси, Темурийлар тарихи давлат музейи, Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон давлат академик катта театри, “Истиқлол” санъат саройи, Амир Темурнинг улуғвор ҳайкали тасвирларига кўзи тушади. Бу тасвирлар мамлакатимизнинг ўзига хос “ташриф қоғози”га айланган, десак муболаға бўлмайди. Шундай экан, ўз пулимизни эъзозлашни, унинг қадрини кўтаришни ҳам ўйлайлик.

Бекқул ЭГАМҚУЛОВ.

 

© Copyright 2008 - 2017    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Сайт не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений.

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"